Чет элликларни ишга олган Россия компанияларидан ҳақ олиш таклиф этилмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМигранты на стройке
Мигранты на стройке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ташаббус Узоқ Шарқ ва Арктикадаги лойиҳалар устида ишловчи компанияларга тааллуқли. Чет эл иш кучини жалб қилиш учун акцизлар компаниялар учун "ошиб борувчи" бўлади.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. РФ ҳукумати раиси ўринбосари Юрий Трутнев компаниялардан чет элликларни ишга жалб қилганлик учун тўлов ундириш таклифи билан чиқди.

Во время пандемии не только мигрантам не хватало Москвы, но и Москве — мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат миграцияси: Ўзбекистонни Япония ва Жанубий Корея келажаги кутяптими?

Ушбу ташаббус Узоқ Шарқ ва Арктикадаги лойиҳалар устида ишловчи компанияларга тааллуқли.

"У ерда (объектлар қурилишида — таҳр.) бутун дунёдан: собиқ СССР республикалари, Хитойдан ва бошқа мамлакатлардан келган ўн минглаб инсонлар ишлашади", — деди РБКга берган интервьюсида бош вазир ўринбосари.

Трутневнинг сўзларига кўра, ҳукумат биринчи навбатда Россия фуқароларини иш билан таъминлаш учун яратилган.

Чет эл иш кучини жалб қилиш учун акцизлар компаниялар учун "ошиб борувчи" бўлади.

Бутунроссия ўзбеклар конгресси раиси Иброҳим Худойбердиевнинг айтишича, Узоқ Шарқдаги қурилиш компанияларидан хорижий ишчилар учун ҳақ олиш таклифи меҳнат мигрантларини бошқа давлатларда иш излашларига туртки бўлиши мумкин.

Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда миграция даражаси ўтган йилгига нисбатан 6,3 %га пасайган

Экспертнинг айтишича, меҳнат шароитларини янада шаффофроқ қилиш учун РФ ўз миграцияга оид қонунчилигига тузатишлар киритиши лозим.

"Бу унчалик тўғри эмас. Солиқларни мунтазам ошириш эмас, балки шаффофликни таъминлаш муҳим. Қурилиш компаниялари солиққа тўлайдиган тўловлар ишчилар иш ҳақларидан ушлаб қолинади. Биз кўплаб ишчиларни ёллаётган компанияларга дуч келяпмиз, натижада ишчиларга ҳақ тўлашга келганида, буни ким амалга ошириши номаълум бўлиб қоляпти...", - дейди Худойбердиев.

Эксперт сўзларига кўра, бу ерда миграция қонунчилигига тузатишлар киритиш жуда муҳим, Россияга келишни истаган меҳнат мигранти ҳар томондан сиқувда қолмаслиги, балки унинг учун ҳаммасини шаффоф қилиш жуда муҳим.

Чет эллик ишчиларга шаффоф иш ўринларини яратиш муҳим, деб қайд этди суҳбатдош.

Янгиликлар лентаси
0