Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково

"Внуково" аэропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди - ТИВ

523
Элчихонанинг тезкор чора-тадбирлари натижасида, 180 киши "Azur Air" авиакомпаниясининг навбатдан ташқари рейси билан Ўзбекистонга қайтарилган.

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Рейс бекор бўлгани сабабли Россиянинг "Внуково" аэропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, 7-8 январ кунлари Россиянинг "Royal Flight" авиакомпаниясига қарашли Москва-Самарқанд йўналишидаги рейс бекор бўлган. Шу сабабли Москва шаҳрининг "Внуково" халқаро аэропортида Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

Хайрия ташкилотлари кўмагида "Внуково" аэропортидаги ватандошлар иссиқ овқат ва гигиена воситалари билан таъминланди, дейилади хабарда.

Элчихонанинг тезкор чора-тадбирлари натижасида, бекор бўлан рейснинг барча йўловчилари (180 киши) "Azur Air" авиакомпаниясининг навбатдан ташқари рейси билан 2021 йил 9 январ куни соат 00:05 да Ўзбекистон Республикасига қайтарилган.

523

Меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича аризалар онлайн қабул қилинади

253
(Янгиланган 17:10 25.01.2021)
Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризаларни онлайн шаклда юборади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризаларни онлайн шаклда юборади, деди Россия Қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлар вазирининг ўринбосари Никита Стасишин.

“Алгоритм бўйича қурилиш компанияларининг сўровномалари қисқа вақт ичида кўриб чиқилади ва барча идоралараро мувофиқлаштириш электрон шаклда амалга оширилади. Компаниялар электрон платформага ариза юбориши керак”, - деди қурилиш вазирлиги вакили.

Владимир Путин меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилиш тартибини 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга топшириқ берганди.

Жума куни Қурилиш вазирлиги раҳбари Ирек Файзуллин мигрантларнинг қурилиш майдончаларида ишлаши учун Россияга олиб келиш механизми йўлга қўйилиши эълон қилганди.

Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.

253
Теглар:
қурилиш, Владимир Путин, чегаралар очилиши, мигрантлар, Ўзбекистон, Россия
Мавзу бўйича
Россияга 2020 йилда қанча мигрант кириб борганлиги маълум бўлди
Россияга кириш учун “запрет” қўйилишининг асосий сабаблари – ИИВ
Россияда ишсиз қолган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
Россияда меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди

Россияда ишсиз қолган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди

336
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишсиз қолган ўзбекистонликларни бошқа ишга жалб қилиш тизими йўлга қўйилганини эслатди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россияда ишсиз қолган Ўзбекистон фуқароларини бошқа ишга жалб қилиш тизими йўлга қўйилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эслатма билан чиқди.

Россияда иш излаётган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, мурожаат қилиши лозим бўлади.

Шунингдек, ушбу масалада меҳнат мигрантлари номидан уларнинг оила аъзолари ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Онаси Россияда вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга қайтарилди

Агентлик қўшимча маълумотларни 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақам орқали олиш мумкинлигини таъкидлаган.

336
Мавзу бўйича
Мигрантлар учун ҳужжат расмийлаштириш соддалаштирилади
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин
Мигрантларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди
Россия ИИВ 50 мингдан зиёд ўзбекистонлик мигрантларни "нолегал"лар сафидан чиқарди
Оилали мигрантларни “депорт” қилмаслик таклиф этилди
Россияда мигрантларнинг вақтинчалик бўлиш муддати 15 июнга қадар узайтирилди
Путин муҳлат берди: мигрантларни қурилишга жалб қилиш масаласи ҳал қилиниши керак
Хорижда қийин аҳволда қолган мигрантлар қаерга мурожаат қилиши керак?
Патент ва тиббий кўрик: ИИВ миграция тизимини рақамлаштириш лойиҳасини тайёрламоқда
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

358
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

358
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия