ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Россия Федерацияси ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 483/484-сонли поезднинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Поездлар Волгоград вилоятидаги "Волжский" станциясидан 15, 18, 22, 25, 28 октябрь кунлари, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари соат 21:57да йўлга чиқади.
Йўловчилар поезд чипталарни Россия ҳудудида фаолият юритадиган ҳар қандай темир йўл кассаларидан сотиб олиши мумкин. Чипталарни сотиб олишда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши шарт. Бундан ташқари, «Россия темир йўллари» компаниясининг расмий веб-саҳифасида, шунингдек, «Россия темир йўллари йўловчилар учун» мобил иловасидан фойдаланган ҳолда чипталарни расмийлаштириш мумкин.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 20 та вагондан иборат ҳар бир поезд таркиби 938 йўловчини ташишга мўлжалланган. Поездлар Россия ҳудуди бўйлаб қўшимча тўхтовларсиз ҳаракат қилади.
Бош консулхона COVID-19 пандемияси шароитида фуқароларнинг бир жойда оммавий тўпланишига йўл қўймаслик мақсадида қайтиш чиптасини олган ватандошлардан "Волжский" станциясига поезд жўнаб кетадиган куни келишини сўрайди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга пандемия вақтида қурилишларга меҳнат мигрантларини соддалаштирган ҳолда жалб қилиш масаласини кўриб чиқишни топширди. Тегишли топшириқ Кремль сайтида чоп қилинган.
Топшириққа биноан 1 март санасига қадар чет эллик қурувчиларни, жумладан, қатор МДҲ мамлакатларидан соддалаштирилган тартибда жалб қилиш масаласи кўриб чиқилиши керак. Бунда янги коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилиш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин ва Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Путиндан қурилишда ишчи кучи етишмаслиги масаласини кўриб чиқишни илтимос қилган эди. Владимир Путин бошқа мамлакатдаги ҳамкасблари билан Россияда мигрантлар етишмаслиги масаласини муҳокама қилишини маълум қилган эди.
Бундан ташқари, Россия Қурилиш вазирлиги ҳам меҳнат мигрантларининг мамлакатга киришини соддалаштириш таклифи билан чиққан эди.
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шимолий иқлим шароитида ишлашга тайёр бўлган фуқаролар ишга таклиф қилмоқда.
Хусусан, Россиянинг Иркутск вилоятида жойлашган корхоналарга қуйидаги мутахассислар ишга таклиф қилинмоқда:
Шунингдек, токарь, ёқилғи ускуналари таъмирловчиси, агрегатлар таъмирловчиси, бурғилаш ускунаси бошқарувчиси, моторист, ошпаз ва бошқа ишчилар.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
Батафсил маълумотларни қуйидан топиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москванинг йирик қурилиш компанияларига қурувчиларни ишга таклиф қилган эди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ бўлади, аммо ҳафтанинг охирига келиб, қишки об-ҳаво Ўзбекистонга қайтади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
19 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
19-21 январда ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0-5 даража илиқни, кундуз кунлари 11-16 даража илиқни ташкил этади.
22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, бунинг сабаби совуқ антициклондир. У мамлакат ҳудудларига қор ва совуқ ҳароратларни олиб келади. Нам ҳаво массалари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келади. Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.
23 январда антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин жуда совуқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6-8 даражага паст бўлади.