ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Яқин хорижий мамлакатлардан келган ўн минглаб меҳнат мигрантлари ўз уйларига қайтишни истайди, деди Россия мусулмонлари уламо кенгаши раҳбари муфтий Альбир Крганов РИА Новостига.
Меҳнат мигрантларини ўз ватанига қайтариш борасида ҳозир вазият анча мураккаб. Турли асосли ва асоссиз хабарлар тарқалиши оқибатида меҳнат мигрантлари Волгоград вилоятига етиб келишган. Оқибатда бу ерда ўз ватанларига қайтиш учун чипта ололмай 2000га яқин киши тўпланиб қолган.
"Ҳукумат чодирлар ўрнатиб берган, лекин ҳаммага жой етмаган. Волгоград вилояти Мусулмонлар марказий бошқармаси уларни қурилаётган масжид биносига жойлаштирди ва мигрантларни ватанига қайтаришда ёрдам берди", - дейди Крганов.
Россия муфтийси маҳаллий ҳукумат органларига миннатдорлик билдирди.
Коронавирус пандемияси бошланганидан буён Ўзбекистн ҳукумати бир неча ўн минглаб фуқароларни ватанига қайтарди. Чартер парвозлар махсус ташкил қилинган поездлар ва автобус қатновлари йўлга қўйилди. Шу билан бирга элчихона ўзбекистонлик ватандошларга яна бир бор фақат расмий манбаалар орқали тарқатилаётган маълумотларга ишонишни эслатиб ўтган.
Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча траспорт турлари учун чегараларни очган ва карантин чорларини юмшатган эди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукумат олдига Россия ҳудудидаги қурилиш-монтаж ишларига меҳнат мигрантларини соддалаштирган ҳолда жалб қилиш масаласини кўриб чиқишни қўйди. Вазирлар маҳкамаси бу топшириқни жорий йил 1 мартига қадар бажариши керак.
“Миграция - XXI аср” фонди президенти Вячеслав Поставнин Россияда ишчи кучи етишмаслиги муаммоси нафақат қурилиш соҳаси, балки қишлоқ хўжалигида ҳам мавжудлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жанубий вилоятларида ўзбекистонлик мигрантларга ҳар қачонгидан ҳам зарур.
“Ишбилармонлар уларнинг иссиқхона хўжаликларига Ўрта Осиё, аввало Ўзбекистондан ишчилар жуда зарурлигини айтишмоқда”, - дейди Поставнин Sputnik агентлиги билан суҳбатда.
У муаммони ҳал қилишга Россия Қишлоқ хўжалиги ҳам эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблайди.
Поставнин Россияда бугунги кунда етарлича ишсиз қурувчи мигрантлар борлигини тахмин қилди. Эҳтимол, уларни топиб, тўплаб ва керакли жойларга олиб бориш керакдир, деб таъкидлади у. Аммо мамлакатда ҳозирча бундай механизм йўқ.
“Менимча, аллақачон мамлакатда бўлиб турганларни иш билан таъминлаган яхшироқ. Бу барча жиҳатдан тўғри. Чунки мигрантлар нафақат Россияда ишлаётган, балки бу ерда барча ўз муаммолари билан яшаётган инсонлар”, - дейди Поставнин.
Унинг фикрига кўра, меҳнат бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга, одамларни мамлакат бўйлаб тақсимлашга, уларнинг малакаларини аниқлашга имкон берувчи тизим лозим.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги бир йил ичида Россия Федерациясининг бутун миграция тизимини рақамлаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Давлат Думасига тақдим этишни режалаштирмоқда, деди Россия Ички ишлар вазирлиги миграция бош бошқармаси ташқи меҳнат миграцияси бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари Павел Дутов.
Дутов Давлат Думасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишида айтганидек, рақамли технологиялардан фойдаланиш ИИВ учун жуда муҳим. Шу муносабат билан вазирлик "яқин келажакда, 1-1,5 йил ичида “бутун миграция тизимини рақамлаштираган” янги қонун лойиҳасини Давлат Думасига тақдим этади.
Жорий йилда вазирлик реал вақт режимида идоралар ўртасида маълумот алмашиш имконини берадиган тизимни ишга туширади. Хусусан, патент олишда полицияга тақдим этилган мигрантларнинг тиббий маълумотномалар текширилади.
Россия санитария-эпидемиология характердаги федерал ахборот тизимини яратиши мумкин, унга хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг тиббий кўрик натижалари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Давлат Думаси ҳукумат тайёрлаган қонун лойиҳасини баҳорги сессия давомида кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган текширувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.
Куни кеча Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.
"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.
"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.
Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.
"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.