Прибытие поезда Ташкент-Москва

"Волжский - Тошкент" поездига чипталар сотиш бошланди

273
(Янгиланган 10:59 12.10.2020)
"Волжский - Тошкент" поездлари 11 октябрдан бошлаб 2 ноябргача ҳаракатланади, чипталарни темирйўл кассалари ёки РДЖ интернет саҳифаси орқали сотиб олиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Россия ҳудудидан фуқароларни олиб чиқиш учун қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда Россия темир йўллари матбуот хизмати. 

Поездлар 483/484 рақамлар остида "Волжский - Тошкент" йўналишида Волжский бекатидан 11, 12, 15, 18, 22, 25, 28 октябр ва 1, 2 ноябр кунлари соат 21:57да йўлга чиқади. 

Поездларга чипталар темирйўл кассаларида, РДЖ интернет саҳифаси орқали ёки мобил илова орқали сотиб олиш мумкин. Чипталар фақат Ўзбекистон фуқароларига сотилади. Чипта нархи плацкарт - 12800, купе -19900 рубл. 

Ҳар бир состав 20та вагондан иборат бўлиб 938 нафар йўловчига мўлжалланган. Россия Федерацияси ҳудуди бўйлаб поезд тўхтовсиз ҳаракат қилади. Ушбу қатновлар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳукумати келишуви асосида амалга оширилмоқда. 

 

273
Ярмарка вакансий

ЕОИИ ҳудудида меҳнат мигрантлари учун “Чегарасиз иш” платформаси ишга тушади - вазир

99
(Янгиланган 15:31 29.10.2020)
ЕОИИ ҳудудида “Чегарасиз иш” - меҳнат мигрантлари учун иш берувчилар ва бўш иш жойлари ҳақида маълумот базаси яратилмоқда. Тизим деярли тайёр бўлган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Евроосиё Иқтисодий комиссияси (ЕИК) ички бозорлар ва ахборотлаштириш вазири Гегам Варданян меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш бўйича ЕОИИда жорий этиладиган янги тизим ҳақида айтиб берди.

ЕИК ЕОИИ ҳудудида “Чегарасиз иш” – унификация қилинган иш қидириш тизимини жорий этмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади бўш иш жойлари қидирув тизимини ва иш қидирувчилар маълумот базасини яратишдир. Ундан ЕОИИга аъзо бўлган ҳар бир мамлакат меҳнат ресурслари бўйича маълумот базалари киртилади. Айни дамда меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш лойиҳаси ўзининг якуний босқичида, деди эксперт.  

“Ушбу тизим Иттифоқ фуқароларига барча мамлакатларда мавжуд бўлган иш ўринларини ва иш қидирувчиларни кўриш имконини беради. Умуман олганда, бу барча мавжуд маълумот базаларини бирлаштирган тизим бўлади. Меҳнат ресурслари бўйича маълумот базалари турли мамлакатда сақланади. Иш қидирганда улар ҳар бир мамлакатдан алоҳида-алоҳида кўрсатилади”, - дейди Варданян.  

Экспертнинг фикрига кўра, бундай ёндашув қонунчилик ва шахсий ахборот ҳақидаги муҳим талабларга жавоб беради.

Бу тизим тарқоқ бўлгани учун техник нуқтаи назардан ҳам жуда қизиқ. Ва бугунги кун шароитида у жуда долзарб бўлади. Чунки пандемия туфайли иш ўринлари борасида жуда кўп мураккабликлар юзага келмоқда. Бу тизим эса Иттифоқнинг барча мамлакатларида иш топишга ёрдам беради.

Варданяннинг айтишига қараганда, лойиҳа йил охирида ишга тушади. Декабрда унинг ишлаши намойиш этилади.

“Давлат тузилмалари ва операторлар ушбу тизимни ишга туширишга аллақачон тайёр бўлишган. Ҳозирги вақтда ишга туширишнинг сўнгги созлаш жараёнлари олиб борилмоқда”, - дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Россия ФМХ раҳбари Валентина Казакова Sputnik мухбирига берган интервьюсида яқин вақт ичида Россияда меҳнат мигрантларини ишга қабул қилиш тизими бутунлай ўзгариши ҳақида айтиб ўтган эди. Янги концепцияга кўра Россия Давлат хизматлари порталида иш берувчилар ва ишчилар маълумот базаси яратилади.

Унда Иш берувчилар ва Ишчилар реестри бўлади. Иш берувчилар ўзларида қандай бўш иш ўринлари борлигини кўрсатишади. Ишчилар реестрида эса хорижий фуқаролар рўйхатдан ўтиб, ўз ҳунар ва кўникмаларини кўрсатишади. Мигрантлар Россияга киришидан олдин қайси иш берувчига бораётганини билиб келади. Бу эса рухсат берувчи ҳужжатлар олиш тартибини қисқартиради.

99
Председатель комиссии по миграции Совета по делам национальностей при Правительстве Москвы Юрий Московский

Россияда мигрантлар шароитини қандай енгиллаштириш мумкин эксперт фикри

261
Москва ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар ишлари бўйича кенгашининг миграция комиссияси раиси Юрий Московский чет эллик ишчилар учун қулай шароит яратиш учун нима қилиш кераклиги хусусида фикр билдирди.

Экспертнинг сўзларига кўра, пандемия бошида Россияда 2,3 миллион нафарга яқин меҳнат мигрантлари ишлаган, лекин ҳозир уларнинг кўпи ишсиз қолган ёки яхши шароит қидиришмоқда.

Московскийнинг маълум қилишича, киритилган чекловлар олиб ташлангандан сўнг Россияга ишга келадиган мигрантларнинг ишга жойлашиш учун база яратиш бугунги кунда ўта долзарб ва зарур.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ундан кейин аввало Россиянинг миграция соҳасидаги қонунчилигига эътибор қаратиш лозим.

“Гап биринчи навбатда ҳар қандай иккита маъмурий қоидабузарлик учун чет эллик фуқарони чиқариб юборишни бекор қилиш ҳақида бормоқда. Ҳаддан зиёд тақиқловчи чоралар нафақат меҳнат бозори ва меҳнат мигрантларига, балки Россия иқтисодиётига ҳам жуда катта зарар етказади”, - деб ҳисоблайди Московский.

Эксперт Россия фуқаролигига қабул қилишнинг осонлаштирилиши ҳам одамларнинг ишга жойлашишини осонлаштиришини қўшимча қилди.

Эксперт объяснил, как можно облегчить условия трудовым мигрантам в РФ
261
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига кирди

23
“Gallup” Халқаро тадқиқот институти рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Gallup” Халқаро тадқиқот институти “Глобал қонун ва тартиб” бўйича йиллик бутунжаҳон рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилган. Мамлакат 100 дан 92 балл тўплаган.

Всемирный индекс закона и порядка

Исландия, Қувайт, Норвегия, Aвстрия, Швейцария ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳам кучли ўнликка кирган.

Биринчи ўринни 97 балл билан Сингапур эгаллаган бўлса, Туркманистон (97) иккинчи, Хитой эса (94) учинчи поғонадан ўрин олган. Сўнгги ўринни 43 балл билан Афғонистон банд қилган.

Таъкидланишича, Сингапур бир неча йиллардан бери ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда. Афғонистон эса кетма-кет иккинчи йил охирги ўринда қайд этилмоқда.

23