Россияга иш излаб: Самарқандда қурувчилар қандай танлаб олинмоқда

827
(Янгиланган 17:59 30.01.2021)
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий компаниялар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида бугунги кунда россиялик иш берувчилар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида РФга қурилиш соҳасига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказишмоқда.

Ўзбекистон президенти - Шавкат Мирзиёев меҳнат мигрантларига нисбатан сиёсатни қайта кўриб чиқиш ҳақида гапирганидан сўнг, мигрантлар муаммолари, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси ҳақида мамлакатнинг энг юқори минбарларида тилга олина бошлаган эди.

Бугунги кунга келиб, хорижда ишламоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг ҳар бир вилоятида ишга туширилаётган замонавий "Ишга марҳамат" мономарказларида энг қисқа вақт ичида ўзлари истаган йўналишдаги касб-ҳунарни эгаллашлари, шунингдек, интенсив асосда хорижий тилларни ўрганишлари мумкин.

827
  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Самарқанд шаҳридаги Автомобилсозлик коллежида россиялик иш берувчилар иштирокида танлов ўтказилди. Танлов ўтказилишидан хабар топган юзлаб фуқаролар эрта тонгдан белгиланган манзилга келишни бошладилар. Коллеж биносида хавфсизлик чоралари Ички ишлар ходимлари томонидан таъминланди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Ишга танлов Россиянинг "ПИК-Индустрия" ва "ТехСтрой" қурилиш компаниялари томонидан 15-31 январ кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ўтказилмоқда. Фуқаролар қурилиш соҳасидаги ишларга жалб қилиниши кўзда тутилган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Танловда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри вакиллари иштирок этиши мумкин.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Россияда ишлашни истаган фуқароларнинг ёши турлича: улар орасида 20 ёшдан энди ошган ва 60 ёшга яқинлашганлари бор.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Паспорт назоратидан ўтган ва рўйхатга олингандан сўнг, фуқаролар коллеж биноси ичида қисқа суҳбатдан ўтишмоқда. Суҳбат вақтида бўлажак ходимларнинг иш тажрибаси, кўникмалари, қурилиш соҳасидаги мутахассисликлари, рус тилини билиш даражаси аниқланади.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Суҳбат вақтида бўлажак ходимларнинг иш тажрибаси, кўникмалари, қурилиш соҳасидаги мутахассисликлари, рус тилини билиш даражаси аниқланади.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Россия қонунчилигига белгиланган тартибга кўра, иш берувчи ўзига керакли миқдорда мутахассисларни танлаб олганидан сўнг, уларнинг рўйхати Россиянинг тегишли ҳудудидаги махсус комиссияга тақдим этилади. Комиссия тасдиқлаганидан сўнг ходимлар ташкиллаштирилган тартибда бўлажак иш жойига олиб келинади.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 4000 кишини ишга ёллашни режалаштирган. Улар монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 4000 кишини ишга ёллашни режалаштирган. Улар монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Танлов 4 февралгача эрталаб тўққиздан кечгача давом этади. Қурилиш компанияси вакилларининг айтишича, ҳар куни 600дан ортиқ талабгорлар суҳбатдан ўтказилмоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўтказилган танловга ташриф буюрганларнинг 70 фоизи ишга жалб қилиниш масаласида ижобий жавоб олган.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган асосда четга юборилаётган фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, шунингдек, ўртача 500-700 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик иш ҳақи билан таъминланиши белгиланган.

Бош консул Москва вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди

274
(Янгиланган 19:27 04.03.2021)
Валижон Ниёзхўжаев у ердаги 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳолидан хабар олди. Уларнинг Ватанга қайтиш ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.

“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.

Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан  суҳбатлашди.  Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.

Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.

274
Теглар:
Россия, миграция, консуллик
Многофункциональный миграционный центр г. Москвы

Тошкентда Россия Миграция маркази март ойида очилиши мумкин

396
(Янгиланган 10:08 04.03.2021)
Ўзбекистонда "Москва кўпфункцияли миграция марказининг" ваколатхонаси март ойи ўрталарида очилиши мумкин - меҳнат вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ҳамда Кўп функцияли миграция марказларининг ваколатхонаси март ойида очилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари Эркин Муҳитдинов РИА Новостига хабар қилди.

"Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ходимлари аллақачон шу ерда. Ҳозир ушбу ваколатхона очишнинг айрим қонуний масалалари ҳал қилинмоқда. Бизнинг режамиз бўйича ушбу ишлар март ойида тугатилиши керак", - деди Муҳитдинов. 

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томон паспорт-виза қонунчилигининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиши керак.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ИИВ ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда "Москва кўпфункцияли миграция маркази" билан билан шартнома имзолаган эди. Ушбу шартнома Ўзбекистонда Россия миграция марказлари ваколатхоналари очишни назарда тутади. 

Айни дамда Ўзбекистонда Москва вилояти Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"нинг ваколатхонаси ишга тушишга тайёр. У ерда Ўзбекистон фуқаролари Москвада ишлаш учун патент олишлари мумкин.  

"Ушбу ваколатхонани расман очиш учун биз 16-18 март кунлари Москвадан делегация келишини кутмоқдамиз", - деди вазир ўринбосари. 

Маълумот учун, айни дамда Россия ИИВ меҳнат мигрантлари фаолиятига доир янги қонун ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқаролар дактилоскопия ва тиббий кўрикни Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўтишлари мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия энг оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат миграциясида бўлган 1,6 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 1,1 миллион Россияда меҳнат қилмоқда. 

396
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

107
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

107