Вручение паспортов

Россияда чет элликларнинг ишга жойлашиши ва паспорт олиши соддалаштирилади

602
(Янгиланган 19:21 10.09.2020)
Россия ИИВ янги федерал қонун концепциясини тайёрлади. Унда Россия фуқаролигини олиш ва чет элликларнинг ишга жойлашишини соддалаштириш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. ​​Россия Ички ишлар вазирлиги янги федерал қонун концепциясини тайёрлади ва муҳокама қилмоқда. Қонун Россия фуқаролигини олиш ва чет элликларнинг ишга жойлашишини соддалаштиради. Бу ҳақда “Россия сегодня” ХААдаги матбуот анжуманида Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.

“Россия президенти топшириқларини инобатга олиб... Ички ишлар вазирлиги ижроия ҳукумати федерал органлари билан биргаликда бугунги кунда чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги мутлақо янги федерал қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Биз у ерда жуда кўп ўзгаришларни таклиф қилмоқдамиз. Россия ҳудудида бўлиб туриш режими ўзгаради, ҳужжатларни расмийлаштириш соддалаштирилади”, - деди Казакова.

Унинг сўзларига кўра, вазирлик янги қонунда миграция режимлари бўлимини алоҳида белгилашни режалаштирмоқда.

“Агар чет эллик фуқаро ишлаш мақсадида келаётган бўлса, у осон, сифатли барча ҳужжатларини расмийлаштира олади. Бунинг учун турли электрон реестрлар жорий этилади. Иш берувчилар реестри, хорижлик ишчилар реестри. Ҳатто ҳужжатлар электрон тарзда берилади”,  - дея аниқлик киритди Казакова.

Бундан ташқари, Россияда чет элликларнинг иш жойлашиш аксарият тартиб-қоидалари соддалашади, чунки ҳозир чет эл фуқароларини ишга жалб қилиш учун 30 дан зиёд вариантлар мавжуд.

Россияда миграция соҳасини катта ислоҳот кутмоқда – асосий таклифлар

Шунингдек, вақтинча яшаш гувоҳномасини (РВП) бериш босқичидан воз кечиш таклиф қилинмоқда. Чет элликлар бирданига Россияда яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олиб, кейин Россия фуқаролигини қабул қилишлари мумкин бўлади.

Казакова мазкур қонун лойиҳаси Россия Жамоатчилик палатасида 9 сентябрь куни “илк ўқишдан” ўтганига ойдинлик киритди. Ҳозир Россия ИИВ ишлаб чиқилган концепцияга оид эътироз ва таклифларни кутмоқда. Федерал лойиҳанинг ўзи 2021 йилда пайдо бўлиши мумкин.

602
Рабочие во время строительства

Россия қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаяпти - Хуснуллин

552
(Янгиланган 20:20 17.09.2020)
Коронавирус пандемияси туфайли Россия қурилиш майдонларида меҳнат мигрантларининг етишмаслиги сезилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Чегараларнинг ёпилгани Россия қурилиш майдонларида ишчи кучи этишмаслигига олиб келди, деб таъкидлади РФ бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин.

Яқин хориж, Хитой ва Корея меҳнат мигрантлари ҳисобига Россияга ишчи кучи оқими келади. Коронавирус пандемияси туфайли Россия Федерациясига кириш сезиларли даражада чекланди, шу сабабли қурилиш майдонларда ишчилар етишмаяпти.

Айни пайтда Россияда ишсизликнинг маълум даражаси сақланиб қолмоқда, шунинг учун одамларни қурилиш мутахассисликлари бўйича қайта ўқитишга тўғри келмоқда, дейди бош вазир ўринбосари.

Хуснуллин таъкидлашича, мигрантларнинг етишмаслиги қурилиш лойиҳалари ишига сезиларли даражада таъсир қилмайди.

Россия Федерацияси Қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, Россия ҳудудларида 100 минг қурилиш ишчиларига эҳтиёж мавжуд.

552
Работа такси в Москве

РФда ЕОИИ ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлашга рухсат берилиши мумкин

172
(Янгиланган 10:09 17.09.2020)
Россия қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар ЕОИИ давлатлари фуқароларига Россия ҳудудида миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлашга рухсат беради. 

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи фуқароларига Россия автомобилни бошқариш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланганда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақида норматив ҳуқуий ҳужжатлар порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Лойиҳада "Йўл-ҳаракати қоидалари хавфсизлиги тўғрисидаги" қонуннинг 13 бандига ўзгариш киритиш таклиф қилинган. 

Айни дамда ушбу банддда - Автомобилни бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган меҳнат фаолиятини амалга оширганда халқаро ёки хорижий миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, дейилган. 

Ушбу қонунга қуйидаги қўшимча абзац киритиш таклиф қилинмоқда:

"Ушбу бандда келтирилган талаб ЕОИИ давлатлари ҳамда рус тилидан давлат тили ёки расмий тил сифатида фойдаланаётган давлатлар фуқаролари учун истисно қилинади. Улар миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида автомобилни бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин".  

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудида 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб чет давлатлар фуқароларига Россияда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган тақдирда ҳайдовчи бўлиб ишлаш таъқиқланган. 

Айни дамда ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо бўлган. Молдова - кузатувчи мақомида, Ўзбекистон ҳам ушбу мақомни олиш арафасида. 

172
Утки

Минглаб ўрдаклар далаларни ҳашоротлардан тозаламоқда - видео

30
(Янгиланган 11:11 18.09.2020)
Таиландда минглаб ўрдаклар ҳашоротларга қарши курашиш учун шоли майдонларига олиб чиқилди. Натижада - майдонлар ҳам тоза ўрдаклар ҳам тўқ.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади. 

Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади. 

30