Россиядаги мигрантларнинг патентлари муддати пандемия якунига қадар узайтирилиши мумкин

521
Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова чет эллик фуқароларга ҳуқуқий амнистия эълон қилишни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Мигрантларнинг Россия ҳудудида бўлиб туришларига рухсат коронавирус пандемияси якунига қадар узайтирилиши мумкин, деб хабар қилди РФ инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова.

Бундай баёнот билан Москалькова Евроосиё альянсининг IV йиғилишида чиқиш қилган.

"Агар пандемия давом этадиган бўлса, ички ишлар вазирига у бизни пандемия якунига қадар қўллаб-қувватлашини сўраб мурожаат қилишга қарор қилдик", - деди у.

Бундан ташқари, омбудсман чет эллик фуқароларга ҳуқуқий амнистия эълон қилишни таклиф этди.

"Бундай чора РФ ҳудудида ноқонуний ёки қисман ноқонуний ҳолатда бўлиб турган мигрантларга таъсир кўрсатиши мумкин. Бу мигрантларнинг оммавий давлат регистрациясидан ўтказилишларига ёрдам беради", - деб ҳисоблайди Москалькова.

Бундан ташқари, чет элликлар томонидан жиноят содир этилмагани амнистиянинг муҳим шартларидан бири бўлиши мумкин, деб қўшимча қилди омбудсман.

Ўз чиқиши якунида Москалкова чет эллик омбудсманларини мамлакатда бўлиш тўғрисидаги ҳужжатларни узайтира олмайдиган мигрантларнинг чиқариб юборилишига қарши чораларни ишлаб чиқишга чақирди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин коронавирус туфайли ватанига бора олмаётган мигрантларнинг визалари, меҳнат патентлари, яшаш учун рухсатномалари ва бошқа ҳужжатларининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида фармон имзолаган эди. Ушбу қарор 2020 йилнинг 15 декабригача амал қилади.

Яқинда РФ Ҳукумат раҳбари Михаил Мишустин мамлакатдаги компанияларда ходимлар билан бир қаторда ишлаши мумкин бўлган чет эл мигрантлари улушини тасдиқлаган эди. Унга кўра, чет элликларнинг аксарияти (80%и) қурилиш, 70%га яқини - кўчмас мулк соҳасида ишлашлари, 50%га яқини эса сабзавот етиштириш билан шуғулланишлари мумкинлиги айтилди.

521
Мавзу:
Миграция (81)

Россиялик эксперт мигрантлар ўта етишмаётган соҳаларни айтди

562
Россияда қурилиш, чакана савдо, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда мигрантлар етишмаслиги кучли сезилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Коронавирус билан боғлиқ чекловлар таъсир кўрсатмаган қурилиш, чакана савдо, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда мигрантлар етишмаслиги кучли сезилмоқда. Бу ҳақда тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Россия президенти ҳузуридаги вакилнинг маслаҳатчиси Антон Свириденко маълум қилди.

“Кучли чекловлар бўлган ёки сақланиб қолинаётган ёки талаб тушиб кетган жойларда бу йил ҳам мигрантлар меҳнати талаб қилинмаяпти. Аммо ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетмаган қурилиш, чакана савдо, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда мигрантлар етишмаслиги ўта кучли сезилмоқда, чунки фуқароларимизни муайян бир ўринларни эгаллашга мажбурлашнинг имкони йўқ”, - деди Свириденко. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У, кичик ва ўрта бизнес маълумотларига кўра, ишсизлик ўсиши ва ходимлар сони қисқартирилишига қарамай Россия фуқаролари барибир мигрантлар ўрнини эгаллашга рози бўлишмаганини таъкидлади.

Москвада дворниклар маошларини ошириш масаласи кўтарилди

Свириденко мигрантлар меҳнати бир вақтнинг ўзида бутун дунё иқтисодиёти учун ҳам рағбатлантирувчи омил, ҳам муаммо эканини қайд эди.

“Бир томондан, арзонроқ ишчи кучидан фойдаланиш бизнесни рағбатлантиради, бошқа томондан эса мамлакатнинг ўзининг фуқаролари бандлиги имкониятини чеклайди”, - дея тушунтирди у.

562
Теглар:
қурилиш, коронавирус пандемияси, Россия, мигрантлар
Мавзу бўйича
Россия Мусулмонлар кенгаши мигрантлар учун портални ишга туширади
Россия айрим мигрантлар учун чегарани очишга тайёр: кимларга рухсат берилади
Москвада мигрантлар етишмаслиги муаммоси юзага келди
Тверь вилоятида мигрантлар учун патент нархи оширилади
Россияда чет элликлар ҳужжатлари муддати 2021 йилнинг ёзигача узайтирилиши мумкин
Мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради
Мигрантлар қадри: Москвада пандемия вақтида қайси ишчилар етишмаслиги юзага келди
Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото

Россияда чет элликлар ҳужжатлари муддати 2021 йилнинг ёзигача узайтирилиши мумкин

509
Маълум бўлишича, Россияда мигрантлар ҳужжатларини, ҳатто уларнинг муддатлари ўтган бўлса ҳам, яна ярим йилга узайтиришлари мумкин

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россияда чет эллик фуқароларнинг ҳужжатлари муддатини келгуси йилнинг ёз ойигача узайтиришлари мумкин, деб хабар қилмоқда "Парламентская газета" нашри.

Бу ҳақда Федерация кенгашида мигрантларнинг ижтимоий-маданий адаптацияси масалаларига бағишланган йиғилиш вақтида РФ ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Кирилл Адзинов маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳозирда ҳужжат муддатини узайтириш устида иш кетмоқда.

"Биз президент администрацияси билан унинг кейинги узайтирилиши устида иш олиб бормоқдамиз. Кутилишича, ҳужжат келгуси йилнинг ёз ойларигача узайтирилиши мумкин", - дея аниқлик киритди Адзинов.

Эслатиб ўтамиз, чет эллик фуқароларнинг ҳужжатлари муддатини узайтириш қарори коронавирус пандемияси ва 18 апрел куни мамлакатлар ўртасида чегаралар ёпилиши муносабати билан эълон қилинган эди.

Ўша вақтдан буён ҳужжат икки маротаба узайтирилди. Аввалига 15 сентябр, сўнгра 15 декабрга қадар.

Таъкидлаш жоизки, қабул қилинган ҳужжатга кўра, мигрантлар Россияда уларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари муддати ўтиб кетган тақдирда ҳам қолишлари мумкин.

Регистрациялар, патентлар, яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (вид на жительство) ва бошқа ҳужжатлар муддати ўтган ҳисобланмайди, уларни бекор қилишмайди, шунингдек, бу асосда чет элликлар РФдан депортация ҳам қилинмайди.

509
Автомобили проезжают мимо плаката с изображением ученого-ядерщика Мохсена Фахризаде в Тегеране, Иран

Эрон уруш бошламайди, лекин Исроил барибир мағлуб бўлади

11
(Янгиланган 16:46 01.12.2020)
Бугунги дунёда терорчи-давлат ким? Нега ҳеч ким уни террорчилар рўйхатига қўшмайди ёки санкциялар киритмайди?

Агар бирор давлат бошқа давлатлар ҳудудида терактлар уюштирса, унга маъқул бўлмаган кишиларни ўлдирса, унинг армияси кутилмаганда бошқа давлат ҳудудига бостириб кирса, у ким деб аталади? Терорчи-давлат, албатта. Агар унинг қўлида атом бомбаси бўлса-чи? Атом бомбаси бор террорчи-давлат. Бундай давлатга жазо бериш керакми? Албатта – тўғридан тўғри жавоб беришнинг иложи бўлмаса, халқаро санкцияла билан, террорчилар рўйхатига қўшиш билан. Ахир террорчилик инсониятнинг асосий душмани-ку. Нима бўлганда ҳам бизга салкам 20 йилдан буён (АҚШ 09.11 воқеаларидан сўнг) шундай деб келишмоқда.

Лекин бирор ким Исроил ёки АҚШни террорчи деб кўрсинчи, дарҳол унга “америкафоб ва антисемит” тамғаси босилади. Чунки сиз Исроилнинг “ўз душманларини қаерда бўлмасин ва қачон бўлмасин ўлдириш ҳуқиқига” қарши чиқмоқдасиз.

Церемония прощания с иранским ученым-ядерщиком Мохсеном Фахризаде в Тегеране
REUTERS / WANA/Khodabakhsh Malmir
Ядро-физикаси олими Мохсен Фахризоданинг дафн маросими

Ҳа. Гап ўтган ҳафтада эрон ядрочи олими Мохсен Фаризоданинг ўлими ҳақида кетмоқда. Уни Теҳрон яқинида теракт оқибатида ўлдиришди. Исроил ушбу воқеага изоҳ беришдан бош тортган бўлса-да, дунёда ушбу қотиллик ортида Исроил махсус хизматлари турганига шубҳа қилмайди, чунки ушбу давлат Эроннинг бир неча ядровий физика олимларини ўлдирган ва Фахризадега ҳам бир неча бор суиқасд уюштирган эди.

Лекин Эрон ушбу қотиллик учун қасос олишига ҳеч ким ишонмайди. Чунки йил бошида америкаликлар Боғдод яқинида генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришганида ҳам Эроннинг қасоси унчалик кучли бўлмаган эди. Улар Ироқдаги АҚШ базасига ҳужум қилишди, лекин ҳарбийлар уни тарк этишган эди. Буни тушуниш учун Эронга яхшироқ назар ташлаш керак.

Протестующие с фотографиями убитого генерала КСИР Касема Сулеймани и президентом Хассаном Роухани, 3 января 2020 года
© AFP 2018 / TAUSEEF MUSTAFA
Қосим Сулаймони ўлдирилишига қарши намойиш

Бир неча ўнлаб йиллар давомида Эрон Ғарб ва Исроилга қарши маънавий кураш олиб бормоқда. Ислом революциясидан сўнг Эронда – сайлов демократиясига асосланган теократия тузими ўрнатилган эди. (теократия – дунёвий ва диний ҳукумат мужассамлашган давлат тузими).

СССР ва коммунизм тизими қулаганидан сўнг, дунёда ғарб ҳаёт тарзи ва истеъмолчилик роли кескин ошди. 1990 йиллардан сўнг Ғарбий глобализм ва технократияга қарши ягона альтернатив мафкура – Эроннинг исломий давлат ва жамият модели бўлиб қолди. Албатта. Ҳар қандай буюк қадимий халқларда бўлгани каби, эронликларда инсониятни қутқариб қолувчи “халаскорлик” ҳиси бор.

Эронликлар мусулмонликнинг кам сонли ҳисобланган шия мазҳабига мансуб бўлсада – уларнинг барча мақсадлари умумисломийдир. Ислом дини бугунги кунда дунёда 1,5 – 2 миллиард мусулмонларни бирлаштирган.

Атлантика давлатлари глобалистлари учун исломий жамиятлар жуда ноқулай, чунки улар анъанавий қадриятларга асосланган бўлиб, уларни “фақат истеъмол ва ҳаёт завқларига” йўналтиришнинг иложи йўқ.

Албатта ислом дунёси кўплаб бўлакларга бўлинган, сиёсий жиҳатдан исломнинг ички мазҳаблари жиҳатидан ҳам. Уларни ўзаро уриштириб ёки улар орасида бошқариш мумкин бўлган кучлар тарбиялаш йўли билан уларни бошқариш мумкин. Ғарб сўнгги бир неча йиллар давомида айнан шу иш билан шуғулланиб келмоқда, уларнинг асосий мақсади исломий давлатлар орасида барчани ўз ортидан бошлаши мумкин бўлган ягона лидер пайдо бўлишига йўл қўймаслик.  

Эрон бўлса, нафақат ўз мустақиллиги учун, балким исломга қарши уюштирилаётган фитналарга қарши туриш учун барча мусулмонларни бирлаштириш учун ҳаракат қилмоқда. Эроннинг Ғарбга қарши кураш тимсоли бу – Иерусалим шаҳри учун курашдир. Ғарб ва Исроил бир неча йил олдин уни мусулмонлардан тортиб олган эди. Марҳум генерал Сулаймоний қўмондонлик қилган ҳарбий бўлинма бекорга "Аль-Қудс" дейилмаган. Бу Иерусалимнинг олдинги арабча номидир.

Мна 50 йилдан ортиқ вақт давомида Исроил Шарқий Фаластинни эгаллаб олган ва уни БМТнинг ҳар қандай санкцияларига қарамасдан уни бўшатишдан воз кечмоқда. Агар Исроил “куч кимда бўлса ўша ҳақ” дегани бўлса, унда Исроил рақибнинг қаршилигига ва ҳайрон бўлмаслиги керак.

Англосакс ОАВлари Эрон “Хезболла”ни қўллаб қувватламоқда, деб жар солса, уларша бир нарсани тайин айтиш керак. Хезболла –  бу қуролланган террорчилар гуруҳи, ёки партия эмас. Бу қўшни Ливан давлатининг шия мусулмонларидан иборат кўнгиллилар ташкилоти. Унга мамлакатнинг аксарият аҳолиси аъзо бўлган. Фақат давлат бошқарувида уларнинг вакилари йўқ. Эрон нафақат Хезболладагия шияларни балким Фаластиндаги суннийларни ҳам қўллаб қувватламоқда. Исроилнинг босқинчилигига бундан бошқа яна қандай жавоб бериш керак? Мусулмонлар Ал-Қудса ва Ал-Акса масжидларини шундай беришади деб ўйлаш хато бўлади.

Бунга жавобан АҚШ ва Исроил ҳар қадамда Эронни ёмонлаб, уни террорчига чиқаришмоқда. Уни террорчиларни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига қўшиб қўйишган, унга қарши халқаро санкциялар киритишмоқда. Нима сабаблан халқаро дейсизми? Чунки улар “Эрон атом бомбаси ясамоқда”  деб бутун дунёни қўрқитиб олишган. Исроил бўлса, 2003 йилда АҚШ Ироққа ҳужум қилганидан сўнг бир неча баробар АҚШ-Эрон урушини бошлашга, ҳеч бўлмаса АҚШ кучлари Эронга зарба бериши учун турли иғволар ташкил қилишда чарчамаяпти.

Эрон бўлса бир неча йилдан буён бутун дунёга атом бомбаси яратиш ниятида эмаслигини айтиб келмоқда. Аятолла Ҳомайни 2013 йилда “ядровий қурол исломга мувофиқ эмас”, деб фатво чиқарган эди.  

Лекин Эрон барибир санкциялар остида яшашга мажбу бўлмоқда. Улар нафақат қурол-яроғ балким нефт савдоси ва иқтисоднинг бошқа соҳаларига ҳам таалуқли бўлиб қолмоқда. Лекин чекловларга қарамасдан Эрон қўшни Ливанда ўз позицияларини кучайтириб, Сурияга ёрдам бериш учун қўшинлар юборди.

2015 йилда Россия ёрдами билан Эрон ядровий дастури имзоланган эди. Эрон санкциялардан озод бўлишига бир баҳя қолганди, Ироил Трампни гиж-гижлаб АҚШни ушбу шартномадан чиқаришга муваффақ бўлди. Январда эра Трамп Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берди. Ушбу қотиллик – аслида бутун дунёга жуда қимматга тушиши мумкин бўлган провокация эди.

Эрон АҚШ ва Исроил каби ўзини “беақл” тутганида, генрерал ўлими учун қасос олишга киришарди ва янги жаҳон уруши бошланиши мумкин эди. Лекин Эронда юқориджаги икки давлат каби “жазосизлик” ҳисси йўқ ва асосийси, унда – узоқ муддатли стратегия бор: Эрон келажакда ислом дунёнинг етакчисига айланиши мумкин.

Нега деганда, Ғарб – Яқин Шарқдан барибир кетади. Уларга дўст тутинган бадавлат араб давлатлари раҳбарлари эса ўзларнинг ҳаёт тарзи, америкаликлар “ноғораси остида ўйнаши”  билан – ўз халқлари ва бошқа мусулмонлар орасида ҳурматини йўқотиб бўлган. Улардан ҳеч бири Ал-Қудс учун курашаётгани йўқ.

Эрондан бошқа фақат Туркия президенти бугунги кунда умумисломий қадриятлар ҳақида гапирмоқда. Лекин Америка ва Ғарб Туркияни осонгина енгиш мумкин деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича у ерда президентни алмаштирса – иш битади. Шу сабабли улар Туркияда давлат тўнтариш ва сайлов уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Эрон эса – ўнта президент алмашса ҳам ўз йўлидан қайтмайди. Шу сабаб у ерда Сулаймони ва Фахризаде каби кишиларни ўлдиришмоқда.

Лекин Фахризоданинг ўлдирилиши ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Унинг ўрнига бошқаси келади ва унинг ишини давом эттиради. Эрон ракета дастурларини ривожлантиришда давом этади. Демак Эронда бир кун келиб атом бомбаси барибир яратилади.

Ундан ушбу қотилликдан қандай фойда? Аслида бу ҳақиқий провокация. Исроил Эрон ушбуга жавобан бирор ҳужум уюштиришини жуда ҳам хоҳламоқда. Агар шундай бўлса АҚШнинг Эронга жавоб зарбаси оқланган бўлади. Нетаньяху мана 15 йилдан буён АҚШни ана шундай зарбага гиж-гижлаб келмоқда. Лекин бу сафар ҳам унинг режалари амалга ошмайди.

Биринчидан Эрон бу иғво эканини жуда яхши тушуниб турибди. Иккинчидан Трам Яқин Шарқдан қўшинларни олиб чиқишга ва умуман АҚШ аралаш бўлган ҳарбий можаролар сонини камайтиришни ваъда берган. Ундан ташқари АҚШнинг бошқа йирик сиёсатчилари, масалан собиқ вице-президент Дик Чейни, ҳам Эронга зарба бериш – Армагеддон бошланиши эканини яхши тушунишади.

Эронга ҳужум – Яқин Шарқда катта уруш бошланишига олиб келади ва ушбу урушда барча, жумладан унинг бошланишига сабабчи бўлганлар ҳам куйиб кул бўлиши аниқ.

Эрон эса ўз йўлидан тўғри кетишда – ислом дунёсида Фаластин ва Ал-Қудс учун курашаётган кучларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Эртами кечми Исроил океан ортидаги дўстидан маҳрум бўлади ва бу жанг унинг мағлубияти билан тугайди.

Уни атом бомбаси эмас – ноҳақлик ўлдиради.

11