Пассажир московского метро на станции

ЕОИИ ҳудудида мигрантлар ишга жойлашишлари учун мобиль илова ишга туширилади

137
Таъкидланишича, илова ЕОИИга аъзо мамлакатлар фуқароларига иттифоқ ҳудудида тез иш топиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. 2021 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида мигрантлар ишга жойлашишлари учун мобиль илова ишга туширилади. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

Таъкидланишича, илова ЕОИИга аъзо мамлакатлар фуқароларига иттифоқ ҳудудида тез иш топиш имконини беради.

Дмитрий Полетаев
© Foto : Из личного архива Дмитрия Полетаева

“Иттифоққа аъзо мамлакатда истиқомат қилаётган ҳар қандай киши тез  иш топиб, ишга жойлаша олиши учун меҳнат ресурсларимиз ҳаракатига оид мобиль илова деярли тайёр”, - деди Мишустин.

У илова келаси йил тақдим этилишига умид билдирди.

Россия бош вазирининг сўзларига кўра, илова ЕОИИга аъзо мамлакатларда истиқомат қилаётган русийзабон фуқароларни, биринчи навбатда, Россияга ишга жалб қилишга ёрдам беради.

Ҳозирда ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ЕОИИ давлатларидан келган меҳнат мигрантларига мамлакатда тўпланган стаж учун пенсия тўланиши хабар қилинган эди.

137

Бош консул Москва вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди

256
(Янгиланган 19:27 04.03.2021)
Валижон Ниёзхўжаев у ердаги 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳолидан хабар олди. Уларнинг Ватанга қайтиш ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.

“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.

Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан  суҳбатлашди.  Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.

Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.

256
Теглар:
Россия, миграция, консуллик
Многофункциональный миграционный центр г. Москвы

Тошкентда Россия Миграция маркази март ойида очилиши мумкин

352
(Янгиланган 10:08 04.03.2021)
Ўзбекистонда "Москва кўпфункцияли миграция марказининг" ваколатхонаси март ойи ўрталарида очилиши мумкин - меҳнат вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ҳамда Кўп функцияли миграция марказларининг ваколатхонаси март ойида очилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари Эркин Муҳитдинов РИА Новостига хабар қилди.

"Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ходимлари аллақачон шу ерда. Ҳозир ушбу ваколатхона очишнинг айрим қонуний масалалари ҳал қилинмоқда. Бизнинг режамиз бўйича ушбу ишлар март ойида тугатилиши керак", - деди Муҳитдинов. 

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томон паспорт-виза қонунчилигининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиши керак.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ИИВ ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда "Москва кўпфункцияли миграция маркази" билан билан шартнома имзолаган эди. Ушбу шартнома Ўзбекистонда Россия миграция марказлари ваколатхоналари очишни назарда тутади. 

Айни дамда Ўзбекистонда Москва вилояти Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"нинг ваколатхонаси ишга тушишга тайёр. У ерда Ўзбекистон фуқаролари Москвада ишлаш учун патент олишлари мумкин.  

"Ушбу ваколатхонани расман очиш учун биз 16-18 март кунлари Москвадан делегация келишини кутмоқдамиз", - деди вазир ўринбосари. 

Маълумот учун, айни дамда Россия ИИВ меҳнат мигрантлари фаолиятига доир янги қонун ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқаролар дактилоскопия ва тиббий кўрикни Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўтишлари мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия энг оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат миграциясида бўлган 1,6 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 1,1 миллион Россияда меҳнат қилмоқда. 

352
Заместитель премьер-министра Республики Казахстан Ералы Тугжанов и премьер-министром Республики Узбекистан Абдулла Арипов

Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

53
Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Тошкентга ишчи ташрифи билан келган Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжановни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон бош вазири расмий сайтида.

Томонлар соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида иккала мамлакатдаги эпидемик вазият тўғрисида фикр алмашилди, COVID-19 га қарши курашиш бўйича кўрилган чораларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди, шу билан бирга эпидемия ва пандемия бўлган тақдирда тезкор чоралар кўриш ва ўзаро таъсир ўтказиш бўйича қўшма самарали чораларни ишлаб чиқишга келишилди.

Юқори технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга ва икки давлат ўртасида узлуксиз тиббий таълим соҳасида, тиббий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари ўртасида академик ҳаракатчанликни кенгайтириш, тегишли қўшма илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

Учрашув якунларига кўра, Ерали Тугжанов Ўзбекистон бош вазирини жавоб ташрифи билан Қозоғистонга таклиф этди.

53