Москвада мигрантлар фарзандлари учун бепул боғча очилади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишВоспитанники детского дома
Воспитанники детского дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2021
Oбуна бўлиш
"Уй ёнингда" мигрантларга ёрдам черков жамғармаси РФ пойтахтида чет элликлар фарзандлари учун бепул болалар боғчасини ташкил этишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Москвада чет эл фуқаролари фарзандлари учун бепул болалар боғчаси очилади, дейилади Москва патриархати сайтида.
Председатель комиссии по миграции Совета по делам национальностей при правительстве Москвы Юрий Московский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Эксперт мигрантлар учун янги тизим ҳақида: РФ Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига ҳозирланмоқда
Болалар боғчаси мигрантларга ёрдам учун ташкил этилган "Уй ёнингда" фонди томонидан ташкил этилади. Бундан ташқари, Москвада меҳнат қилаётган чет элликларга мунтазам равишда буюмлар ва дори-дармонлар етказиб бериш режалаштирилмоқда, деб ҳикоя қилади фонд ташкилотчиси руҳоний Дионисий Гришков. Шунингдек мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бериб борилади.
Бундан ташқари, фонд оғир ҳаётий шароитларга тушиб қолган инсонларга бошпана билан ёрдам бериш ниятида.
"Уй ёнингда" фонди мигрантлар билан кўп йиллардан бери ишлаб келади. Илк лойиҳа - 2018 йилда пайдо бўлган - ўшанда Москвада чет элликлар фарзандлари учун бепул рус тили мактаби очилган эди.
Вывозной рейс из Новосибирска в Ташкент  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Қийин аҳволда қолган мигрантларга ҳокимият ёрдам беради
Гришков сўзларига кўра, бир нечта бепул таълим гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, улар болаларга рус тили мактабига киришга тайёрланишга ёрдам бериб борган.
"Бора-бора бу фаолият ривожланиб борди, гуруҳлар ва болалар сони кўпайди", - деди у.
Аввалига машғулотлар ҳафтасига бир марта бўлиб ўтган, фақат якшанба кунлари, сўнгра улар сони ҳафтасига уч мартагача кўпайтирилган, йўналишлар сони олтитага етган.
"Биз болаларни ўқитиш бўйича тизимли ишни йўлга қўйдик. Умуман олганда бу бепул репетиторлик сабоқлари дейиш мумкин", - дейди руҳоний.
Рабочие на строительстве жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
Россияда меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди
2019 йилда мигрантларга ёрдам бўйича иккинчи лойиҳа ишга туширилган — тиббиёт кабинети. Кабинетда умумий мутахассислик шифокори қабул ўтказган ва у шаҳар касалхонасига йўлланма берган. Касалхонада фонд маблағлари ҳисобига у ёки бу тиббиёт хизматларидан фойдаланиш мумкин бўлган.
2020 йилда ушбу лойиҳа миллатлар масалалари бўйича федерал агентлик кўмаги билан мустаҳкамланди. "Уй ёнингда" фонди "мигрантлар учун зарур бўлган бир нечта қимматбаҳо юқори технологияли операциялар"ни тўлаб берган ва режали операцияларни мунтазам - ойига уч-тўрт марта амалга ошириш имконияти пайдо бўлган.
Янгиликлар лентаси
0