Путин, Меркель ва Олланд телефон орқали суҳбат ўтказишди

© Sputnik / Николай Лазаренко / Медиабанкка ўтишВладимир Путин, Ангела Меркель ва Франсуа Олланд
Владимир Путин, Ангела Меркель ва Франсуа Олланд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд ўзаро телефон орқали мулоқот чоғида Донбасснинг алоҳида мақомини доимий асосда қонуний равишда мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлашди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд ўзаро телефон орқали мулоқот чоғида Донбасснинг алоҳида мақомини доимий асосда қонуний равишда мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлашди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати, РИА Новостига асосан.

"Донбасснинг алоҳида мақомини мунтазам равишда қонунан мустаҳкамлаш муҳимлиги, конституцион ислоҳотлар ва амнистиялар ўтказиш, маҳаллий сайловларни ташкил этишга урғу берилди", — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, телефон орқали мулоқот чоғида томонлар Донбассдаги беқарорлик, тинчлик режимининг бузилишидан хавотирда эканликларини билдиришди.

Янгиликлар лентаси
0