Мигрантлар етишмаслиги туфайли Россияда тайёр турар жойларни топшириш кечикмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРабочие на строительной площадке
Рабочие на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерациясининг айрим регионларида қурилиш соҳасида ишчилар танқислиги 50 фоизни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Россияда меҳнат мигрантларининг етишмаслиги уй-жойларни фойдаланишга топшириш муддатларини кечиктирмоқда.

Мигранты убирают снег в Москве - Sputnik Ўзбекистон
COVID бор экан, ўзбек мигрантлари Россияга назоратсиз кира олишмайди - дипломат

Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакатнинг турли ҳудудларида хорижий ишчи кучи 20 дан 50 фоизгача қисқарган.

Меҳнат мигрантларининг хизмат кўрсатиш соҳасида 33,5 фоиз, уй хўжалиги соҳасида 28,6 фоиз, сув таъминоти, чиқинди сувларни йўқ қилиш, чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш соҳасида 25,8 фоиз ва қурилиш соҳасида 22,2 фоиз камайиши кузатилган.

Жорий йил ноябрь ойи боши ҳолатига кўра, Россияда 1,88 миллионга яқин чет эл фуқароси меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ўтган йилда уларнинг сони 2,35 миллионни ташкил этган.

Айниқса, Россиянинг Узоқ Шарқ, Волга бўйи ва Урал федерал округларидаги қурилиш объектларида меҳнат мигрантларининг етишмаслиги муаммога айланмоқда.

Айни пайтда хорижий ишчи кучи етишмаслиги сабабли уй-жойларни қуриш жараёни 30 фоизга пасайган.

Янгиликлар лентаси
0