Ислом Каримов хотирасига бағишлаб инглиз тилидаги иншолар танлови ўтказилмоқда

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети томонидан республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “My First President” мавзусида инглиз тилидаги иншолар танлови эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Танлов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган, деб хабар қилган darakchi.uz.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги собиқ элчиси - Sputnik Ўзбекистон
Носир Якубов: Каримовнинг бўлғуси президент экани хаёлимизга ҳам келмаган
Иншода мамлакат ҳаётида юқори ўрин тутган буюк шахснинг келажак авлод учун яратган имкониятлари, ҳар бир ёш истеъдод учун керакли бўлган даъватлари, босиб ўтган ҳаёт йўлидаги ибратли жиҳатлар акс эттирилиши мумкин.

Иншолар тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан сараланиб, "Ўзбекистонда хорижий тиллар" (www.fledu.uz) интернет порталининг махсус рукнида эълон қилинади.

Энг яхши деб топилган иншолар нашр этилиши кўзда тутилаётган алоҳида тўпламдан жой олади.

Иншолар қуйидаги мезонлар асосида сараланади:

Мазмунан бой, фикрлар изчиллиги;

Имло хатоларисиз;

Оригинал, креатив ёндашув;

Иншо ёзиш талаблари асосида

A4 форматида1 варақдан кам бўлмаслиги.

Иншолар танловининг айнан инглиз тилида ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, ҳалқаро жамоатчиликка нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган беқиёс шаҳс ҳақида ёш авлоднинг ўй-фикрларини Етказиб бериш, республиканинг биринчи президенти томонидан 2012 йилнинг 10 декабрида эълон қилинган "Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги №1875-сон қарори асосида мамлакатимизда ҳорижий тиллар йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларни янги даражада намоён этишдан иборат.

Иншоларни топшириш муддати: 09.09.2016дан — 16.09.2016гача

Ишлар, муаллифнинг ўзи ҳақидаги қисқача маълумот ва телефон рақами қуйидаги манзилга юборилади:

elektronjurnal@mail.ru почта манзили ёки +998911632850 Telegram' манзили.

Янгиликлар лентаси
0