Сенат ва вазирликлар мигрантларни ҳимoя қилиш учун чора-тадбирлар тайёрламоқда

168
(Янгиланган 13:48 09.09.2020)
Ўзбекистон Россия билан миграция соҳасида тузилган икки томонлама битимлар ижросини пухтароқ ўрганишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Кеча 8 сентябр куни Ташқи мeҳнaт мигрaцияси вазирлигида Россияда вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоясини таъминлашга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Хабарда айтилишига кўра мажлисда меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий ва ижтимoий ҳимoя қилиш учун қўшимчa кaфoлaтлaр вa имкoниятлaр ярaтиш мexaнизмлaрини тaкoмиллaштириш масаласи кўриб чиқилган. 

Ундан ташқари мeҳнaт мигрaцияси сoҳaсидaги Ўзбeкистoн ва Рoссия орасидаги битимлaри ижроси ҳoлaтини пухтарoқ ўргaнишгa қaрoр қилинган.

Ушбу муҳокамада бaндлик вa мeҳнaт мунoсaбaтлaри, сoғлиқни сaқлaш, тaшқи ишлaр, трaнспoрт, мaҳaллa вa oилaни қўллaб-қуввaтлaш, қурилиш вa ички ишлaр вaзирликлaри рaҳбaрлaри, шунингдек Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси aъзoлaри иштирoк этган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кун ҳолатига 3 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Самара ва Ростов вилоятларида чегарага яқин бўлган темир йўл станцияларида ватанига қайтишни кутиб қолишмоқда. Улар оғир шароитларда, палатка ёки целлофан чодирлард 1-2 ҳафталаб кутиб қолишга мажбур бўлишмодқда. Маҳаллий ҳукумат ва нодавлат ташкилотлар уларга шароит яратишга, озиқ-овқат билан таъминлашга ҳаракат қилишмоқда. 

168

Самара вилояти чегарасидаги ўзбекистонликлар учун яна 4та поезд ташкил этилади

249
(Янгиланган 13:56 19.09.2020)
Май ойидан бошлаб ватанга қайтишни истовчи Ўзбекистон фуқаролари мунтазам равишда Самара, Оренбург ва Ростов вилоятларида тўпланиб келмоқдалар.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. COVID-19 коронавируси пандемияси фонида барча турдаги қатновларнинг ёпилиши туфайли Самара вилоятида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида яна тўртта поезд ташкил этилади. Бу ҳақда Самара вилояти ҳукумати сайтида хабар берилган.

Ватанга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар 15 августдан Кинельга келишни бошлаган эдилар. Аввалига мигрантлар темирйўл вокзали платформасида жойлашган эдилар. 21 август куни регион ҳукумати улар учун палаткали лагерни қуриб берди. Совуқ кунлар бошланиши билан иситиш тизимлари ҳам ташкил этилди.

"Мигрантларни ўз манзилига етказиш учун саккизта поезд юборилди, яна тўртта поезд ташкиллаштирилади. Шунингдек, Курумоч аэропортидан чиқиш рейслари режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Самара вилоятига киришда яна назорат постлари ишга тушди — улар шу жумладан, лагерда коронавирус ўчоқлари пайдо бўлиши хатарларини пасайтириш устида иш олиб бормоқда, деб хабар қилади матбуот-хизмати.

Тошкентда фуқаролардан Россия-Қозоғистон чегарасида мунтазам тўпланмасликни ва РФда яшаш жойи бўйича чиқиш рейслари навбатини кутишни мунзатам сўраб келади. Аммо Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган юзлаб фуқаролар май ойидан бошлаб мунтазам равишда Россиянинг Самара, Оренбург ва Ростов вилоятларида тўпланиб келадилар. Республика ҳукумати автобус ва темир-йўл транспорти орқали ўнг мингдан зиёд ватандошларни олиб чиқди.

1 октябр санасидан бошлаб Ўзбекистон ўз чегарасини барча турдаги транспорт воситалари учун очмоқда, шу муносабат билан олдинроқ киритилган карантин чораларининг барчаси бекор қилинди.

249
Рукопожатие

Меҳнат вазирлиги, РУДН ва “World Skills Russia” ўртасида меморандум имзоланди

141
(Янгиланган 09:03 19.09.2020)
Ушбу келишув Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитишни кўзда тутади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ҳамда "World Skills Russia" (Россиянинг ёш мутахассислари) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу келишув Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитишни кўзда тутади.

Унда фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва логистика, техника ва технологиялар, ишлаб чиқариш, автомобилсозлик соҳаларида 25 та касб бўйича ўқитилади.

Ўзбекистон фуқароларининг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган. Унда Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига патент олиш учун талаб этиладиган рус тили бўйича имтиҳон топширишга тайёргарлик кўриш, тайёрланиш мобайнида бепул маслаҳатларни олиш имконияти тақдим этилади.

Илгарироқ Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация Россияга ташриф буюргани ҳақида хабар қилинган эди.

141

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

367
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

367