Милиция ходими. Архив сурат

Милиция жарима қилинган ҳайдовчилар учун махсус дастурни ишга туширмоқда

3208
(Янгиланган 17:20 16.03.2017)
Манбанинг сўзларига кўра, дастур икки ой ичида ишга туширилади

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 15 мартдан бошлаб пойтахтда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд қилиш видеотизими ишга туширилди. Шу туфайли Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жаримага тортилаётган ҳайдовчиларни хабардор қилувчи махсус дастурни ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига бошқармадаги манба.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни вақтда мутахассислар ушбу ташаббусни амалга ошириш механизмларини ўрганишмоқда ва улар ҳайдовчиларни жарималар ҳақида огоҳлантириш учун энг қулай ва мақбул усулни танлашни режалаштирган.

"Айтиш жоизки, ҳайдовчи сайтга ўз техпаспортидаги талаб этилган маълумотлар, ҳайдовчилик гувоҳномаси рақами, автомобил давлат рақами, паспорт маълумотлари, шунингдек мобил телефони рақамини киритади. Шундан сўнг унга реал вақтда у йўл қўяётган қоидабузарликлар ҳақида SMS-хабарлар кела бошлайди. Бу ҳозирча кўриб чиқилаётган вариантлардан бири. Балки махсус мобил илова яратилиши ҳам мумкин", — деб таъкидлаган суҳбатдош.

3208
Теглар:
қоидабузарлик, милиция, жарима

Россия ва Франция махфий тарзда дипломатларни чиқариб юборишди

708
Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия ва Франция 2020 йилнинг охирида бир нафардан дипломатни махфий тарзда чиқариб юборишган, деб хабар бермоқда Les Echos.

Нашрнинг ёзишича, Россиянинг Париждаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини жосусликда гумонлаб, Франциядан чиқариб юборишган. Россия акс жавоб чораларини қўллаган ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини чиқариб юборган.

Россия ТИВ ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси нашрга ушбу хабар юзасидан изоҳ бермаган.

Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

Сал аввал РФ ТИВ Россияда санкцияланмаган акцияларда иштирок этган Швеция, Польша ва Германия дипломатлари "ушбу мамлакатда бўлиши хуш кўрилмаган" шахслар сифатида эълон қилингани ва яқин вақт ичида мамлакатни тарк этишларини эълон қилган эди.

Бунга жавобан Германия, Польша ва Швеция ташқи ишлар вазирликлари ҳар бир мамлакатда бир нафардан россиялик дипломатларни "персона нон-грата" дея эълон қилишди.

708
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов ЕИ делегацияси раҳбарини қабул қилди: қандай масалалар кўриб чиқилди?

261
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов 5-март куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган, элчи Шарлотта Aдрианни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Вазир Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини мазкур тайинлов билан табриклади, унга Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнини ижобий баҳоладилар.

Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши, "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали, кун тартиби ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

2021-йил март ойининг охирига қадар Ўзбекистонга "GSP+" мақоми берилишига умид билдирилди, бу эса Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга ёрдам беради.

ЕИ билан таълим соҳасида, хусусан, янги "Erasmus" дастури орқали яқин ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

261

Карате устаси аёлларга ўзини ҳимоялаш усулларини кўрсатди видео

0
(Янгиланган 10:33 08.03.2021)
Аёллар байрами муносабати билан карате бўйича дунё ва Европа мусобақалари ғолиби Андрей Гриневич аёллар учун ўзини ҳимоя қилиш бўйича машқларни кўрсатди.

Ўзини ҳимоялаш усуллари барча ёшдаги аёлларга фойдали.

0
Теглар:
қизиқарли видео