COVID бор экан, ўзбек мигрантлари Россияга назоратсиз кира олишмайди - дипломат

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМигранты убирают снег в Москве
Мигранты убирают снег в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дипломатнинг таъкидига кўра, Россия Ҳукумати раҳбарининг ижтимоий сиёсат бўйича ўринбосари Татьяна Голикова бошчилигидаги тезкор штаб коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият барқарорлашмаган давлатлардан одамлар келишига чекловлар ўрнатган.

ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Коронавирус муаммоси бор экан, ўзбекистонлик мигрантлар Россия Федерациясига назоратсиз киришлари имкони бўлиши даргумон, деди куни кеча журналистлар билан учрашувда Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев.

Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
"Дўст бошга кулфат тушганда билинади": Россия-Ўзбекистон муносабатлари Тюрденев нигоҳида

Дипломатнинг таъкидига кўра, Россия Ҳукумати раҳбарининг ижтимоий сиёсат бўйича ўринбосари Татьяна Голикова бошчилигидаги тезкор штаб коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият барқарорлашмаган давлатлардан фуыаролар келишига чекловлар ўрнатган. Аммо меҳнат муҳожирларининг Россияга кириб келиши давом этмоқда. 

Пандемия даврида Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларининг Россияга кириб бориши фақатгина ташкиллаштирилган ва тартибли равишда амалга оширилиб келинмоқда. Бунда ишга жалб қилиш бўйича Россия Федерациясидаги йирик иш берувчилар билан келишувларга эришилмоқда.

"Шу жумладан, ташкиллаштирилмаган тартибда меҳнат мигрантларига РФга йўл очиш масаласида Ўзбекистонлик шериклар - жумладан, Ўзбекистон бош вазирининг миграция масалалари бўйича маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов билан музокаралар ўтказмоқдамиз. Лекин, мени фикримча, коронавирус билан боғлиқ вазият сақланиб қолар экан, ўзбекистонлик мигрантлар Россия Федерациясига назоратсиз киришлари даргумон", - деб аниқлик киритди Тюрденев.

Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди

Элчининг сўзларига кўра, бу нафақат хавфли, балки, биринчи ўринда меҳнат муҳожирларининг ўзини Россия Федерациясида ўта оғир шароитга тушиб қолишларига сабабчи бўлиши мумкин. Таъкидланишича, ҳозирда иккала томон ҳам компромисс вариант топиш устида иш олиб бормоқда.

"Россия томони Ўзбекистондан келаётган меҳнат мигрантлари сони кўпайишидан манфаатдор. Россия бу меҳнат муҳожирларига муҳтож. Аммо иккала томон ҳам ушбу жараён коронавируснинг янги ўчоқларини келтириб чиқармаслигини истайди. Чунки бу биринчи галда мигрантларнинг ўзини жуда оғир вазиятга солиб қўйиши мумкин", - деб таъкидлади дипломат ва ушбу масала кун тартибидан тушмай келаётганини, аммо унга тезкорликда ечим топишнинг имкони йўқлигини қўшимча қилди. 

Бу вақтда эса Россияда мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати узайтирилди

Коронавирус пандемияси муносабати билан Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 15 декабрдаги фармонига кўра, меҳнат мигрантларининг мамлакатда вақтинча бўлиб туриш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилди.

Ушбу тартиб, Россия Федерацияси ҳудудида 2020 йил 15 мартгача қонуний бўлган чет эл фуқаролари учун амал қилади.

Янгиликлар лентаси
0