Иностранный гражданин разговаривает с сотрудником центра, получая трудовой патент

Ёқутистонда мигрантлар қайси соҳаларда ишлай олмайди

563
Мигрантларга Саха республикаси (Ёқутистон) ҳудудида иқтисодий фаолиятнинг 33 тури билан шуғулланиш тақиқланди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ёқутистонда патент олган чет элликларга ишга жойлашиш тақиқланди, деб хабар беради вилоят ҳукумати матбуот хизмати. Бу ҳақда Якутия раҳбари Айсен Николаев тегишли фармонни имзолади.

"Саха Республикаси (Ёқутистон) ҳудудига келган чет эл фуқароларининг аксарияти меҳнат мигрантлари (76,9%). 1 феврал ҳолатига кўра, уларнинг республикадаги сони 15,3 минг кишини ташкил этади, шундан 1,3 минг нафари патент асосида ишлайди", - деди аҳолини иш билан таъминлаш бўйича давлат қўмитаси раиси Степан Москвитин.

Хусусан, чет элликларнинг қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, овчилик, ишлаб чиқариш, қурилиш, савдо, транспорт, меҳмонхона, илмий-техник фаолият, кўчмас мулк билан операциялар, таълим соҳасида, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, ҳуқуқ, бухгалтерия ҳисоби, архитектура ва муҳандислик, тадқиқот ва тажриба-конструкторлик, жами 33 турдаги иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлашига чеклов ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёқутистонда мигрантларга ёрдам бериш учун "Ҳамдўстлик" мобил иловаси ишлаб чиқилган.

Биринчи босқичда илова рус, ёқут, инглиз, хитой, ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида ишлайди. Иловани бошқа тилларга ҳам таржима қилиш режалаштирилган.

Ёқутистонда мигрантларнинг энг катта улушини Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Ҳудудга асосан меҳнат мигрантлари мигрантлари (76,8%) келади.

563
Теглар:
Россия, мигрантлар, миграция
За три дня 670 мигрантов из Узбекистана отправились на работу в РФ в рамках оргнабора

Уч кунда 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

257
Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган ушбу фуқаролар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли қурилиш объектларида иш бошлайди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Уч кунда Тошкент халқаро аэропортидан 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Россиянинг кўплаб иш берувчи корхоналари вакиллари мамлакатнинг турли ҳудудларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказмоқда.

Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролардан 203 нафари 22 февралда, 246 нафари 23 февралда, 221 нафари 24 февралда Россиянинг “ПИК Индустрия” АЖ, “СтройКрафт”, “Техстрой” ва “СпецГрад” МЧЖларда ишлаш учун Тошкент халқаро аэропорти орқали учиб кетган.

Шунингдек, 25 февраль куни яна 200 нафардан ортиқ фуқароларни “ПИК Индустрия” АЖда ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнатиш режалаштирилган.

Россияда ишлаш учун кетаётган фуқароларга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилган.

Улар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда. Натижада россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқаролар Россияга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

257
Узбекистан и Россия обсудили вопросы трудовой миграции

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди

543
Россияда патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш ҳам муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилмоқда.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия ва Ўзбекистоннинг Меҳнат вазирлиги, ИИВ, ССВ, Қурилиш вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Шунингдек, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

543
Теглар:
мигрантлар, миграция, Ўзбекистон, Россия
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

96
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

96