Одноклассникида интернет-дўконлар пайдо бўлди

Одноклассникида интернет-дўконлар пайдо бўлди

165
(Янгиланган 16:18 30.03.2017)
Фойдаланувчилар гуруҳларида чоп этилган эълонлардан фарқли ўлароқ дўконлар маҳсулотлари қўйилган эълонлар муддатсиз бўлади. Гуруҳларда маҳсулотларни жойлаштириш бепул

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Одноклассники ижтимоий тармоғи интернет-дўконлар ва брендларнинг маҳсулотлари ва хизматлари намойиш этилган кўргазма майдончаларини синовдан ўтказмоқда, деб хабар қилди ОК матбуот-хизмати.

Эндиликда ижтимоий тармоқда Megogo ва ShowJet хизматларидан фильмлар ва сериалларга, "Спортмастер", "Media MarkEt", "Clarins"лардан маҳсулотарга буюртма бериш имкони мавжуд. Яқин кунларда товарлар кўргазмасини намойиш этиш имконияти барча гуруҳлар учун йўлга қўйилади.

Кўргазмага гуруҳ маъмурлари алоҳида маҳсулотлар, ҳамда товар ва хизматлар туркумини қўшиш имкониятига эга бўладилар. Ҳар бир эълон учун нарх, таъриф ва суръатлар қўшиш мумкин бўлади. Шунингдек гуруҳ маъмури янги маҳсулотларни тўғридан тўғри гуруҳ янглиликлар тасмасида намойиш этилишини созлаши мумкин.

В Одноклассниках появились интернет-магазины
Пресс-служба Одноклассников
В Одноклассниках появились интернет-магазины

Фойдаланувчилар гуруҳларида чоп этилган эълонлардан фарқли ўлароқ дўконлар маҳсулотлари қўйилган эълонлар муддатсиз бўлади. Гуруҳларда маҳсулотларни жойлаштириш бепул.

Маҳсулот ёки хизматларга гуруҳ чати орқали, эълондаги "Боғланиш" тугмаси ёрадмида, буюртма берса бўлади. Сотувчилар буюртмаларни қабул қилиш учун ботларни созлашлари ва уларни Одноклассникининг очиқ "API"си орқали хабарлар билан ишловчи тизимларини интеграция қилишлари мумкин бўлади. "Боғланиш" тугмасига эга эълонни промо-пост сифатида Одноклассники тасмасида "myTarget" платформаси орқали тарғиб қилиш имконига эга бўлади. Ҳозирги вақтда маҳсулотлар кўргазмаси фақат ижтимоий тармоқнинг веб кўринишида ишламоқда. Яқин вақтда у мобил қурилмаларда ҳам мавжуд бўлади.

"Одноклассники – шунчаки ижтимоий тармоқ эмас. У хизматлар ва иловалар эко-тизимидир, — дейди Одноклассники лойиҳаси раҳбари Антон Федчин. — Биз фойдаланувчилар Одноклассникида хамма керакли нарсаларни: дўстларни, қизиқарли контентни, фойдали маҳсулотлар ва хизматларни излаб топишларини хоҳлаймиз. Бир неча ой олдин биз эълонлар майдонига ишончли қадам босдик ва маҳсулотлар ва хизматлар сотиш хизматини ишга туширдик. Тажрибамиз муваффақиятли ўтди ва биз хизматга бўлган талабни кўрдик. Бизнинг бу йўналишдаги иккинчи қадамимиз тизимни бизнес вакиллари, айниқса кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун мослаштириш. Ишонамизки, қулай хизмат хам харидорлар, хам дўконлар учун жараённи енгиллаштиради ва ижтимоий тармоқларда бизнесни янада ривожлантиришига янги туртки беради".

В Одноклассниках появились интернет-магазины
Пресс-служба Одноклассников
В Одноклассниках появились интернет-магазины
165
Теглар:
магазин, Одноклассники, интернет
Перевал Камчик

Қамчиқ довони юк машиналари учун ёпилди

100
(Янгиланган 09:24 25.02.2021)
Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода "Қамчиқ" махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлаётгани сабаб Қамчиқ довони юк машиналари учун ёпилганини маълум қилди.

"Шамол кучайган, довонда айни пайт ҳаво ҳарорати -12 градусни ташкил этмоқда. Ҳозирча енгил автомобиллар ҳаракатланмоқда. Қор ёғиши кучайиб, йўлларда ҳаракатланиш хавф туғдира бошласа, Қамчиқ тўлиқ ёпилиши ҳам мумкин", — дейилади хабарда.

Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода "Қамчиқ" махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.

Аввалроқ, Ўзгидромет мамлакатда 25-27 февралда совуқ об-ҳаво кутилаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

100
Вертолет Airbus ВВС Узбекистана

Ўзбекистон Airbus Helicopters компаниясидан вертолётлар сотиб олишни режалаштирмоқда

366
(Янгиланган 21:02 24.02.2021)
Мазкур йўналишда Марказий Осиё минтақаси бозорида етакчи иштирокчига айланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё  минтақаси бўйича вице президенти Жак Гарриг ўртасида бўлиб ўтган музокараларда француз компанияси билан ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли режалар муҳокама этилди.

Депутаты одобрили кандидатуру Илхома Махкамова на пост министра транспорта
Пресс-служба Законодательной палаты Олий Мажлиса

Хусусан, Airbus Helicopters компаниясидан вертолётлар сотиб олиш, ушбу ҳаво транспорт турида қатновларни йўлга қўйиш орқали мазкур йўналишда Марказий Осиё минтақаси бозорида етакчи иштирокчига айланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Ушбу йўналишни ривожлантиришда хорижий давлатларнинг вертолётлар эксплуатацияси ва учувчилар учун тренинглар ўтказиш бўйича тажрибаларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Airbus International компанияси вакиллари аэропортларни бошқариш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан ўз таклифларини билдиришди. Учрашув давомида француз томони жорий йилнинг май ойида Франция савдо вазирининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилаётганини маълум қилди.  

Учрашув якунлари бўйича томонлар музокараларда кўтарилган масалалар юзасидан маълумотлар алмашиш ва истиқболда ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олишди.

 

366

Қўқонда ёш аёл товламачиликка қўл урди

23
Аёл фуқарога ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган ва катта пул талаб қилган. У бу ишга ўзининг вояга етмаган жиянини ҳам тортган.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида товламачиликка қўлга турган 25 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Хўқандий мавзесида яшовчи “Барно” исмли аёл фуқаро Т.М.га ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги акс этган видео борлиги айтган. Аёл видеони ўчириб ташлашлик учун ундан икки минг доллар талаб қилган. Агар сўраган пулини бермаса, видеони тарқатиб юбориши ва яқинларига кўрсатишини айтиб қўрқитган.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан 2 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

“Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди

Дастлабки ўрганишлар давомида “Барно” исмли аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Қ.О. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

23
Теглар:
товламачи, Қўқон