ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакат ССВ ва Роспотребнадзор мигрантларни, айниқса хизмат соҳасида ишлаётганларни эмлашга эътибор қаратишлари лозим деб ҳисоблайди.
“Улар (мигрантлар – таҳр.) тиббий ёрдамга ҳам муҳтожлар, мен барчасини назарда тутяпман, жумладан, хорижлик ишчиларни, айниқса фуқароларга хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганларни коронавирусга қарши эмлаш”, - деди Медведев Россиянинг миграция сиёсатини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда.
Унинг сўзларига кўра, мигрантлар ҳам қолган бошқалар сингари вирус тарқатишади.
“... шу боис бу маънода мигрантлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Роспотребнадзорнинг диққатига тушиши керак”, - дея таъкидлади Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова мигрантлар қачон COVID-19’га қарши эмланиши ҳақидаги саволга жавоб берган эди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон меҳнат миграциясидаги ўзаро ҳамкорликни эпидемиологик чекловлар енгиллашишига қараб тиклайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россияда амалий ташриф билан бўлиб турибди.
“Биз меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигимизнинг эпидемиологик чекловлар енгиллашишига қараб тикланиши ва аввалги ҳажмига эришилиши ҳақида ҳам суҳбатлашдик. Бу борада тегишли хизматлар хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга имкон берувчи аниқ келишувлар бор”, - деди Лавров.
У яқинда Россияда фуқаролари меҳнат қилаётган барча мамлакатлар учун ягона алгоритм қабул қилингани эслатиб ўтди. Россиялик вазирнинг сўзларига кўра, ушбу алгоритм “тегишли компания томонидан ариза, иш берувчининг аризасини” назарда тутади.
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб Россиянинг кўплаб иш берувчи корхоналари вакиллари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказмоқда. Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли Россиядаги қурилиш объектларида ишлашга жўнаб кетмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Россияга 3209 нафар фуқаро вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юборилган.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Уч кунда Тошкент халқаро аэропортидан 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Россиянинг кўплаб иш берувчи корхоналари вакиллари мамлакатнинг турли ҳудудларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказмоқда.
Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролардан 203 нафари 22 февралда, 246 нафари 23 февралда, 221 нафари 24 февралда Россиянинг “ПИК Индустрия” АЖ, “СтройКрафт”, “Техстрой” ва “СпецГрад” МЧЖларда ишлаш учун Тошкент халқаро аэропорти орқали учиб кетган.
Шунингдек, 25 февраль куни яна 200 нафардан ортиқ фуқароларни “ПИК Индустрия” АЖда ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнатиш режалаштирилган.
Россияда ишлаш учун кетаётган фуқароларга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилган.
Улар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.
Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди
Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда. Натижада россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқаролар Россияга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.
Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.