Алмазбек Атамбаев  архив сурат

Атамбаев касалхонага ётқизилди

444
(Янгиланган 14:51 20.09.2016)
Қирғизистон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга йўл олганди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Эгей соҳилидаги касалхоналардан бирига ётқизилди, деб хабар тарқатди Sozcu газетаси, РИА Новостига асосан.

Манбаларнинг хабар қилишича, у батафсил тиббий текширувдан ўтади ва бир оз муддат шифокорлар назоратида бўлади.

Бир оз аввал эса Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қисқа муддатли таътилга чиқди, деб хабар берганди Sputnik Қирғизистон давлат раҳбарининг матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга йўл олганди. Туркиядаги Отатурк аэропортида президент ўзини ёмон ҳис қилди ва кўкрагидаги оғриқдан шикоят қилди.

“Тиббий текширувдан ўтиши муносабати билан президент Алмазбек Атамбаев 2016 йил 20 сентябрдан бошлаб қисқа муддатли таътил олди. Таътил 1 октябрга қадар давом этиши мумкин”, — деб хабар берганди президент матбуот хизмати.

Бироқ Haberler порталининг манбалари маълум қилишича, Атамбаев касалхонага ётқизилмаган ва Чашма шаҳридаги Sheraton меҳмонхонасига жойлашган.

444