Прибытие поезда Ташкент-Москва

Келгуси йилдан меҳнат мигрантлари ҳам солиқ тўлайди янги қарор

687
(Янгиланган 11:35 15.09.2020)
Тартибли миграция: мигрантлар мажбурий тартибда тил ва касб-ҳунарга ўқитилади, солиқ тўлаши, пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимояси йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб меҳнат мигрантлари ҳам ўз-ўзини банд қилган фуқаролар сифатида рўйхатга олинади ва белгиланган тартибда солиқ тўлайди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев 14 сентябр куни имзолаган “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Тартибли миграция

“2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади”, - дейилган президент Қарорида.

Ундан ташқари хорижга меҳнат фаолиятини ошириш мақсадида юборилаётган фуқаролар кетишидан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунар ва тил ўргатилади.

Ушбу мақсадларда, “Ишга марҳамат” мономарказлари, шаҳар, туман ва маҳалла касб ҳунарга ўқитиш марказлари очилади.

Ундан ташқари Япония, Россия ва БАА билан ҳамкорликда япон тили ўргатиш, хизмат кўрсатиш соҳасида билим бериш, пайвандлаш каби касбларни ўқитиш йўлга қўйилади.   

Россия билан миграция соҳасида ҳамкорлик

Миграция соҳасида Россия билан ҳамкорлик янада чуқурлаштирилади. Хусусан, Ўзбекистонда Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилиши режалаштирилган.

2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади, - дейилган қарорда.

Ундан ташқари Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади.

Россия Федерацияси, (шунингдек Қозоғистон Туркияда ҳам) меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар учун онлайн платформа яратилади “Call-марказ” хизмати ташкил қилинади;

Шунингдек меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади;

Мигрантлар ижтимоий ҳимоя қилинади

2021 йил 1 январдан бошлаб бўлажак мигрантлар оила аъзолари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинади. Оила аъзолари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётганда  - микроқарзлар берилади.

Йўл пули ва дастлабки харажатларни қоплаш учун бериладиган микроқарзлар 10 млн сўмгача бир йил муддатга паст фоиз ставкасида (14-21%) берилади.

Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган 10 мингга яқин фуқароларга 446 минг сўмдан  (40 долл) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу мақсадларга 4,1 млрд сўм маблағ ажратилади;

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилинади, шу жумладан уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.

687
Экзамен по русскому языку для иностранных граждан

Мигрантлар учун рус тилидан имтиҳон: сенаторлар янги қонунни маъқуллади

305
(Янгиланган 13:48 03.12.2020)
Мигрантлар учун рус тили ва Россия тарихидан комплекс имтиҳон ўтказишга ягона ёндашув тўғрисидаги қонун Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Мигрантлар учун рус тили ва Россия тарихидан комплекс имтиҳон ўтказишга ягона ёндашувлар тўғрисидаги қонун Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Қабул қилинган ҳужжатда чет эл тили сифатида рус тилидан, Россия тарихи ва унинг қонунчилиги асосларидан чет элликлар учун комплекс имтиҳонни ўтказиш, бу фанлардан имтиҳон олиш ҳуқуқига эга бўлган таълим ташкилотлари томонидан сертификатларни бериш тартиби баён этилган.

Имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Қабул қилинган қонунга мувофиқ, гувоҳноманинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига қараб белгиланади: 3 йил - вақтинча яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олиш учун, муддатсиз - яшаш гувоҳномасини олиш учун.

Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига (ишлаш, вақтинча ёки доимий яшаш)га боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, декабр бошида “Ишга марҳамат” мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг очилгани ҳақида хабар берилганди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг мамлакатдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россияда ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўқитиш ва зарурий касбларга тайёрлаш, Россия тарихи, қонунчилиги ва рус тили бўйича имтиҳон топшириб, сертификатга эга бўлиш имтиёзларини яратиш, Вазирлик тасарруфидаги ўқув марказларида рус тили синфлари ташкил этилиб, унга рус тили ўқитувчиларини жалб қилиш, тайёрлаш, малакасини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

27 октябридан Россия Халқлар дўстлиги университети ўқув дастури асосида 500 нафар ўқитувчини ўқитиш бўйича 72 соатлик бепул семинар ўтказилиб, сертификатлар берилиши ва ушбу ўқитувчилар Вазирлик тасарруфидаги 25 та ўқув марказларида ташкил этилган рус тили синфларига ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

Бугунги кунда Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Қозон шаҳарларида рус тили ва касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, жами 364 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ўқув жараёнларига жалб этилган.

Бундан ташқари, келгусида Россиянинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўпроқ яшайдиган ҳудудларида ҳам рус тили ва касбга ўқитиш марказларини очиш режалаштирилган.

 

305

Астрахань вилоятида қайси соҳаларда мигрантларга талаб юқорилиги айтилди

356
(Янгиланган 12:57 02.12.2020)
Астрахань вилояти халқаро алоқалар агентлиги раҳбари Владимир Головков минтақадаги қайси соҳаларда хорижлик ишчиларга талаб юқорилигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россиянинг Астрахань вилояти халқаро алоқалар агентлиги раҳбари Владимир Головков Sputnik мухбирига берган интервьюсида минтақадаги қайси соҳаларда хорижлик ишчиларга талаб юқорилигини маълум қилди.

- Астрахань вилоятида қайси соҳаларда мигрантларга бўлган талаб юқори?

- Астрахань вилоятида агросаноат соҳасида мигратларга бўлган талаб энг юқори. Қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқаришнинг ўзига хослигини инобатга олиб, бу ерда қўл меҳнати улуши юқорилигича қолмоқда. Бу кўчат экиш, мева-сабзавотлар ва картошка терими. Мавсумда ишчи кучига бўлган талаб 20 минггача етади. Қишлоқ хўжалигимиз ҳудудлари етарлича ишчига эга эмас, шунинг учун меҳнат ресурслари етишмаслиги яқин хорижий мамлакатдан бўлган меҳнат мигрантлари ҳисобига тўлдирилади. Ишга жойлашиш учун асосий касблар сабзавотчи ва ёрдамчи ишчи саналади. Шунингдек, балиқни қайта ишлаш корхоналарига ишчи керак.

Астрахань вилоятида яна капитал қурилиш объектларидаги ишлар учун мутахассисларга талаб бор. Бу бўёқчи, сувоқчи, ғишт терувчи, бетончи, пайвандчи ва тош терувчилар.

Умуман олганда минтақамизнинг ҳар йилги  хорижий ишчи кучига бўлган талаби 10 мингдан зиёд кишини ташкил этади.

- Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон элчихонаси ёки бошқа идоралар билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг келиши борасида келишувлар мавжудми?

- Аввало шуни таъкидламоқчиманки, Астрахань вилоятида меҳнат мигрантларининг умумий сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллайди.

Ишга жойлаштириш мавзуси ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан учрашув ва музокараларимизда муҳокама қилинади. Ноябрь ойининг охирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва Ўзбекистон Хоразм вилоятидаги ҳамкасбларимиз билан онлайн учрашув ўтказдик. Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликка оид йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдик.

Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегациясининг Астрахань вилоятига ташрифини ташкиллаштириш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз.
Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштиришга қизиқиш билдираётган Астрахань компаниялари вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқдамиз.

- Пандемия ва чекловлар шароитида миграция масалалари, мигрантлар келиши ва хавфсизликни таъминлашни қандай ҳал этиш мумкин?

- Бугунги кунда Россия Федерацияси ҳудудига чет элликлар кириши тартиби ва қоидаларини белгилайдиган Россия қонунчилиги доирасида иш кўрмоқдамиз. Умид қиламизки, келаси мавсум бошида янги коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашади ва биз корхоналаримизни зарурий меҳнат ресурслари билан таъминлаш учун қандай чоралар кўриш мумкинлигини аниқ билиб оламиз. Айни дамда бирор бир тахминни айтиш барвақт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астрахань вилояти 2021 йилда қишлоқ хўжалигида ишлаш учун 10 минг нафар меҳнат мигрантларини қабул қилишга тайёрлиги хабар қилинган эди. Астрахань вилоятида қонуний ишлайдиган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради. 

356
Теглар:
Астрахань, мигрантлар, миграция
Мать с младенцем

Ўзбекистонда чақалоқ савдоси авж олишининг 3та асосий сабаби санаб ўтилди

28
Уч йиллик ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган. Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борган ушбу мажлисда республикада чақалоқ савдосининг олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Хусусан, Норбоеванинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114та бола жабр кўрган бўлса, уларнинг 89%и 1 ёшгача бўлган болалардир.

Мажлисда оналар нима сабабдан ушбу мудҳиш жиноятга қўл уришлари сабаблари ҳам айтиб ўтилди.

2027-2020 йиллардаги ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатганки, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31%и оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли ушбу жиноятга қўл урган.

Аёлларнинг 17%и шу иш орқали ҳомиласини яширмоқчи бўлган, 52 %и эса бу ишни моддий манфаат кўзлаб, амалга оширган.

28