Ўзбекистон кўчаларида ҳаракатланаётган Камаз машинаси

Контрабанда: Ўзбекистон МХХ рангли металл ортилган "КамАЗ"ни қўлга олди

713
(Янгиланган 14:06 04.05.2017)
Божхона назоратини четлаб ўтиш мақсадида контрабандачилар рангли металларни Козоғистонга айланма йўллар орқали олиб чиқишга ҳаракат қилишган

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан кўп миқдорда рангли металлар партияси олиб чиқилишининг олди олинди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Миллий хавфсизлик хизмати вакили хабар қилди.

Хабарга кўра, тезкор ходимлар Қозоғистонга рангли металлар партияси олиб чиқилишига тайёргарлик кўрилаётганлиги ҳақида маълумот олишган. Божхона назоратини четлаб ўтиш мақсадида, контрабандачилар юкни кўп тонналик транспорт воситасида айланма йўллар орқали чегараолди Тахтакўпир тумани орқали қўшни давлатга олиб чиқишни кўзлаганлар. Лекин контрабанда операцияси юк автомашинасининг техник носозлиги туфайли амалга оширилмай қолди.

"Махсус хизмат ходимлари томонидан давлат чегараси яқинида давлат рақамлари бўлмаган шубҳали юк автомашинаси аниқланди. Тезкор ходимлар воқеа жойига етиб боришганида, юк автомашинаси олдида ҳеч ким бўлмаган. Автомашина кузови кўздан кечирилганда кўп миқдорда рангли металлар партияси борлиги аниқланган. Эҳтимол, қоидабузарлар ушбу юкни Қозоғистонга олиб чиқишни кўзлашган", — деди МХХ ходими.

Қўшимча текширув ўтказиш учун "КамАЗ" русумли юк машинаси Нукус шаҳрига етказилган. Экспертиза натижасига кўра, транспорт воситасининг кузовида 11 тонна рангли металлар мавжудлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қоидабузарликка алоқадор шахслар қидирилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

713
Теглар:
контрабанда, МХХ, Ўзбекистон