Россия фуқаролиги энг кўп кимларга берилмоқда?

911
(Янгиланган 12:56 01.02.2021)
Россия фуқаролигини олганлар орасида энг кўп Украина, Тожикистон, Қозоғистон ва Арманистон фуқаролари.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Ўтган йилда фуқароликка қабул қилинганлар сони бўйча Россия янги рекорд ўрнатди, деб хабар қилмоқда FinExpertiza халқаро консалтинг тармоғи.

Хабарда айтилишига кўра, 2020 йилда 656,3 минг нафар хорижий фуқаролар Россия паспортини олган. Бундан олдинги рекорд 2005 йилда ўрнатилган эди. Ўшанда 500 мингдан ортиқ кишига Россия фуқаролиги берилган эди.

2020 йилда Россия фуқаролигини олганлар орасида энг кўп қуйидаги фуқаролар:

  1. Украина 409 347 (62%)
  2. Тожикистон 63 389 (10%)
  3. Қозоғистон 43 404 (7%)
  4. Арманистон 30 538 (5%)
  5. Ўзбекистон 23 131 (3.5%)

Ундан ташқари 2020 йилда берилган Яшашга рухсатнома ва Вақтинча яшашга рухсатномалар сони ҳам 900 мингдан ошган. Улар орасида Украина фуқарлари – 192 минг, Тожикистон – 147 минг ва Ўзбекистон фуқаролари 128 минг кишини ташкил қилмоқда. Ушбу шахслар келгуси йилларда Россия фуқаролигини олиши мумкин.

911
За три дня 670 мигрантов из Узбекистана отправились на работу в РФ в рамках оргнабора

Уч кунда 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

725
Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган ушбу фуқаролар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли қурилиш объектларида иш бошлайди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Уч кунда Тошкент халқаро аэропортидан 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Россиянинг кўплаб иш берувчи корхоналари вакиллари мамлакатнинг турли ҳудудларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказмоқда.

Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролардан 203 нафари 22 февралда, 246 нафари 23 февралда, 221 нафари 24 февралда Россиянинг “ПИК Индустрия” АЖ, “СтройКрафт”, “Техстрой” ва “СпецГрад” МЧЖларда ишлаш учун Тошкент халқаро аэропорти орқали учиб кетган.

Шунингдек, 25 февраль куни яна 200 нафардан ортиқ фуқароларни “ПИК Индустрия” АЖда ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнатиш режалаштирилган.

Россияда ишлаш учун кетаётган фуқароларга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилган.

Улар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда. Натижада россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқаролар Россияга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

725
Узбекистан и Россия обсудили вопросы трудовой миграции

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди

581
Россияда патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш ҳам муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилмоқда.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия ва Ўзбекистоннинг Меҳнат вазирлиги, ИИВ, ССВ, Қурилиш вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Шунингдек, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

581
Теглар:
мигрантлар, миграция, Ўзбекистон, Россия

Феврал - энг ёрқин суратлар

0
(Янгиланган 14:27 01.03.2021)
Sputnik халқаро ахборот агентлиги томонидан февраль ойи давомида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.

0
  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Хонанда Дэя Москванинг Vegas City Hall да бўлиб ўтган "ЖАРА KIDS FEST" биринчи халқаро мусиқа фестивалида иштирок этмоқда.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москва, февраль ойида ёққан қор.

  • © Sputnik / Jordi Boychareu

    Испанияда норозилик намойиши.

  • © Sputnik / Alexei Danichev

    Санкт-Петербург, музлаб қолган Фонтанка дарёси

  • © Sputnik / Stringer

    Киевда "Наш" телеканалини ёпилиши талаб қилаётган миллатчи намоийшчилар

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Фатима Дудиева ва Татьяна Алексеева - "Бокс оқшоми"да

  • © Sputnik / Vladimir Vyatkin

    Олтой ўлкасидаги табиат комплекси ҳудудида жойлашган кўлда оққушлар.

  • © Sputnik / Alexei Druzhinin

    РФ президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко.

  • © Sputnik / Miguel Candela

    Гонконг, Севишганлар кунида Виктория дарёси олдида суратга тушган қиз

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Красноярск ўлкасидаги Бородино кўмир кони

  • © Sputnik / Jordy Boixareu

    Барселона, кўчаларидан бирида рэпер Пабло Аселни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишида скутерлар ёнмоқда.

  • © Sputnik / Asatur Yesayants

    Ереван, Арманистон мухолифат фаоллари намойиши.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Москвада кучли қор ёғиши.

  • © Sputnik / Varvara Gert'e

    Мактаб ўқувчиси Андрей Маслов томонидан Рубик кубикларидан космонавт Юрий Гагарин тасвири

  • © Sputnik / Alexey Kudenko

    КХЛ "Динамо" (Москва) – "Йокерит" ўйинида жамоаларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи аъзолари.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    "Москва-Сити" халқаро бизнес маркази кўриниши.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Татаристонда улкан блинни пишириш жараёни.

  • © Sputnik / Kirill Braga

    Волгоград вилоятидаги Жанубий ҳарбий округнинг "Прудбой" полигонида ҳарбий разведка зобитлари томонидан кўргазмали чиқиши.

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Красноярск сув омборидаги "Адмирал" яхт-клубида қуёш ботиши

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    "Сибир кучи - 2021" пойгада иштирок этган кучук

  • © Sputnik / Maksim Bogodviv

    "SUNNYФЕСТ" фестивали иштирокчилари

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Дина Аверина Гран-при Москва 2021 финалида чиқиши.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москвадаги Третяков галереясида "Константин Кузнецов. Париж. Бретан. Нормандия" кўргазмаси

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Беларусь, Молотковичи қишлоғидаги қоракузанлар фермаси

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    А.Ф.Муров номидаги Новосибирск мусиқа коллежида

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Москва Митино тумани. ой кўриниши

  • © Sputnik / Magda Gibelli

    Венесуэла, Каракас шаҳридаги касалхонада тиббиёт ходими Sputnik V вакцинаси билан эмланмоқда

  • © Sputnik / Ilya Naymushin

    Маҳаллий аҳоли Красноярск сув омборининг музида "музли мушак" уюштирмоқда

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    "Сибир кучи - 2021" пойгада иштирок этган кучук

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Ватан ҳимоячиси куни муносабати билан мушакбозлик, Москва.

  • © Sputnik / Zhanna Manukyan

    Тибетда миллий кийимдаги қизлар

  • © Sputnik / Alexey Filippov

    Мона Брорссон аёллар ўртасида биатлон бўйича мусобақада

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Танзания, Дар-эс-Салам шаҳрида эркак велосипедда ҳаракатланмоқда.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Балиқ кишки акцияси иштирокчилари томонидан музлаган дарёда очилган тешикларда қамиш. Татаристон.

Теглар:
ижтимоий тармоқ, интернет, қизиқарли суратлар, ҳафта суратлари