Министр народного образования Шерзод Шерматов

“Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, халақит қилманг”: Шерматов ҳокимларга мурожаат қилди

533
Халқ таълими вазири баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб “президент сиёсатига хиёнат қилаётганини” тушунмаётганидан ҳайрон бўлган.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik.  Ўзбекистон халқ таълими вазири Facebook᾽даги саҳифасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан ўқитувчиларни сўровнома тўлдириш ва аҳоли хатловига жалб қилиниши ҳақидаги хабарлар скриншотини жойлаштирди.

Скриншоты сообщений из разных регионов страны о привлечении учителей к проведению опроса и регистрации жителей.
Скриншоты сообщений из разных регионов страны о привлечении учителей к проведению опроса и регистрации жителей.

Шерматов баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб “президент сиёсатига хиёнат қилаётганини” тушунмаётганидан ҳайрон бўлган.

“Президентимиз бу йил биринчи бор “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида ўзлари чиқиб табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. Таълим-тарбия тизимини яхшилаш бўйича Фармон лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ бердилар, кейин яна қўшимча селектор ўтказиб, ҳар бир ҳоким энди камида 30-40 фоиз вақтини мактабга ёрдам беришга қаратсин деб айтдилар ва ҳурматли ҳокимларимиздан бу масалага чин дилдан ёндашишни, кундалик топшириқ сифатида қабул қилмасликни сўрадилар. Куни кеча Фармонга имзо қўйишдан олдин яна бир бор таълимни кўтариш муҳимлигини қатъий таъкидладилар”, - дея қайд этди вазир.

Халқ таълими вазирининг сўзларига кўра, ўқитувчиларни бундай мажбурий жалб қилиниши нафақат президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб давлат раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак. Шерматов ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблайди.

“Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!”, - дея мурожаат қилган у.

Вазир қуйидаги сўзларни қўшимча қилган: “Бундай қўшимча ишларга, адашмасам, Меҳнат вазирлигидаги алоҳида фонддан маблағ олиб жойлардаги ишсизларни жалб қилса бўлади”.

533
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка

Мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради

166
Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Россияда яшаш ва ишлаш истагидаги чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишнинг янги қоидалари ўрнатилади. Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига боғлиқ бўлади.

Ушбу тартиб Дума томонидан қабул қилинган ҳукумат қонунида белгиланган.

Ҳозирги вақтда Россиянинг ҳудудий бошқаруви ушбу имтиҳонни ўтказувчи таълим муассасалари рўйхатини ҳамда имтиҳонни ўтказиш тартиби ва шаклини белгилаш ҳуқуқига эга. Янги қонунга мувофиқ, имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 180 кун ўтгач кучга киради.

166
ГБУ «Миграционный центр»

Россияда хорижий ишчиларни жалб қилиш квоталари тасдиқланди

171
Келгуси йил учун Россияга виза асосида келадиган хорижий ишчиларни жалб қилиш квоталари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. 2021 йил учун Россияга виза асосида келадиган хорижий ишчиларни жалб қилиш бўйича квоталарни тасдиқлаш тўғрисида Россия ҳукумати қарори қабул қилинди. Ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар порталида эълон қилинди.

Унга кўра, умумий квота 101 871 киши этиб белгиланди.

Ҳужжатга кўра, келгуси йилда тоғ-кон саноати, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларида ишлайдиган ходимларга энг юқори талаб бўлади, мамлакатга 31 625 нафари кутилмоқда.

Металлга ишлов бериш ва машинасозлик саноати ишчилари учун 11 673 та иш ўринлар ажратилди.

Кичик ва йирик саноат корхоналарининг бошқа касб-ҳунарлари учун 16 980 та, саноат қурилмалар операторлари ва машинистлари учун 7 764 та иш жойи ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Россияда меҳнат визаси орқали келган чет элликлар сонини деярли 40 мингга қисқартириш режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Ўша вақтда 2020 йилда квота 144 мингдан ортиқ кишига тақдим этилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 104 993 кишигача камайтириш ҳақида айтилаётган эди.

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Армения, Озарбайжон, Молдова, Қозоғистондан келган хорижий ишчилар янги қоидалар таъсирига тушмайди, чунки бу фуқаролар Россия Федерацияси ҳудудига визасиз (лекин меҳнат патентлари билан) кириш ҳуқуқига эга.

171
Доллары США

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори йирик фирибгарликка қўл урди

45
Директор фуқаролардан бирини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиш учун 30 минг доллар "рағбат" сўраган

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик устида ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, гап Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. ҳақида бормоқда.

У фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллар талаб қилган.

У бу ишни юқори лавозимдаги танишлари орқали бажармоқчи бўлган.

Пулнинг учдан бир қисмини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

45