Дмитрий Полетаев

Полетаев: Россия ҳали узоқ вақт мигрантларга муҳтож бўлади

642
(Янгиланган 16:30 20.10.2020)
Миграция тадқиқотлари маркази директори, ИНП РФА етакчи илмий ходими Дмитрий Полетаев Москва мэрининг меҳнат мигрантлари сони камайганлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди

Сал олдин Москва мэри Сергей Собянин 2020 йилда меҳнат мигрантлари сони шаҳарда 40%га пасайгани ҳақида хабар берган эди.

Бу ҳолат мавсумий ишчилар жалб қилинган меҳнат бозори ва шаҳар хизматлари, хусусан, уй-комуннал хўжаликлари фаолиятига катта таъсир кўрсатган.

Sputnik Тожикистон эфирида Полетаев Россия ҳали узоқ вақт мавсумий ишчиларга муҳтож бўлишини қайд этди.

"Москва ва бошқа йирик шаҳарларда меҳнат мигрантлари учун жойлар сақланиб қолади, аммо "мигрантлар"ники деб аталувчи жойлар энди ўз турини ўзгартиради. Мигрантлар эндиликда етказиб бериш хизмати, қурилиш соҳасида кўпроқ банд бўлишлари мумкин. ЖКХ ва хизматларда ҳам", - дейди эксперт.

Экспертнинг таъкидлашича, иқтисодиётда мажбурий жимжитлик пасая бошлагач, иш жойлари яна пайдо бўлади.

Полетаев шунингдек, Россия маркази ва шаҳарларга иш кучларининг жалб этилиши давом этишини қўшимча қилди.

Эксперт сўзларига кўра, демографик вазият меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган мигрантлар кўпроқ жалб этилишини тақазо этмоқда. Уларнинг аксарияти россияликларга айланиши мумкин ва бу кўрсатма аллақачон татбиқ этила бошлаган.

642

Москвада хорижлик таксичилар ва курьерлар бепул коронавирусга қарши эмланиши мумкин

78
(Янгиланган 13:16 27.01.2021)
Аввалроқ “Яндекс” компанияси Москва мэриясига уларнинг фуқаролиги ва тиббиёт суғуртаси мавжудлигидан қатъи назар таксичилар ва курьерларга бепул эмланиш имкониятини беришни сўраб мурожаат қилган эди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Москва ҳукумати чет эллик ҳайдовчилар ва курьерларни коронавирусга қарши эмлаш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда пойтахт Транспорт департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ “Яндекс” компанияси Москва мэриясига уларнинг фуқаролиги ва  тиббиёт суғуртаси мавжудлигидан қатъи назар таксичилар ва курьерларга бепул эмланиш имкониятини беришни сўраб мурожаат қилган эди. Ҳозир эмланиш учун суғурта талаб этилади.

© Sputnik / Константин Михальчевский

“Яндекс” таклифини қўллаб-қувватлаймиз”, - дейилади хабарда.

Транспорт департаменти раҳбари Максим Ликсутов Москва ҳукумати барча такси компаниялари ҳайдовчилари учун эмлашни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

“Ҳамма компаниялар ҳамда турли етказиб бериш хизмати курьерларини таклиф этамиз”, - деган у.

Хабарда эмланиш мумкин бўлган манзиллар сал кейинроқ эълон қилиниши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова мигрантлар қачон COVID-19’га қарши эмланиши ҳақидаги саволга жавоб берган эди.

78
Теглар:
эмлаш, ҳайдовчилар, Москва

Мигрантлар қачон COVID-19’га қарши эмланади?

422
(Янгиланган 17:51 26.01.2021)
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова мамлакатда яшовчи мигрантлар COVID-19га қарши эмланиши юзасидан тўхталди.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россияда яшовчи чет элликлар коронавирусга қарши эмлашни ҳозирча режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова 26 январь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда маълум қилди.

Сурункали касалликларга чалинган ва кекса ёшдаги одамлар биринчи навбатда эмланади. Унинг сўзларига кўра, йирик саноат корхоналари ишчилари, бир қатор касб вакиллари ҳам биринчилардан бўлиб эмланади.

"Ҳар ҳолда эмлашда устуворлик бўлиши керак. Биз уни давлатда аниқлаб олдик ва унга амал қилмоқдамиз. Барчани, Россия Федерацияси фуқаролари бўлмаганларни эмлаш имконияти пайдо бўлиши биланоқ, бу амалга оширилади”, - деди Попова.

Россия ҳудудларида коронавирусга қарши оммавий эмлаш 18 январда бошланди. Фуқаролар мамлакатда рўйхатдан ўтган иккита вакцинадан бирини - "Спутник V " ёки "ЭпиВакКорона" танлашлари мумкин.

Бундан аввал, мигрантлар тиббий маълумотлари махсус реестрга киритилиши ҳақида хабар бергандик.

Роспотребнадзор мигрантларнинг меҳнат фаолияти, тиббий маълумотлари, шунингдек мамлакатнинг эпидемиологик хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа маълумотларни олиш учун фойдаланилади.

422
Теглар:
Спутник V, коронавирус пандемияси, Москва, мигрантлар, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Автомобильная дорога, ведущая к городу Душанбе

Тожикистон ФВҚ минус 50 даража совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди

735
(Янгиланган 19:43 27.01.2021)
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини минус 50 даража қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Тожикистон метеорология агентлигининг хабар беришича, республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 29 январга қадар совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Кечаси баъзи туманларда термометр минус 16-21 даражагача тушади, ТБАОнинг шарқий қисмида 36-41 даража совуқ бўлиши кутилади. Помирнинг шарқий қисмида - Булункулда ҳарорат 51-53 даражагача пасаяди.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси фуқароларга хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида эслатди.

Аввалроқ, январь бошида Тожикистонга минус 40 даражадаги Сибир совуғи келиши ҳақида хабар бергандик.

735
Теглар:
ФВВ, совуқ, об-ҳаво, Тожикистон