Тинчлик миссияси иштирокчилари архив сурат

Навбатдаги “Тинчлик миссияси” машғулотлари 2018 йилда Россияда ўтказилади

58
21 сентябрь куни ШҲТ мамлакатлари бош штаблари вакиллари “Тинчлик миссияси-2016” антитеррористик ўқув машғулотларининг якуний босқичида иштирок этадилар.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. ШҲТ мамлакатларининг навбатдаги “Тинчлик миссияси” ўқув машғулотлари 2018 йилда Россияда бўлиб ўтади, деди Россия ҳарбий кучлари бош штаби раҳбари ўринбосари Сергей Истраков, РИА Новостига асосан.

"Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари бош штаблари раҳбарларининг йиғилишида навбатдаги йиғилиш ҳамда “Тинчлик миссияси” ўқув машғулотларини 2018 йилда Россия Федерациясида ўтказишга қарор қилинди", — деди Истраков.

Унинг сўзларига кўра, ШҲТ ҳудудий антитеррористик тизими фаолияти масалалари кўриб чиқилган, ҳудуддаги ҳарбий сиёсий вазият ҳамда терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.

Йиғилиш сўнгида ШҲТ ҳудудида хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича томонларнинг позицияларига мос келувчи якуний протокол имзоланган.

21 сентябрь куни ШҲТ мамлакатлари бош штаблари вакиллари “Тинчлик миссияси-2016” антитеррористик ўқув машғулотларининг якуний босқичида иштирок этадилар.

58