Рабочие на стройплощадке

Ўзбекистонлик қурувчилар АЭС қурилишига таклиф қилинди

841
(Янгиланган 13:42 13.10.2020)
Россияда АЭС қурилишига арматурачилар, дурадгорлар ва бетончилар таклиф қилинмоқда, маош - 60 мингдан.

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Ўзбекистонлик қурувчилар Россияда атом электр станцияси қурилишига таклиф қилинди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда. 

“Курск 2 атом электростанцияси” қурилишида ишлаш учун арматура, дурадгорлик ва бетон қуйиш ишларига фуқаролар таклиф этилади, - дейилган хабарда.

Иш вақти - кунига 11 соатдан ҳафтасига 6 кун. Маош - 60-78 минг рубл. Ишчилар турар жой ва 3 маҳал овқат билан таъминланади. Талаблар: мутахассислар ўз касьи бўйича камида 4 разрядга эга ва 1 йил меҳнат стажига эга бўлиши керак. 

 

841

Россияга кириш учун “запрет” қўйилишининг асосий сабаблари ИИВ

298
(Янгиланган 13:43 25.01.2021)
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мамлакатга кириш учун “запрет” қўйилишининг асосий сабабларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Чет эл фуқароларининг Россия ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишининг асосий сабаблари – мамлакатда бўлиш шартларини бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш.

ИИВ матбуот маркази маълум қилишича, чет элликларнинг Россияга киришини тақиқ қўйиши  тўғрисидаги қарорларни қабул қилишнинг асосий сабаблари - "мамлакатда вақтинча бўлиш шартларини бузиш, шунингдек, ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш".

Вазирликда аниқлик киритилишича, бундай қарорлар қабул қилинган чет элликлар, асосан, Россия Федерациясига визасиз кирадиган яқин хориж фуқаролари бўлди - 2020 йилда жами 189 минг хорижий фуқароларнинг Россияга кириши тақиқланган. Бир йил олдин бу кўрсаткич 250 минг кишидан ошганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилишни 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга кўрсатма берганди.

Ўтган ҳафтада Россияда Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан келган қурилиш соҳасидаги ишчиларни олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.

298
Теглар:
ММЦ, ИИВ, Ўзбекистон, запрет, мигрантлар, Россия
Мавзу бўйича
Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади
Ватанга олиб келинган мигрант ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди
Россияга 2020 йилда қанча мигрант кириб борганлиги маълум бўлди
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин

Онаси Россияда вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга қайтарилди

590
(Янгиланган 14:42 23.01.2021)
Болакайнинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, уларга унинг республикага қайтиб келиш санаси ва вақти маълум қилинди. Х.И.ни аэропортда Ўзбекистон васийлик органлари вакиллари томонидан кутиб олишини ҳақида келишувга эришилган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Онаси Россия Федерациясида вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга хайрия маблағлари эвазига қайтарилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотига кўра, 2021-йил 19-январ куни Москва вилояти Таълим вазирлигининг Дмитровск шаҳар округи бўйича Васийлик ва ҳомийлик бошқармасидан онаси М.К.нинг вафоти туфайли оғир вазиятда қолган вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.И. (2014 йил туғилган) ҳақида ахборот олинган.

Элчихона томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вояга етмаган фуқарони Ватанимизга қайтариш масаласи ишлаб чиқилди. Хайрия маблағлари ҳисобидан "Uzbekistan Airways" АЖнинг "Москва-Тошкент" йўналишидаги рейсга авиачипта сотиб олинди", - дейилади хабарда.

Болакайнинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, уларга унинг республикага қайтиб келиш санаси ва вақти маълум қилинди. Х.И.ни аэпортда Ўзбекистон васийлик органлари вакиллари томонидан кутиб олишини ҳақида келишувга эришилган.

2021-йилнинг 22-январ куни Х.И. "Uzbekistan Airways" АЖ борт кузатувчилари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга учиб кетди.

590

Янги таркибда: АҚШ Молия вазирлиги долларни қулатишга тайёр

28
Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. Демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий ошириши" айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Америка валютаси икки йиллик минимумгача қулади – унга бирданига бир неча омиллар босим ўтказмоқда. Молиячилар доллар натижада ўзининг ярим қийматини йўқотади деб ҳисоблашмоқда. Бунда Америка Молия вазирининг хизмати бор, уни Федерал захиранинг собиқ раҳбари Жанет Йеллен бошқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Қулаш қанчалик бўлиши мумкин – батафсил РИА Новости материалида.

Паст даромадлилик

Декабрь охирида доллар индекси беш ярим фоизга пасайди. Инвесторларни АҚШ иқтисодиётига янги чоп қилинган ва ҳеч нарса билан таъминланмаган долларнинг кенг кўламли келиб қўшилиши сергаклантирмоқда.

Босма машиналар инфляцияни тезлаштириши муқаррар, аммо Федерал захира тизими (ФЗТ) аллақачон мақсадларини ўзгартирди: “ўртача икки фоиз” (аввалги “икки фоиз” ўрнига). Бу агар инфляция кутилгандан ошса, асосий ставкани кўтармаслик учун қилинди. Яъни регулятор фоизлар нол атрофидаги даражада сақлаб қолиш ниятида. Бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди, бироқ долларга салбий таъсир кўрсатади.

Инвесторлар долларли активларга сармоя киритишдан даромадлиликни йўқотиб, бошқаларини қидиришмоқда, хатарлироқ вариантлари бўлса ҳам, “Reuters” валюта стратеглари сўрови буни кўрсатди.

“Доллар аввалгидек барча кўрсатгичлар бўйича ҳаддан зиёд баҳоланган, ФЗТ сиёсати ҳам буни бартараф этади”, - дейди “Societe Generale” валюта стратегияси раҳбари Кит Жукс.

Экспертлар ноябрдаёқ огоҳлантиришганди: янги президент Жо Байден бошқарувида Америка валютасини олдини олиб бўлмайдиган қулаш кутмоқда. Демократлар режаларида қўшимча фиксал стимуллар ва янги ёрдам тўплами бор – қарийб уч триллион. Бу долларни узоқ муддатга заифлаштиради, чунки бюджет тақчилли кўпайиши ва уларни қоплаш учун зарурий ташқи қарзнинг ўсиши тус олади. Америка валютасига вакцинанинг тарқалиши ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Эллик фоизга

Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. “Citigroup” банки баҳоларига кўра, демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий оширади”. “Morgan Stanley Asia” директорлар кенгаши собиқ раиси Стивен Роуч шунга ўхшаш сценарийни маълум қилганди.

Таниқли молиячи Жим Рикардс янада нохушроқ вазиятни башорат қилмоқда. У АҚШнинг натижада қарз муаммоси билан шуғулланишига тўғри келиши, уни ҳал қилиш эса долларнинг 50 фоиз девалвациясини талаб қилишини таъкидламоқда.

Иқтисодчи бир пайтнинг ўзида олтин унцияси учун 15 минг, кумуш эса 100 долларга қимматлашинини прогноз қилмоқда. У АҚШ халқаро молия тизимида Америка устунлигига қарши чиққан қатор давлатлар босими остида қолганини тушунтиради. Гап биринчи галда Россия ва Хитой ҳақида бормоқда. Москва ва Пекин долларни захиралардан сиқиб чиқариб, кўп олтин сотиб олмоқда.

“Сўнгги бир неча йил мобайнида Россия олтин-валюта захираларини сезиларли оширди. Қолаверса, Москванинг ташқи қарзи унчалик кўп эмас. Русларнинг қимматбаҳо металларга пул тикиши анчадан буён сир эмас, рубль – дунёда энг олтин билан таъминланган валюта”, - дея тушунтиради таҳлилчи.

Ўз қўллари билан

Байден жамоаси ишга киришмоқда. Барча вазирликлар раҳбари ўзгаради. Молия вазири лавозимини Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Жанет Йелленга ишониб топширишмоқда, “Bloomberg” у “Америка экспорти учун заиф доллар афзаллигини бир неча март реклама қилганини” эслатмоқда.

Бу иқтисодчиларни ҳушёрликка чорламоқда. Клинтон президентлиги даврида молия вазири ва Барак Обама маъмуриятининг Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари бўлган Ларри Саммерснинг сўзларига қараганда, “дунё молиявий тизимидаги долларнинг устунлик роли Хазиначиликка мажбуриятларни синчковлик билан ижро этилиши масъулиятини юклайди”.

Собиқ АҚШ молия вазири ва “Goldman Sachs” собиқ бош директори Ҳэнк Полсон ҳам Йелленга тавсиялар берди. “Фоиз ставкалари тарихий минимумда, федерал қарз эса Иккинчи жаҳон урушидан кейингига қараганда ҳам кўпроқ”, - дея таъкидлайди иқтисодчи. – Давлат қарзини бирдан ўсишини тўхтатиш ўта муҳим. Бўлмаса доллар эртами ёки кеч қадрсизланади. Вашингтон ўз мажбуриятларини бажара олмайди”.

“Қўшма Штатлар рақобат афзаллигини олиш мақсадида заифроқ валютага интилмаяпти, бошқа мамлакатларнинг буни амалга оширишига қарши курашишимиз шарт”, - дея ишонтирди молия вазири лавозимига номзод Сенатнинг молия қўмитаси йиғилишида.

Шундай бўлса ҳам, бўлажак молия вазири америка валютасидан ҳеч қандай яхшиликни кутиб бўлмайдиган баландпарвоз баёнот бериб бўлганди: иқтисодиётга ликвидликни кенг кўламли қўшишга чақирган эди. “Bloomberg” инвесторлар учун бу долларнинг узоқ муддатли пастлашиш трендига  сигнал деб ҳисобламоқда.

АҚШнинг ҳар қандай ҳолатда долларни “тушириб юборишига” тўғри келади: бу савдо тақчиллигини қисқартириш учун муҳим. Ва бу, эҳтимол, Байден учун иқтисодиётни тиклашнинг ягона йўлидир.

28