Тошкентдаги йўл архив сурат

Тошкентда икки туманни боғловчи янги йўл қурилади

145
(Янгиланган 15:20 20.09.2016)
Янги йўл келаси йилнинг баҳорида очилади. Магистрал бўйлаб қатнов бошланиши Наврўз байрамига мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Тез орада Тошкентда яна бир бунёдкорлик ишлари бошланади – Юнусобод туманини Мирзо Улуғбек тумани билан боғловчи янги йўл қурилади, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Нашрнинг маълум қилишича, олти қаторли автойўл Янги шаҳар кўчасидан маҳалла орқали Кабель заводига қадар бўлади. Янги автомагистрал қурилиши сабабли бир нечта тураржой ва нотураржой бинолари бузилишга тушган.

Янги йўл келаси йилнинг баҳорида очилади. Магистрал бўйлаб қатнов бошланиши Наврўз байрамига мўлжалланган.

145