Россияга мигрантларнинг киришини соддалаштириш ҳукуматда фаол муҳокама қилинмоқда – Песков

© Sputnik / Vitaliy Timkiv / Медиабанкка ўтишСбор урожая клубники в Краснодарском крае
Сбор урожая клубники в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, мамлакатга мигрантларнинг киришини соддалаштириш мавзуси ҳукуматда қизғин муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг мамлакатга мигрантларни мавсумий дала ишлари учун киритиш илтимосига муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бу Россия ҳукуматининг масаласидир.
“Биласизми, бу ишчи кучи етишмаётган қурилиш соҳасида ҳам кўтарилган эди, кўтарилишда давом этмоқда. Шу боис ҳа, бу ҳозир ҳукуматда фаол муҳокама қилинаётган мавзудир”, - деди Песков журналистлар билан учрашувда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Песковдан бу масала бўйича Россия президенти Владимир Путиннинг позицияси бор ёки йўқлиги сўралди.
Строительство дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Россияда сувоқчи ва ғишт терувчи усталар етишмаяпти
“Йўқ, бу ҳукумат масаласидир”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Aлександр Горовой январь ойи охирида Москвада чет эллик ишчиларнинг жиддий етишмаслигини маълум қилган эди. Шунинг учун қурилиш объектлари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилишга оид иш олиб борилмоқда.
Меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича аризалар онлайн қабул қилинади
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги “ПИК Индустрия”, “Техстрой” ва Россиянинг бошқа иш берувчи ташкилотлари ўзбекистонликларни Москва ва Москва вилоятидаги қурилишларга саралаш олиш учун танловлар ўтказишини айтди.
Куни кеча 189 нафар ўзбекистонлик танлов доирасида қурилиш соҳасида вақтинчалик ишлаш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди.
Хорижда қийин аҳволда қолган мигрантлар қаерга мурожаат қилиши керак?
“Миграция- XXI аср” фонди президенти Вячеслав Поставнин “Sputnik” агентлиги билан суҳбатда Россияда ишчи кучи етишмаслиги муаммоси нафақат қурилиш соҳаси, балки қишлоқ хўжалигида ҳам мавжудлигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жанубий вилоятларида ўзбекистонлик мигрантларга ҳар қачонгидан ҳам зарур.
Янгиликлар лентаси
0