Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Россияга кимлар ва қандай қилиб киришлари мумкин?

1874
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра элчихонадан рухсатнома олиши шарт эмас.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти минтақавий филиали бошлиғи Абдуазиз Хафизов Россияга кимлар ва қандай қилиб киришлари мумкинлигига аниқлик киритди.

Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р-сонли қарорига кўра жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб Россия Федерациясига қуйидаги ҳорижий фуқаролар киришига рухсат берилган:

- Россия Федерацияси ҳудудидаги аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларнинг ходимлари, ҳалқаро ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари, шунингдек, ушбу шахсларнинг оила аъзолари;

- ҳалқаро автомобил йўналишидаги хайдовчилар, хаво, денгиз ва дарё кемаларнинг экипажлари, ҳалқаро йўналишдаги темирйўл поезди ва локоматив бригадалари;

- расмий делегация аъзолари;

- яқин қариндошининг вафоти сабабли виза олган шахслар;

- Россия Федерациясида доимий яшовчи шахслар;

- ҳаво йўллари орқали транзит йўналишида ҳаракатланувчилар.

Хорижий фуқаролар Россия Федерациясига кириши учун юқоридаги асослардан бирига эга бўлиши, COVID-19 коронавирус тест топширгани ва 72 соат давомида амал қилувчи манфий ПЗР-тест натижаси ҳақида  маълумотнома, шунингдек, Роспотребнадзор сайтида www.rospotrebnadzor.ru эълон қилинган анкетанинг тўлдирилган шакли бўлиши лозим.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра элчихонадан рухсатнома олиши шарт эмас.

Россия чегарасидан ўтишда ўқиш ёки ишлаш мақсади, шунингдек, вақтинчалик (РВП) ва узоқ муддат (ВНЖ) яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ҳам асос хисобланмайди, яъни оддий қилиб айтганда ушбу тоифадаги шахслар Россияга вақтинча бора олишмайди.

Шу муносабат билан, фуқаролардан Россияга боришда номаьлум шахсларнинг ҳар хил асосланмаган таклифларига ишонмасликлари сўралади.

 

 

1874

Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади

382
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказган.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Хабарга кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказган.

Учрашувда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида талабномаларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиалига топшириш хамда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган йўл харитаси муҳокама қилинган.

Хусусан, Андижон вилоятидан 4 минг 500 нафар фуқарони Россия Федерациясига қонуний ва ташкиллаштирилган ҳолда ишлаш учун жўнатиш бўйича келишувга эришилган.

Ўзбекистон фуқаролари Россияга қандай кириши мумкинлиги айтилди >>>

382

Масжидлар мигрантларга ёрдам марказига айланди - Аббясов

163
(Янгиланган 17:51 20.10.2020)
Охирги беш-етти йиллар ичида Россияда масжидлар мигрантлар учун ўзига хос ёрдам марказларига айланди.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Россия Муфтийлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Рушан Аббясов Sputnik радиосига Россияда масжидлар томонидан оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида ҳикоя қилиб берди. 

Бош муфтий ёрдамчисининг сўзларига кўра, пандемия шароитида мигрантларнинг аксарияти оғир аҳволга тушиб қолишган. Россия масжидлари эса ана шундай мигрантлар учун ўзига хос ёрдам марказларига айланган. 

"Қавмларимиз орасида меҳнат мигратлари жуда кўп. Биз уларга нафақат руҳан балким бошқа маслаларда ҳам ёрдам, маслаҳат берамиз. Охирги 5-7 йил ичида Россия масжидлари ўзига хос ёрдам марказларига айланди. Алданган ёки иш қидириб юрган мигрантлар бизга кўплаб мурожаат қилишади. Афсуски, сўнгги вақтларда вафот этган яқинларини кўмишга ёрдам сўраб мурожаат қилаётганлар ҳам кўпайган. ОЛдин вафот этганларни ватанига қайтаришга ҳаракат қилишган бўлса, ҳозир чегаралар ёпилиши муносабати билан бу масла ҳам қийинлашиб қолган.Биз имкон қадар ёрдам бераяпмиз, лекин бунинг учун кўп кишини жалб қилишга тўғри келади", — деди Аббясов.

Муфтий ёрдамчиси айтишига қараганда, ҳудудларда ҳам мусулмон жамоалари маҳаллий ҳукумат вакиллари билан биргаликда мигрантлар муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришмоқда. Ана шундай ёрдам натижаси кўплаб мигрантлар ишга жойлашмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан, меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташкил этилиб, Россиянинг йирик шаҳарларида унинг ваколатхоналари очилган эди. Меҳнат миграцияси агентлиги оғир шароитга тушиб қолган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш, жумладан вафот этган мигрантларнинг таналарини ватанига юбориш билан ҳам бевосита шуғулланиб келмоқда. 

163

Қашқадарёда ишчилар нимадан норози бўлгани аниқланди

50
(Янгиланган 10:06 23.10.2020)
Бир неча кун олдин можаро уюштирган Uzbekistan GTL компанияси ишчилари аслида узоқ вахта тартиби ҳамда сифатсиз овқатдан норози бўлишган.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Энергетика вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қашқадарё вилояти ҳокими, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари Қашқадарё вилоятида жойлашган GTL компанияси ишчилари билан учрашиб уларнинг талабларини тинглашди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering

Эслатиб ўтамиз, 21 октябр куни ушбу компания ишчилари томонидан можаро содир этилган, норозилик белгиси сифатида офисларининг ойналини синдириб, компания мулкига зарар етказишган эди.

Ишчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлишича, улар биринчи навбатда карантин шароитида 40-45 кун объектдан чиқмай ишлаш тартиби ўрнатилганидан норози бўлишган.

Иккинчидан, ишчилар ошхонадаги узун навбат ва овқат сифатидан ҳам норози бўлишган.

Ижтимоий тармоқларда айтиб ўтилган ойлик маошларигтгш ўз вақтида тўлаш муаммоси – ўз тасдиғини топмади. Ишчилар маошлар ўз вақтида тўланаётганини тасдиқлашди.

Ишчилар “ENTER Engineering” компанияси раҳбарияти, вилоят ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдиришди.

 – Бу учрашув туфайли биз илк бор илгари ҳеч кўрмаган лойиҳа ва компания касаба уюшмаси раҳбарлари билан юзма-юз учрашдик, - деб қайд этишди оддий ишчилар.

Учрашув якунида Қашқадарё вилояти ҳокими санитария ва эпидемиология чораларига риоя қилган ҳамда ва ПЦР таҳлилини ўз вақтида топширган - қатъий карантин чораларининг бекор қилиниши маъқулланди.

Шунингдек, корхонада йиғилиб қолган норозиликларни ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг таркибига ҳокимият ва бошқарувчи компания, энергетика вазирлиги, вазирлиги ва Ўзбекнефтгаз вакиллари киритишга келишиб олинди.

Встреча с рабочими компании ETER Engeneering
50