Система распознавания лиц в московском метро

Россияда “номақбул” хорижликларни чиқариб юборишнинг янги усули қўлланилади

1145
Россия Ички ишлар вазирлиги номақбул чет элликларни аниқлаш учун юзни таниб олиш тизимини ишга солади.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия ИИВ номақбул чет элликларни аниқлаш учун юзни таниб олиш тизимини ишга солади, уларнинг барчаси чекловлар олиб ташлангандан сўнг мамлакатдан чиқариб юборилади. Бу ҳақда “Россия сегодня” ХААдаги матбуот анжуманида Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.

“Агар сунъий интеллект ҳақида гапирадиган бўлсак, биз ҳақиқатдан уни қўллаймиз. Бу юзни таниб олувчи тизим. Қонунчиликни бузаётган ва уларнинг мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорга қарамасдан Россия ҳудудини тарк этмаётган чет эл фуқаролари тоифаси бор. Бундай ҳолатда юзни таниб олиш тизими уларни ва уларнинг яшаш жойини аниқлайди. Биз уларни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш учун чора кўрамиз”, - деди Казакова.

У Россияда коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган мораторий туфайли номақбул чет элликларда чекловлар олиб ташлангандан кейин мамлакатдан чиқариб юборлишини маълум қилди.

“Ҳозирда биз бу маълумотларни тўпламоқдамиз ва чекловлар олиб ташланиши биланоқ, биз бу технологияларни қўллаймиз, яшаш манзилларни аниқлаймиз ва қонунбузарларни Россиядан чиқариб юборамиз”, - деди у.

1145
Денежные купюры России

Россия МБ рекорд ҳажмдаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди - пуллар МДҲга юборилган

408
Россия Марказий банки 2018 йилдан бошлаб чет элга рекорд даражадаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия Марказий банки 2018 йилнинг октябридан бошлаб ҳозирги пайтга қадар давлатдан четга амалга оширилган рекорд даражадаги пул ўтказмаларини қайд этди. Бу ҳақда "Ведомости" нашрига таяниб Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 2020-йилнинг июл ойида россияликлар чет элга 837 миллион доллар юборганлар. Шу билан бирга, маблағларнинг каттагина қисми, 686 миллион доллари МДҲ давлатларига йўналтирилган.

Яна 152 миллион доллар Россия чегараларига яқин давлатларга йўналтирилган.

Статистикани шакллантиришда Марказий банк мутахассислари Western Union, "Золотая корона", "Юнистрим", Contact, Blizko (2020 йилнинг апрелигача бўлган давргача) ҳамда "Россия почтаси" орқали амалга оширилган ўтказмаларни ҳисобга олганлар.

Эслатиб ўтамиз, март ойидан бошлаб чет элга пул ўтказмалари ҳажми пасая бошлади ва 2020 йилнинг апрелида ўзининг минимумига етиб, 302 миллион долларгача пасайди.

Пул ўтказмаларининг камайиб кетишига жаҳондаги коронавирус пандемияси, чегаралар ёпилиши ва кўплаб корхоналарнинг ўз фаолиятини тўхтатиши таъсир кўрсатди.

Кўплаб мигрантлар бунинг оқибатида ишидан маҳрум бўлдилар.

408

Пандемия вақтида ўзбекистонликларни РФга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди

467
(Янгиланган 14:22 18.09.2020)
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ва унинг Новосибирск, Екатеринбург, Самара, Уфа вилоятларида ташкил этилаётган филиаллари ва "Роструд" ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва келишувларга эришиш мақсадида мутасадди идоралар вакилларидан иборат делегация аъзолари Россияга жўнаб кетишган эди.

Ташриф доирасида Россиянинг Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизматида Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти мудири Мехриддин Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, "Роструд" раҳбари Михаил Иванков ва бошқалар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда қайд этилишича, пандемия пайтида Россияда ишсизлар сони 3,5 миллионга етиб, ишсизлик даражаси 4,7 %ни ташкил этмоқда. Ишсизликни камайтириш мақсадида бандлик хизматлари фаолиятини "хизматлар кўрсатиш"дан "муаммоларни ҳал қилиш" усулига ўзгартириш, тегишли янги стандартлар ва меҳнат қоидаларини жорий этиш каби тадбирлар амалга оширилмоқда.

Музокараларда Ўзбекистон делегацияси томонидан пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россияга ишлашга жалб қилиш учун Россия ҳукуматининг Махсус комиссиясидан (тезкор штаб) рухсат олиш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш бўйича юридик фирмалар билан ўзаро алоқалар ўртаниш, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ва унинг Новосибирск, Екатеринбург, Самара, Уфа вилоятларида янги ташкил этилаётган филиаллари ва "Роструд" ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, меҳнат миграциясига оид икки давлат ўртасидаги бошқа масалалар юзасидан билдирилган таклифлар бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

467
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

572
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

572