Ўзбекистонликларни Россияга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама этилмоқда

© Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистонликларни Россияга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама этилмоқда
Ўзбекистонликларни Россияга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама этилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда Россияга ишга жалб қилиш масалаларини муҳокама қилиш ва қатор келишувларга эришиши мақсадида ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Россияга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пандемия вақтида эпидемиологик вазиятга риоя қилган ҳолда Ўзбекистондан фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда Россияга ишга жалб қилиш масалаларини муҳокама қилиш ва қатор келишувларга эришиши мақсадида ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

Делегация Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбариятидан иборат.

Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Путин хорижлик ҳамкасблари билан мигрантлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади

Ташриф доирасида Россия ССВда ташкил этилган учрашувда патент олишда талаб этиладиган ОИТС таҳлили, сифилис, флюорография, қон таҳлили, психотроп моддалар таҳлили каби йўналишлар бўйича тиббий маълумотномани Ўзбекистонда олишни жорий этиш юзасидан ваколатли марказлар очишнинг ташкилий масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг “Юринвестхолдинг” компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувида Россия ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Россиянинг 7 та ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари учун касбий малака ва рус тилини ўқитиш дастурини ривожлантириш ҳамда 2021 йилда ушбу курсларга жалб этиладиган фуқаролар қамровини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0