Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги платформа ишга тушди

© PixabayРабота в офисе
Работа в офисе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, платформа меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун қулай.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги consalting.labormigration.uz платформаси ишга туширилди.

У  Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, платформа меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун қулай.

Мазкур платформа орқали соат 9.00 дан 18.00 га қадар ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соҳа мутахассислари томонидан онлайн консультациялар бериб борилади.

Янгиликлар лентаси
0