Портловчи пиротехника воситалари, архив сурат

"Супер Жук": бомбочкаларни Ўзбекистонга олиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди

455
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Келес" темир йўл чегара божхона пости ходимлари "Москва-Тошкент" йўловчи поездида Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказишганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 72 дона "Супер Жук" номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Тез ёнувчи моддалардан тайёрланадиган ва ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан хавфли ҳисобланадиган пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш бевосита одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат тартиби ва фуқароларнинг мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизматига таянган ҳолда "Даракчи" нашри.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Келес" темир йўл чегара божхона пости ходимлари "Москва-Тошкент" йўловчи поездида Ўзбекистонга кириб келган фуқаро Ф.Ахмедовнинг (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) қўл юкларини божхона кўригидан ўтказишганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 72 дона "Супер Жук" номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Мазкур пиротехника воситалари шоколад қутисида яширинча олиб келинаётган экан.

Шунингдек, бошқарманинг тезкор гуруҳи ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Тошкентнинг Олмазор туманида пиротехника воситаларни сотиш ва тарқатиш билан шуғулланаётган фуқаролар А.Содиқов ва А.Саидовлардан жами 19200 дона "PETARDS-С рождеством 10х60" номли пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасига кўра пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Коробки с фейерверками
Sputnik / Виталий Аньков
Пиротехника воситалари

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2501-моддасига мувофиқ пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

455
Теглар:
Супер Жук, бомбочка, пиротехника