Уфа Давлат нефт техник университети, архив сурат

Нефт ва газ соҳаси мутахассислари Уфа нефт университетида тажриба алмашишди

148
Академик Мирзожонзоданинг ишлаб чиқариш жараёнлари технологияларига татбиқ қилинган ғояларининг амалга оширилиши Россия, Ўзбекистон ва Озарбайжон сингари кўпгина мамлакатлар нефт ва газ соҳаларида тан олиниб саноат миқёсида кенг жорий қилинди

ТОШКЕНТ, 18 ноя – РИА Новости. Нефт ва газ соҳасининг етакчи халқаро мутахассислари чоршанба куни Уфа давлат нефт техник университетида (УДНТУ) очиладиган академик А. Х. Мирзожонзода хотирасига бағишланган Халқаро илмий-амалий конференсияда истиқболли илмий йўналишлар ва янги технологияларни қўллаш усулларини муҳокама қилдилар, деб олийгоҳ матбуот хизматидан РИА Новостига хабар беришди.

16 дан 18 ноябргача ўтган конференцияда 40 дан ортиқ етакчи олимлар, А. Х. Мирзожонзода илмий мактабининг Озарбайжон, Ветнам, Қазоғистон, Россиялик намояндалари, шунингдек Австрия, Швейтсария ва Исроиллик мутахассислар иштирок этишди.

Уфа давлат нефт техник университети 2016 йилда Россиянинг таянч олийгоҳи мавқеъига эга бўлди, ва деярли шу билан бир вақтда, Газпромнинг таянч олийгоҳи мавққеъини ҳам олди, деб хабар берди УДНТУ ректори Рамил Бахтизин.

"Бу натижаларга, шу жумладан, университетнинг академик А. Х. Мирзожонзода асос солган бир неча етакчи илмий мактаблари фаъолияти туфайли эришилди. Унинг илмий диққат-эътибори доираси кенг тадқиқот йўналишларини қамраб оларди: нефт ва газ конларига ишлов бериш, углеводородларни қазиб олиш ва уларни транспорт қилиш", — деди у РИА Новостига.

Академик А. Х. Мирзожонзода шогирдлари қаторига ўз илмий мактабларини ташкил этган кўпгина машҳур олимлар, шу жумладан, профессорлар М. М. Хасанов, А. Г. Гумеров, Р. Н. Бахтизин, В. Байков, И. Р. Байков, А. М. Шаммазов ва бошқалар киради.

Академикнинг ишлаб чиқариш жараёнлари технологияларига татбиқ қилинган ғояларининг амалга оширилиши Россия, Ўзбекистон ва Озарбайжон сингари кўпгина мамлакатлар нефт ва газ соҳаларида тан олиниб саноат миқёсида кенг жорий қилинди. Илмий масалаларни ечиш усуллари турли йўналишлар олимлари: математиклар, физиклар, нефтчилар, технологлар, механиклар жамоасини бир илмий жамоага бирлаштиришда мужассамлашди, дейди Рамил Бахтизин.

"Бундай ёндашиш ўз вақтидан ўзиб кетди, ва ҳозирда бундай ҳамжамиятлар нефт қазишнинг актуал муаммоларини ҳал этишда жуда катта ёрдам кўрсатяпти", — деб таъкидлади УДНТУ ректори.

Форум иши кунларида шунингдек Россия ва Озарбайжон олийгоҳлари асотсиатсияси техник олийгоҳлари ректорларининг ишчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Конференция қатнашчилари "УДНТУ куни" ва "Ёшлар илмий фестивали" тантанали тадбирларида ҳам иштирок этишди.

Конференция ташкилотчилари – Уфа давлат нефт техник университети, Бошқирдистон Республикаси Фанлар академияси, "БашНИПИнефт" МЧЖ, Озарбайжон Миллий фанлар академияси, Озарбайжон давлат нефт ва саноат университети, "Ветсовпетро" ҚК, Ухта давлат техник университети, НИПИ "Нефтегаз" Озарбайжон Республикаси давлат нефт компанияси ва Россия ва Озарбайжон Олий ўқув юртлари ассоциацияси.

148