Экс-замдиректора ФМС РФ, специалист по миграционному законодательству Вячеслав Поставнин, архивное фото

Эксперт меҳнат мигрантлари РФга киришларида муаммо кўрмаяпти

440
(Янгиланган 17:55 08.12.2020)
Экспертнинг маълум қилишича, у меҳнат мигрантларининг РФ ҳудудига кириб келиши борасида муаммоларни кўрмаяпти, негаки, бу тезда ҳал этилиши мумкин бўлган техник масаладир

РФ ФМС собиқ раҳбар ўринбосари, миграциявий қонунчилик бўйича мутахассис Вячеслав Поставнин Россия ССП томонидан COVID-19 пандемияси вақтида мигрантларга оилалари билан киришни соддалаштириш борасида киритилган таклифга изоҳ берди.

РФ ФМС собиқ раҳбар ўринбосарининг фикрича, мамлакат иқтисодиётидан улкан миқдордаги мигрантларнинг камайтирилиши баъзи бир муаммоларга олиб келди.

Экспертнинг маълум қилишича, у меҳнат мигрантларининг РФ ҳудудига кириб келиши борасида муаммоларни кўрмаяпти, чунки бу тезда ҳал этилиши мумкин бўлган техник масалалардан биридир.

"Коронавирусга анализ топширда - ишла. Бизда жуда самарали нарса - тезкор-таҳлил бор экан, нега карантинда ўтириш керак", - дейди Поставнин.

Спикернинг таъкидлашича, кейинчалик Ўрта Осиёдан келадиган юқори малакали мутахассисларни малакаси паст мутахассислардан ажратиб олишда ёрдам берувчи стратегияни ишлаб чиқиш керак бўлади, чунки бу ҳозирги кунда Россия миграция сиёсатининг энг катта муаммосидир.

"Биз бу кенг оммадан бундайларни ажратиб олишни билмаймиз", - деб қўшимча қилди ФМС собиқ раҳбар ўринбосари.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Поставнин о передвижениях мигрантов в период пандемии - как решить вопрос
440
Мигранты на стройке

Россиянинг йирик қурилиш компаниялари қурувчиларни ишга таклиф қилмоқда

522
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қурувчиларни Россиянинг йирик қурилиш компанияларига ишга таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг йирик қурилиш компаниялари “ПИК-Индустрия” ва “ТехСтрой”да ишлаш учун қурувчиларни ишга таклиф қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, ишга монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассислар таклиф қилинади.

Ишга жойлашиши учун дастлаб Ўзбекистонда суҳбатдан ўтиш керак. Суҳбатлар 15-31 январ кунлари Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади. Суҳбат вақтида иш шароитлари, маош миқдори ва бошқа қўшимча маълумотларни олиш мумкин.

Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали (71 202-33-55, 71 200-00-61) ёки  мана бу ердан олиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 14 январ куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари – «ПИК-Индустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ корхоналари раҳбарият вакилларидан иборат делегацияси билан учрашув бўлиб ўтган эди.

522

Оилали мигрантларни “депорт” қилмаслик таклиф этилди

632
(Янгиланган 20:51 14.01.2021)
Давлат Думасининг назорат ва регламент бўйича қўмитаси томонидан миграция қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Давлат Думасининг Назорат ва регламент қўмитаси депутати Наталья Костенко томонидан миграция қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиқилди. Унда айтилишича, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет элликлар депортация қилиш ўрнига Россияда қолдириш зарур.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, агар мигрантлар Россияда яқин қариндошлари - Россия фуқароси билан бирга яшаса, уларни вақтинча яшаш рухсатномаси, яшаш гувоҳномаси бекор қилинмайди ёки Россияга киришга чеклов қўйилмайди.

Ҳозир қонунчиликка асосан агар чет эл фуқароси жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузиш, наркотик моддалар савдоси ёки миграция қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик учун йилига икки ёки ундан ортиқ марта жавобгарликка тортилган бўлса, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинади.

Худди шу сабаблар билан чет эл фуқароси Россияга киритилмаслиги мумкин - маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўнгги қарор кучга кирган кундан бошлаб беш йил давомида кириш тақиқланади. Масалан, чет эл фуқароси яшаш жойини тасдиқловчи йиллик билдиришномани икки марта топшириш муддатини ўтказиб юборса, РВП бекор қилиниши мумкин. Наталья Костенко таклиф қилган қонун лойиҳасида, бу чораларни яқин қариндоши - мамлакатда доимий яшовчи Россия Федерацияси фуқароси бўлган чет эл фуқаросига нисбатан қўлланмаслик таклиф этилган.

Депутат тушунтиришича, бугунги кунда чет эл фуқаросини Россияда яшаш имкониятидан маҳрум қилганда, унинг бу ерда Россия фуқароларидан иборат оиласи борлиги доим ҳам ҳисобга олинмайди. Натижада мигрант Россияда яқин қариндошлари билан яшаш, болаларни тарбиялаш ва уларни боқиш, мамлакатда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлади. 

"Агар киши ҳуқуқбузарлиги натижасида давлатга етказилган зарарни қоплаган бўлса, нега у Россияни тарк этиши, унинг оиласи азоб чекиши керак?", - дейди Костенко.

Унинг сўзларига кўра, ушбу масалалар Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан муҳокама қилинган ва улар мигрантга нисбатан оқибатлар ҳар доим ҳам ҳуқуқбузарлик хавфига мос келмаслигини таъкидлаб, ички ишлар органларида бундай вазиятда мос келадиган қарорни қабул қилиш учун етарли воситалар йўқлигига эътибор қаратди.

Қандай ҳуқуқбузарлик қилишига боғлиқ

Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкийнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасини диққат билан кўриб чиқиш керак.

У РФда оиласи бўлган бошқа давлат фуқуроларига енгиллик айнан қайси ҳуқуқбузарликлар ҳисобга олиниши муҳимлигини таъкидлади.

"Агар у йўлни нотўғри жойда кесиб ўтиб, жаримага тортилган бўлса, демак, табиийки, уни оиласидан маҳрум қилиш мумкин эмас, аммо у наркотик моддаларни сотган бўлса, демак, унинг мамлакатимизда қиладиган иши йўқ”, - дейди депутат.

632
Теглар:
ИИВ, депорт, депортация, мигрант
Бронетранспортер с узбекскими военнослужащими на конкурсе Чистое небо в Китае

Ўзбекистон дунёдаги энг қудратли армиялар рўйхатида юқорилади

291
(Янгиланган 20:51 15.01.2021)
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг глобал рейтингида ўз позицияларини яхшилади. Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позицияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди (2020 йилда республика 52-ўринда бўлган). 

Бу собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич. Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусь (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда.

Global Firepower ҳарбий рейтингида қайд этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80та қирувчи, 122та вертолёт ва бошқа авиация (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон етакчиси бундан 4 йил олдин мамлакатда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олинганини, шу асосда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини айтган.

Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди, дея эслатган президент.

291
Теглар:
Беларусь, Қозоғистон, Украина, Россия, Ўзбекистон, ҳарбий техника, ҳарбий, Мудофаа вазирлиги, ҳарбийлар