Россияда 7 сентябрдан кучга кирадиган янги қонун мигрантлар учун қандай имконият яратади

1408
(Янгиланган 14:51 28.08.2020)
Россия ҳукумати чет элликларга қариндошларини рўйхатдан ўтказишга рухсат беради, бу эса оилаларни бирлашишига ёрдам беради ва, эҳтимол, катта шаҳарларда арзон турар жойларга бўлган талабни оширади.

ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. 2020 йил сентябр ойидан бошлаб Россияда бирданига бир нечта қонунлар кучга киради ва улар орасида чет элда ишлаётган ва республикада яшаётган юз минглаб Тожикистон фуқароларига бевосита таъсир кўрсатадиган жуда муҳим қонун бор, деб ёзмоқда Sputnik Тожикистон.

7 сентябрдан бошлаб Россияда турар жой кўчмас мулкига эга бўлган чет эл фуқаролари ўз уйларида бошқа чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин бўлади. Яъни Россия қонунчилигида белгиланган "қабул қилувчи томон" бўлишлари мумкин.

РФ Давлат думасида ушбу қонун, авваламбор, қариндошлари чет элда яшайдиган ватандошлар ва россияликларнинг оилаларига қаратилганлигини алоҳида таъкидлашмоқда.

Sputnik Тожикистон ушбу янгилик мигрантлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини россиялик мутахассислардан билишга қарор қилди.

Демография, миграция ва минтақавий ривожланиш институти Кузатув кенгаши раиси Юрий Крупновнинг сўзларига кўра, гап унинг таъсири доирасида Россияда уй-жойларни сотиб олиш учун етарлича бадавлат одамлар тушиши мумкин бўлган қонуннинг сиёсий эмас балки молиявий таркибий қисми ҳақида кетмоқда.

"Ушбу қарорнинг кўринишидан ватандошлар бўйича масаласини нафақат умумий кўринишда талқин қилиш мумкин, чунки бу тушунчани жуда кенг талқин қилса бўлади. У умуман РФда кўчмас мулкка сармоя киритган ва шу тариқа бошқа чет элликларга нисбатан қабул қилувчи томон ҳуқуқини қўлга киритганларга тегишли", - дея таъкидлайди Крупнов.

Унинг фикрига кўра, миграция сиёсатининг пул қисмини илгари сурувчи сентябр ойи янгилиги истеъмол талабини яратадиган ва шу билан билвосита иқтисодий ўсишга ҳисса қўшадиган одамлар учун моддий рағбатдир.

"Биз биламизки, инвесторлар учун жиддий имтиёзлар мавжуд. Инвестицияларни олиб кирсангиз - сиз фуқароликни тезроқ оласиз ва қўшимча имтиёзларга эга бўласиз. Ва бу ерда ҳам иқтисодий қонун амал қилади. Яъни сиз кўчмас мулк сотиб олдингиз, қайсидир маънода РФга сармоя киритдингиз ва бунинг эвазига сиз қўшимча ҳуқуқларга эга бўласиз", - таъкидлайди мутахассис.

Бироқ, ушбу қонун нафақат иқтисодий ўсишни ва хусусан, қурилиш соҳасини мигрантлар маблағлари ҳисобига рағбатлантиришга, балки ўнлаб йиллар давомида бутун оилаларнинг ҳаётини мураккаблаштирган архаик ва очиқдан-очиқ зарарли ҳуқуқий номувофиқликни бартараф этишга қаратилган, дейди Россия Федерал Миграцион Хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Вячеслав Поставнин.

"Қандай бўлмасин, бу яхши ташаббус, айниқса, ватандошлар учун. Бу мутлақо аҳмоқона ва бемаъни меъйёр эди. Инсон келиб, бу ерда уй сотиб олади-да, ўз қариндошларини рўйхатдан ўтказа олмайди, чунки улар чет элликлар", - деб тушунтирди у Sputnik Тожикистонга.

Мисол тариқасида, Поставнин ҳалқаро, аниқроғи, инглиз тажрибасини келтиради, унда Буюк Британия Европа Иттифоқига аъзо бўлганидан сўнг, Шарқий Европанинг унча ривожланмаган мамлакатларидан минглаб одамлар даромад ва яхши ҳаёт излаб Англияга кўчиб ўтган.

Унда Польша диаспораси аъзолари нисбатан арзон кўчмас мулкларни сотиб олганлар, кўпинча шаҳар атрофидаги эконом-классдаги уйларни, ва у ерда Польшалик қариндошларини рўйҳатдан ўтказган. Гарчи битта уйда кўп одам яшаган бўлса-да, улар мунтазам равишда қонунчиликка риоя қилишган ва ҳақиқатан ҳам рўйҳатдан ўтиш жойларида яшашган.

"Бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Мисол учун, бизда "резина квартиралар" янада кўпаяди, юз киши тиқилиб олади дейиши одат бўлиб қолган. Аммо бундай ҳол энди бўлмайди, чунки кўчмас мулкни ижарага эмас, балки ўзи яшаши учун сотиб олаётган одам, битта уйда кўпчилик билан яшаб уларнинг коммунал тўловлари учун тўлашни ҳохламайди. Бу шунчаки фойдасиз", - деди Поставнин.

Энди битта савол қолмоқда - қанча чет элликлар ушбу ташаббусдан фойдалана олади? Бунга ҳеч ким тахминан ҳам жавоб бера олмайди, чунки Россияда кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари сонининг қандайдир ишончли статистикасига на расмий идоралар, на қурувчилар ва на риэлторлар эга эмас.

Аммо аниғи шуки, МДҲнинг Марказий Осиё мамлакатлари орасида Тожикистон ватандош мақомини олишга мурожаат қилганлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Умуман олганда, Россия статистикаси маълумотларига кўра, 2019 йил охирига келиб РФда 1,2 миллион тожикистонлик фуқаролар яшаб келган.

Ва янги қонун, шубҳасиз, уларнинг Россияга келишига ва бутун оила бўлиб кўчмас мулк сотиб олишига ҳисса қўшади, чунки уй-жой қурувчиларининг рекламасида айтилганидек - уй-жойни сотиб олиш энди ҳақиқатан ҳам осонлашди. Ва энг муҳими – зарурроқ бўлди.

1408

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 15 декабргача имтиёзлар берилади

344
Бу вақт оралиғида фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилади, деб хабар қилди Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Хайриддинов бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги A.Горов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Россия Федерацияси ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳолати, хусусан, Россия Федерацияси Президентининг амал қилиш муддати узайтирилиши режалаштирилаётган 2020 йил 18 апрелдаги "Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига алоҳида урғу берилди.

Россия томонининг маълум қилишича, ушбу фармонга мувофиқ, Россия Федерацияси ҳудудида нолегал бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан ўтиш ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан (15 мартгача ёки ундан кейин) қатъи назар яшаш манзили бўйича Россия Федерацияси ИИВ органларига мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 15 декабрига қадар мамлакатда бўлишни қонунийлаштириш мумкин.

Фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Шу муносабат билан, Россия ҳудудида нолегал ҳолатда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини берилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, мамлакатда бўлишини қонунийлаштиришга чақирамиз, дейилади хабарда.

344
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка

Андижон ва Оренбург вилоятлари ўртасида миграция соҳасида битим имзоланди

143
Оренбург вилояти меҳнат бозори билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалий чора-тадбирларни жадаллаштириш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Андижон ва Оренбург вилоятлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида делегация Россияда бўлиб турибди. Ташриф доирасида Оренбург ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари мутасаддилари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда Оренбург вилояти меҳнат бозори билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалий чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирлар якунида Андижон вилояти ва Оренбург вилояти Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ўртасида бандлик ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Шунингдек, Оренбург вилояти ўзбек диаспоралари вакиллари ва талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга президентимизнинг жорий йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Учрашув давомида иштирокчиларнинг меҳнат мигрантлари учун яратилаётган шароитлар, Россия Федерацияси билан чегараларнинг очилиши, патент олиш қоидалари, чартер рейслар нархларининг пасайиши ҳақидаги саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

143

COVID, қурол ва тинчлик. Путиннинг БМТдаги чиқиши

525
(Янгиланган 22:22 22.09.2020)
Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан шарҳлаш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади ва ташкилот низомининг аҳамияти ҳақида эслатиб ўтди.

БМТ ўз вазифасини муносиб бажармоқда, деди Путин

Путин 2020 йилда дунё Иккинчи жаҳон уруши якуни ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллигини нишонлаётганини эслатиб ўтди.

"БМТ низоми халқаро ҳуқуқнинг бош манбаи бўлиб қолмоқда, ўтган йиллар эса Ташкилот "тинчликни сақлаш, халқлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши ҳамда маҳаллий инқирозларни енгиб ўтишда ёрдам ёрдам бериш сингари ўзининг бош миссиясини муносиб амалга ошираётганини кўрсатди", - деди Путин.

Россия етакчиси БМТ бугунги кун реалликларига мослашиши зарурлигини қўшимча қилди.

Пандемия вақтида инсонпарварлик танқислиги

Пандемия вақтида давлатлараро даражада инсонпарварлик танқислиги ҳолатлари учради, БМТ ўз обрўйини ишлатиши керак, деб ҳисоблайди РФ етакчиси Владимир Путин.

"Кўплаб мамлакатлар ҳеч қандай манфаатсиз ва очиқчасига бир-бирига ердам беришди ва ёрдам бериб келишмоқда. Аммо, шундай ҳолатлар бўлдики, давлатлараро, расмий даражаларда инсонпарварлик, хоҳланг, яхшилик, деб айтинг, танқислиги ўзини кўрсатди. Фикримизча, БМТ обрўйи кўпёқлама ва иккиёқлама муносаббатларда инсонпарварлик, одамгарчилик ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қила олар эди.Бу жамоатчилик ва ёшлар алмашинуви, маданий алоқалар, ижтимоий ва таълим дастурлари, спорт, илмий технологиялар, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигини муҳоқаза қилиш соҳаларидаги кооперациялардир", - деди Путин.

Тарихни сохталаштиришга уриниш ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

"Тарих сабоқларини унутиш калтабинлик ва ўта масъулиятсизликдир, худди Иккинчи жаҳон уруши сабаби, бориши ва якунларини ўзбошимчалик билан, фактларга эмас, балки уйдирмаларга таянган ҳолда сиёсийлаштириб талқин қилишга уриниш сингари. Иттифоқдошлар анжумани ва Нюрнберг трибунали қарорларини бошқачалаштириш - бу шунчаки тубанлик ва нацизмга қарши курашганлар хотираси олдида жиноят. Бу урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига тўғридан-тўғри ва қақшаткич зарба бериш билан тенг", - деди Путин.

Бу айниқса, глобал барқарорлик жиддий синовларга дуч келаётган бир шароитда жуда хавфли, дея қўшимча қилди РФ президенти.

Яшил йўлаклар ҳақида

Россия Федерациясининг савдо, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ва савдо урушлари ва санкциялардан холи "яшил йўлаклар" ҳақидаги таклифи айниқса шу ниҳоятда долзарбдир, деб хабар қилди Владимир Путин.

"Россиянинг савдо урушлари ва санкцияларидан холи бўлган, биринчи навбатда пандемияга қарши курашишда зарур бўлган муҳим товарлар, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари учун зарур бўлган "яшил йўлаклар" дея номланувчи таклифига эътибор қаратишларингизни истардим. Ва умуман олганда, жаҳон савдосини тўсиқлар, таъқиқлар, чекловлар, ноқонуний санкциялардан тозалаш, озод қилиш глобал ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун яхши ёрдам бўлиши мумкин эди ", деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи давомида.

Киберхавфсизлик муаммоси

Путин рақамли технологияларнинг экстремист ва террорчилар қўлига тушиши мумкинлиги, шу боис, киберхавфсизлик муаммоси эътиборга моликлиги хусусида огоҳлантирди.

"Ҳар қандай бошқа инновациялар сингари рақамли технологиялар бошқариб бўлмас тарқалиш хусусиятига эга. Худди оддий қурол сингари у нафақат минтақавий можаролар зонаси, балки ўзига тўқ фаровон мамлакатларда турли хил радикал ва экстремистлар қўлига тушиши ва бу орқали улкан хатарларни юзага келтириши мумкин", - деди Путин.

Путинга кўра, шу муносабат билан киберхавфсизлик масалалари, энг олд рақамли технологияларни қўллаш мавзулари БМТ майдонида энг жиддий мулоқот олиб боришга лойиқ. Янги даврда одамлар ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган бўлади, бу борада одамларни эшитиш, улар хавфсираётган нарсаларни тушуниш муҳим", - деди Путин.

525