Россияда мигрантларга ID-карта бериш таклиф қилинди

173
(Янгиланган 12:03 14.09.2020)
Россия ИИВ мигрантларга шахсини идентификация қилиш учун ID-карта бериш таклифини киритди. Унинг амал қилиш муддати 10 йилни ташкил этиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги чет элликларга шахсий маълумотлари бўлган ID-карта беришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Федерал қонунга ўзгартириш киритиш концепция лойиҳаси Россияда узоқ муддат бўладиган ва доимий яшашга рухсат олган чет эл фуқароларига ID-карталарни бериш мумкинлигини назарда тутади.

Лойиҳага кўра, карта чет элликнинг аризасига биноан берилади. Уни олиш учун бармоқ изларини топшириш, суратга тушиш ва тиббий кўрикдан ўтиш талаб этилади. Картанинг амал қилиш муддатини 10 йил этиб белгилаш режалаштирилмоқда.

Агар мигрант Россияда 90 суткадан кам муддатда яшашни режалаштираётган бўлса, карта олиш шарт эмас.

“Турли тоифадаги чет эл фуқаролари учун мавқеига қараб ID-картани амал қилиш муддатини тўхтатиб қўйиш ва яна қайта тиклашнинг турли асосларини белгилаш таклиф қилинмоқда”, - дейилган ҳужжатда.

Карта мамлакат технологиялари асосида тайёрланиши, қалбакиларидан криптографик муҳофазага эга бўлиши керак. Шунингдек, у Интернетда юридик операцияларни ўтказишга имкон бериши даркор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда “номақбул” хорижликларни чиқариб юборишнинг янги усули қўлланилиши хабар қилинган эди.

173

Саудия Арабистонида Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдирилди

274
Фуқароларни Саудия Арабистони орқали араб мамлакатларидаги ҳайдовчилик ва шу каби маиший соҳаларга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Саудия Арабистони бандлик агентликлари ва салоҳиятли иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, “Alhejazgroup” рекрутинг компанияси вакиллари иштирокида видеоалоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Андижон ва Оренбург вилоятлари ўртасида миграция соҳасида битим имзоланди

Учрашувда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш муҳокама қилинди.

“Хусусан, Ўзбекистондаги меҳнат бозорини ўрганиш орқали фуқароларни Саудия Арабистони орқали араб мамлакатларидаги ҳайдовчилик ва шу каби маиший соҳаларга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, учрашувда араб мамлакатлари ҳудудида Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишнинг талаблари, ҳуқуқий ҳимоя ва меҳнат шароитлари ҳақида фикр алмашилди.

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 15 декабргача имтиёзлар берилади

274

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 15 декабргача имтиёзлар берилади

463
Бу вақт оралиғида фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилади, деб хабар қилди Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Хайриддинов бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги A.Горов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Россия Федерацияси ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳолати, хусусан, Россия Федерацияси Президентининг амал қилиш муддати узайтирилиши режалаштирилаётган 2020 йил 18 апрелдаги "Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига алоҳида урғу берилди.

Россия томонининг маълум қилишича, ушбу фармонга мувофиқ, Россия Федерацияси ҳудудида нолегал бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан ўтиш ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан (15 мартгача ёки ундан кейин) қатъи назар яшаш манзили бўйича Россия Федерацияси ИИВ органларига мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 15 декабрига қадар мамлакатда бўлишни қонунийлаштириш мумкин.

Фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Шу муносабат билан, Россия ҳудудида нолегал ҳолатда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини берилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, мамлакатда бўлишини қонунийлаштиришга чақирамиз, дейилади хабарда.

463

Путин Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

76
(Янгиланган 15:04 24.09.2020)
Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Нобель тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди, РИА новости хабарига асосан. 

Ушбу ташаббус Россиялик журналист ва ёзувчи Сергей Комков томонидан амалга оширилган. Комков Путин номзодини 2021 йил нобель тинчлик мукофотига номзод сифатида расмий аризани 10 сентябр куни Осло шаҳрига юборган. 

Маълумот учун, Россия президентини биринчи маротаба ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилаётгани йўқ. 2013 йилда ҳам Владимир Путин Дунё халқлари бирлиги академияси президенти томонидан ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилган эди. 

Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган. 

 

76