ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбеков Ўзбекистондан чет давлатга вақтинчалик ёки доимий яшашга чиқиб кетган ва Ўзбекистон паспортидан воз кечмаган ҳолда чет давлат паспортини олган фуқаролар борасида изоҳ берди.
Муродбеков ушбу ҳолатга тўхталар экан, Ўзбекистон фуқаролари ичида чет элга вақтинча ёки доимий яшашга кетганлар жуда кўплигини таъкидлаб, улар орасида чет давлат фуқаролигини қабул қилганлар ҳам бор, дея қўшимча қилди.
Аниқлик киритилишича, бундай фуқаролар нафақат Россия Федерацияси, балки Қозоғистон, Исроил, Германия сингари давлатларда ҳам кўп.
ИИВ вакили статистик маълумотларни келтирмади. Аммо Ўзбекистонда битта фуқаролик тан олинишини қайд этди.
"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунга асосан чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга фуқароликдан чиқмаган ҳолда Россия паспорти билан кириб келса ёки бошқа чет эл паспорти билан кириб келса у Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади. Яъни рўйхатга олишда ҳам хорижга кетган фуқаронинг паспорти амал қилиш муддати тугаган ёки йўқолган бўлса унга янги Ўзбекистон фуқароси паспорти, ҳозирги кунда эса ID-карта расмийлаштириб берилади. Фуқаро хоҳишига кўра хорижга чиқиш паспорти ҳам расмийлаштирилади", - дея тушунтирди Муродбеков.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг айтишича, бу ерда ҳеч қанақа қонунбузарлик ёки бир салбий ҳолат йўқ.
"Агар Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан бўлса у вақтинча рўйхатга олиниб, келгусида доимий яшашга рухсатнома ҳам берилиши мумкин", - деди у.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россияда яшовчи чет элликлар коронавирусга қарши эмлашни ҳозирча режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова 26 январь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда маълум қилди.
Сурункали касалликларга чалинган ва кекса ёшдаги одамлар биринчи навбатда эмланади. Унинг сўзларига кўра, йирик саноат корхоналари ишчилари, бир қатор касб вакиллари ҳам биринчилардан бўлиб эмланади.
"Ҳар ҳолда эмлашда устуворлик бўлиши керак. Биз уни давлатда аниқлаб олдик ва унга амал қилмоқдамиз. Барчани, Россия Федерацияси фуқаролари бўлмаганларни эмлаш имконияти пайдо бўлиши биланоқ, бу амалга оширилади”, - деди Попова.
Россия ҳудудларида коронавирусга қарши оммавий эмлаш 18 январда бошланди. Фуқаролар мамлакатда рўйхатдан ўтган иккита вакцинадан бирини - "Спутник V " ёки "ЭпиВакКорона" танлашлари мумкин.
Бундан аввал, мигрантлар тиббий маълумотлари махсус реестрга киритилиши ҳақида хабар бергандик.
Роспотребнадзор мигрантларнинг меҳнат фаолияти, тиббий маълумотлари, шунингдек мамлакатнинг эпидемиологик хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа маълумотларни олиш учун фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларини федерал ахборот тизимига киритиш режалаштирилган. Бу хавфли инфекция ташувчиларни мамлакатдан депортация қилиш жараёнини тезлаштиради. Тегишли ҳукумат қонун лойиҳасини Давлат Думасининг яқинда бўладиган ялпи мажлисида кўриб чиқиш режалаштирилган.
Қонун лойиҳасига кўра, федерал ахборот тизимини яратиш ва юритиш Роспотребнадзорга юклатилади. Унда мигрантларнинг меҳнат фаолияти, тиббий маълумотлари, шунингдек мамлакатнинг эпидемиологик хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа маълумотларни олиш учун фойдаланилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишни фақат давлат ва шаҳар тиббиёт ташкилотларида амалга оширилиши мумкин.
Тиббий кўрикдан сўнг фуқаролар ОИВ ва бошқа инфекциялар йўқлиги, гиёҳвандлик моддаларни қабул қилмаслиги тўғрисида хулоса олишади. Ушбу ҳужжат ишлаш учун патент, вақтинча яшаш учун рухсатнома, яшаш рухсатномаси ёки Россия фуқаролигини олиш учун талаб қилинади.
Янги ахборот тизими - хавфли юқумли касалликлар ташувчи-чет элликларни эрта аниқлашга ёрдам беради, уларни Россиядан депортация қилиш тўғрисида қарорларни қарор қабул қилиш вақтини қисқартиради.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.