Самолет узбекских авиалиний

Меҳнат мигрантлари космодромда ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

656
(Янгиланган 12:44 13.11.2020)
Иркутск ва Амур ўлкаларига уй ҳамда космодром атрофидаги қурилишда ишлаш мақсадида 249 нафар фуқаролар жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Россиянинг Иркутск ва Амур ўлкаларига ишлаш мақсадида ташкиллаштирилган тартибда 249 нафар фуқаролар жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишув асосида Иркутск вилоятидаги уй қурилиши учун 50 нафар, Амур вилоятида Космодром атрофидаги қурилиш объектларида ишлаш учун 199 нафар Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали жўнаб кетди, - дейилган хабарда.

Келишувларга мувофиқ, фуқароларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши, шунингдек уларнинг транспорт, овқатланиш, ишлаш учун рухсат берувчи патент ва яшаш харажатлари, касаллик аниқланса - даволаш харажатлари - компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.

Меҳнат мигрантлари 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

656

Россиялик эксперт мигрантлар ўта етишмаётган соҳаларни айтди

562
Россияда қурилиш, чакана савдо, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда мигрантлар етишмаслиги кучли сезилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Коронавирус билан боғлиқ чекловлар таъсир кўрсатмаган қурилиш, чакана савдо, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда мигрантлар етишмаслиги кучли сезилмоқда. Бу ҳақда тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Россия президенти ҳузуридаги вакилнинг маслаҳатчиси Антон Свириденко маълум қилди.

“Кучли чекловлар бўлган ёки сақланиб қолинаётган ёки талаб тушиб кетган жойларда бу йил ҳам мигрантлар меҳнати талаб қилинмаяпти. Аммо ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетмаган қурилиш, чакана савдо, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда мигрантлар етишмаслиги ўта кучли сезилмоқда, чунки фуқароларимизни муайян бир ўринларни эгаллашга мажбурлашнинг имкони йўқ”, - деди Свириденко. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У, кичик ва ўрта бизнес маълумотларига кўра, ишсизлик ўсиши ва ходимлар сони қисқартирилишига қарамай Россия фуқаролари барибир мигрантлар ўрнини эгаллашга рози бўлишмаганини таъкидлади.

Москвада дворниклар маошларини ошириш масаласи кўтарилди

Свириденко мигрантлар меҳнати бир вақтнинг ўзида бутун дунё иқтисодиёти учун ҳам рағбатлантирувчи омил, ҳам муаммо эканини қайд эди.

“Бир томондан, арзонроқ ишчи кучидан фойдаланиш бизнесни рағбатлантиради, бошқа томондан эса мамлакатнинг ўзининг фуқаролари бандлиги имкониятини чеклайди”, - дея тушунтирди у.

562
Теглар:
қурилиш, коронавирус пандемияси, Россия, мигрантлар
Мавзу бўйича
Россия Мусулмонлар кенгаши мигрантлар учун портални ишга туширади
Россия айрим мигрантлар учун чегарани очишга тайёр: кимларга рухсат берилади
Москвада мигрантлар етишмаслиги муаммоси юзага келди
Тверь вилоятида мигрантлар учун патент нархи оширилади
Россияда чет элликлар ҳужжатлари муддати 2021 йилнинг ёзигача узайтирилиши мумкин
Мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради
Мигрантлар қадри: Москвада пандемия вақтида қайси ишчилар етишмаслиги юзага келди
Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото

Россияда чет элликлар ҳужжатлари муддати 2021 йилнинг ёзигача узайтирилиши мумкин

509
Маълум бўлишича, Россияда мигрантлар ҳужжатларини, ҳатто уларнинг муддатлари ўтган бўлса ҳам, яна ярим йилга узайтиришлари мумкин

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россияда чет эллик фуқароларнинг ҳужжатлари муддатини келгуси йилнинг ёз ойигача узайтиришлари мумкин, деб хабар қилмоқда "Парламентская газета" нашри.

Бу ҳақда Федерация кенгашида мигрантларнинг ижтимоий-маданий адаптацияси масалаларига бағишланган йиғилиш вақтида РФ ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Кирилл Адзинов маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳозирда ҳужжат муддатини узайтириш устида иш кетмоқда.

"Биз президент администрацияси билан унинг кейинги узайтирилиши устида иш олиб бормоқдамиз. Кутилишича, ҳужжат келгуси йилнинг ёз ойларигача узайтирилиши мумкин", - дея аниқлик киритди Адзинов.

Эслатиб ўтамиз, чет эллик фуқароларнинг ҳужжатлари муддатини узайтириш қарори коронавирус пандемияси ва 18 апрел куни мамлакатлар ўртасида чегаралар ёпилиши муносабати билан эълон қилинган эди.

Ўша вақтдан буён ҳужжат икки маротаба узайтирилди. Аввалига 15 сентябр, сўнгра 15 декабрга қадар.

Таъкидлаш жоизки, қабул қилинган ҳужжатга кўра, мигрантлар Россияда уларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари муддати ўтиб кетган тақдирда ҳам қолишлари мумкин.

Регистрациялар, патентлар, яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (вид на жительство) ва бошқа ҳужжатлар муддати ўтган ҳисобланмайди, уларни бекор қилишмайди, шунингдек, бу асосда чет элликлар РФдан депортация ҳам қилинмайди.

509

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

0
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси аҳолиси тинч ҳаётга қайтмоқда. Бунда уларга Россия тинчликпарвар кучлари ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мутахассислари ёрдам бермоқда.

Муҳандислик қўшинлари йўлларни тозалашда ва транспорт ҳаракатини тиклашда ёрдам беришмоқда, сапёрлар аввалги уруш зонасини портловчи моддаларда тозалашда давом этмоқда. Қутқарувчилар махсус техника, қурилиш материаллари ва гуманитар ёрдамни етказиб бермоқда.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда – бу ҳақда видеомизда.

0