Россиядаги завод Нотр-Дам-де-Пари черкови соатини қайта тиклашга ёрдам бермоқда

Oбуна бўлиш
1867 йилда ишлаб чиқарилган Collin механизми черковдаги тўртта циферблатларни бошқарган. Францияга ушбу диққатга сазовор соатни реконструкция қилишда дунёнинг кўплаб давлатлари ўз ёрдамини таклиф қилган эдилар, жумладан, Россия ва Германия ҳам.
Санкт-Петербурдаги "Ракета" соат заводи мутахассислари Нотр-Дам-де-Пари черкови соатини қайта тикланиш ишларида иштирок этмоқдалар.
Завод муҳандис-конструктори Виталий Комаров амалга оширилиши лозим бўлган иш ҳажмини "муҳим", дея атайди. Унинг тахминига кўра, механизмни қайта тиклаш учун тахминан 2 мингга яқин деталлар керак бўлади. Заводда сигнал мослама ишлаб чиқилган бўлиб, у бино ичида тургани ҳолда, черков фасадидаги вақтни акс эттиради.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 15 апрелида Париждаги Нотр-Дам-де-Пари ибодатхонасида 15 соатдан ортиқ давом этган ёнғин юз берган эди. Ҳодиса натижасида бино шпили ва томининг бир қисми ўпирилиб тушган, шунингдек, ички безакларга зарар етган.
Янгиликлар лентаси
0