Трудовые мигранты возвращаются домой

Ташкиллаштирилган тартибдаги меҳнат миграциясининг устуворликлари нимада?

248
(Янгиланган 10:59 30.12.2020)
Ташкиллаштирилган тартибдаги меҳнат миграциси бу – хорижга ишга боришнинг тартибли, қонуний ва хавфсиз услубидир.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташкиллаштирилган тартибдаги меҳнат миграциясининг устуворлик томонлари ҳақида айтиб берди.

Хусусан, биринчи босқичда, ишсиз фуқаро Меҳнат вазирлигининг тегишли бўлинмасига ёки хусусий бандлик агентлигига мурожаат қилади. У ерда фуқаро хорижий мамлкатларда мавжуд иш ўринлари билан танишиб ўзига мос келадиганини танлаб олади. Керак бўлса, тил ўқитиш марказига ёки қўшимча касб ўрганиш марказида ўқитилади ва талаб қилинаётган сертификатлар берилади.

Ундан сўнг фуқароларга тегишли банклар бўлинмаларидан микроқарзлар берилади ва имтиёзли чипта харид қилишга ёрдам берилади. Хорижга жўнаб кетишидан олдин эҳтимолий хавфлардан суғурталанади.

Иккинчи, асосий босқичда, фуқаро хорижий мамлакатга меҳнат фаолиятини юритиш учун жўнаб кетади. Хорижий мамлакатлардаги иш фаолияти давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг  консулхоналари томонидан уларнинг ҳуқуқлари ҳимояланади, керакли ёрдам кўрсатилади. Керак бўлганда хорижий мамлакатлардаги диаспоралар ва юридик хизмат кўрсатувчи муассасаларга мурожаат қилинади.

Учинчи босқичда, хориждаги меҳнат фаолиятини якунлаб келган фуқароларга Ўзбекистонда меҳнат билан таъминлаш масаласида ёрдам кўрсатилади. Бунда уларга Бандликка кўмаклашиш марказлари, маҳаллалар, Ёшлар ишлари агентликлари, туман ҳокимликлари ёрдам беради.

248
Рабочие на строительстве жилого комплекса

Россияда меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди

509
(Янгиланган 15:43 22.01.2021)
Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россияда меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди.

Бу ерда Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан келган қурилиш соҳасидаги ишчилар ҳақида гап кетмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин сўзларига кўра, механизм "қўлда бошқариш режимида" ишламоқда.

Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.

Чегаралар очилгандан кейин Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилишни 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга кўрсатма берганди.

509
Теглар:
Қурилиш вазирлиги, қурилиш, Владимир Путин, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон, Ўзбекистон, Россия, мигрантлар
Иностранные рабочие

Ўзбекистонда фуқароларни Москвага ишга жалб қилиш фаол олиб борилмоқда 

435
(Янгиланган 11:39 22.01.2021)
Январ охирига қадар 4000 мингга яқин кишини ишга қабул қилиш режалаштирилган, айни дамда 500 киши суҳбатдан ўтган. 

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Шу кунларда Россия қурилиш компаниялари Ўзбекистонда фуқароларни Москва ва Москва вилоятида ишга жалб қилиш билан фаол шуғулланмоқда. 

Россиянинг йирик қурилиш компаниялари январ ойининг охирига қадар 4 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари билан шартнома тузишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Хусусан, "ПИК-Индустрия" ва "ТехСтрой" компанияси вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари билан биргаликда Москве ва Москва вилоятининг қурилиш объектларида ишлаш учун мутахассисларни жалб қилмоқда. Айни дамда 500 киши суҳбатдан ўтган, ой охиригача 4 минг киши билан шартнома тузиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари Москва қурилиш объектларида ишчи кучи етишмаётгани туфайли ишлар тўхтаб қолгани ҳақида Россия расмийлари бир неча бор айтиб ўтишган эди. Айни дамда Ўзбекистон ва Тожикистондан керакли мутахассисликка эга бўлган ишчиларни ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш кампанияси бошлаб юборилган. 

Маълум бўлишича қурилиш компаниялари 14 мингга яқин ишчи ёллашни режалаштирган. Уларга асосан монтажчи-сантехниклар, электропайвандчилар, электромонтажчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон қуювчилар ва бошқа қурилиш мутахассислари керак. 

Номзодлар билан суҳбат Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги бандлик марказларида ўтказилмоқда. Номзодлар ёши 21-50 орасида бўлиши, рус тилини билиши ва камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши талаб қилинади. Ишга қабул қилинганларга 60-100 минг атрофида маош, ётоқхона, махсус кийим-кечак билан таъминланади.

435
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

50
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

50