Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси

Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги ватандошлар билан саййёр учрашувлар ўтказади

304
(Янгиланган 11:40 18.06.2017)
5 июл куни бўлажак Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ҳамюртларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқотига таййёргарлик доирасида Россиянинг Астрахан вилоятидаги ватандошларимиз билан саййёр қабул ташкиллаштирилди. Музокаралар натижасида қўлга олинган фуқаролар ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳамкорлик механизмини соддалаштириш бўйича келишувга эришилди

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. 5 июл куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамюртларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси томонидан 5 июл куни бўлажак Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ҳамюртларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқотига таййёргарлик доирасида Россиянинг Астрахан вилоятидаги ватандошларимиз билан саййёр қабул ташкиллаштирилди.

Доимий яшовчи фуқароларимиз, меҳнат муҳожирлари ҳамда Астраханнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш талабалар билан учрашувлар ўтказилди. Ноқонуний миграция, одам савдоси, диний экстремизм, террористик фаолиятга қўшилишни олдини олишга боғлиқ муаммолар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Яшаб турган давлат қонунларига сўзсиз риоя этиш ва ўз ҳужжатларини эҳтиёткорлик билан сақлаш зарурлиги таъкидланди.

Саййёр консуллик қабул давомида, фуқаролик, ватанга қайтиш сертификати ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришга оид турли масалалар бўйича 51та ҳужжат кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Дипломатлар Астрахан шаҳридаги чет эл фуқароларини вақтинчалик ушлаб туриш марказида ҳам бўлдилар ва мазкур муассаса раҳбарияти, шунингдек, бу ердаги Ўзбекистон фуқаролари билан учрашдилар ҳамда ушбу марказдаги шароитлар билан танишдилар. Муассаса маъмурияти билан музокаралар натижасида қўлга олинган фуқаролар ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳамкорлик механизмини соддалаштириш бўйича келишувга эришилди.

Илгарироқ "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаттлари йили" Давлат дастурида белгиланган топшириқларни бажариш мақсадида Россиянинг Ростов вилояти ва Краснодар ўлкасида саййёр қабуллар ўтказилган эди, дейилган хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон Элчихонаси яқин кунларда Москва шаҳридан узоқда бўлган Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам консуллик бўлими ходимлари сафар қилишлари режалаштирилаётгани қўшимча қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

304
Теглар:
Элчихона, депортация, консуллик, Россия

Россия душманлари "Спутник V" етакчилигидан қўрқишади РТТИФ

360
"Спутник V" вакцинасининг қўлланилиши 30дан ортиқ мамлакатларда маъқулланди. Россия вакцинаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатлар аҳолисининг умумий сони 1,1 миллиарддан ортиқдир.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси "Спутник V" га нисбатан ишончни йўқ қилишга ҳаракат қилишмоқда, чунки у дунёдаги энг яхши препаратлардан бири ва улар ундан шунчаки қўрқишади, деб баёнот қилди Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев.

"Ўйлайманки, бу ерда "Спутник V"нинг нафақат халқаро миқёсдаги тан олиниши, балки бизнинг жаҳон миқёсдаги етакчилигимиз ҳақида гапириш мумкин... Биз камтар, бироқ ҳақиқатгўй бўлишимиз керак. Бизнинг вакциналаримиз дунёдаги энг яхшилардан бири, бу россиялик олимлар томонидан амалга оширилган энг катта қаҳрамонлик, биз бу билан фахрланмоғимиз даркор", - деди Дмитриев Россиянинг вирусология соҳасидаги етакчилиги тарихига бағишланган кўргазма очилишида.

"Россиянинг кўпгина душманлари Россияга бўлган ишончни йўққа чиқаришга уринишди, аммо биз шуни биламизки, улар Россия вакцинаси дунёдаги энг яхшиларидан бири бўлгани учун ҳам улар шунчалар жадаллик билан бизнинг вакцинамизни обрўсизлантиришга уринишмоқда, улар бизнинг препаратдан шунчаки қўрқишади", - деди у.

Lancet илмий журнали сал олдин "Спутник V" клиник тадқиқотлари учинчи фазаси натижаларини эълон қилган эди. Хулосалар Россия вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаган. "Спутник V" III фаза клиник тадқиқотлари самарадорлик, иммуногенлик ва хавфсизликнинг энг юқори кўрсаткичларини намоён этди - вакцина самарадорлиги 91,6 %ни ташкил қилди. Вакцина янги коронавирус инфекцияси касаллигининг энг оғир ҳолатларидан тўлиқ ҳимоя қилади. "Спутник V" вакцинасининг қўлланилиши 30дан ортиқ мамлакатларда маъқулланди. Россия вакцинаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатлар аҳолисининг умумий сони 1,1 миллиарддан ортиқдир.

360

Тошкентда афғон уруши ветеранлари орденлар билан тақдирланди

365
(Янгиланган 18:50 26.02.2021)
Орденларни ўз эгаларига топширишда Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги байналминал жангчилар қўмитаси раиси ёрдамчиси Мўминхон Ходжаев иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Тошкентда афғон уруши ветеранлари "Байналминал жангчи" жамоатчилик эътирофи ордени билан тақдирландилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон "Ветеран" жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Республика кенгашининг XIII пленуми бошланиши аввалида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон "Ветеран" бирлашмаси раҳбари Талъат Мурадов тадбир иштирокчиларига Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги байналминал жангчилар қўмитаси раиси Александр Ковалевнинг мурожаатини ўқиб эшиттирди.

"2019 йил 2 февралда Тошкентда бўлиб ўтган байналминал жангчилар қўмитаси йиғилишини тайёрлаш пайтида, шунингдек Совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилгани 30 йиллигини нишонлаш давомида Ўзбекистон Республикаси Кенгаши ҳайъати аъзолари, шунингдек, ногиронлиги бор фахрий жангчилар уюшмасининг фаол аъзолари томонидан муайян ишлар амалга оширилди. МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги байналминал жангчилар қўмитаси ва Ўзбекистон ногирон фахрийлари уюшмаси устав вазифаларини амалга ошириш бўйича олиб борилган ишлар натижаларидан келиб чиқиб, сизлардан қуйидаги инсонларни "жамоатчилик эътирофи" орденлари билан тақдирлашингизни сўрайман", дея Ковалев хатини ўқиб эшиттирди "Ветеран" уюшмаси раиси Талъат Муродов.

Орденларни ўз эгаларига топширишда Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги байналминал жангчилар қўмитаси раиси ёрдамчиси Мўминхон Ходжаев иштирок этди.

Орден билан тақдирланганлар:

Профессор, тарих фанлари доктори, кенгаш аъзоси Юсуф Абдуллаев - 2019 йил 2 февралда Тошкентда бўлиб ўтган байналминал жангчилар қўмитаси йиғилишини тайёрлаш пайтида ҳужжатларни тайёрлашда фаол иштироки ва Чирчиқ шаҳрида байналминал жангчиларга қўйилган ёдгорликлар реставрациясини молиялаштиришдаги иштироки учун;

© Sputnik / Дильшода Рахматова
Ветеранов-афганцев в Ташкенте наградили орденами общественного признания "Воину-интернационалисту"

Валерий Тян, Вазирлар Маҳкамаси халқаро масалалар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари  - 2019 йилда, сенатор Валерий Тян 2019 йил 2 февралда Тошкентда бўлиб ўтган байналминал жангчилар қўмитаси йиғилишини тайёрлаш пайтида ҳужжатларни тайёрлашда фаол иштирок этган;

Илимдар Ильясов, захирадаги полковник, "Ветеран" бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари - 2019 йил 2 февралда Тошкентда бўлиб ўтган байналминал жангчилар қўмитаси йиғилишини тайёрлаш пайтида штаб раҳбари сифатида ҳужжатларни тайёрлашда фаол иштироки учун; ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги "Турон патриот" нодавлат таълим муассасаларини ташкил этишдаги иштироки ва бирлашма низомидаги вазифаларнинг бажарилишида қўшган улкан ҳиссаси учун;

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси куч тузилмалари билан ишлаш бўйича департамент раҳбари, полковник Ҳамдам Бердибаев; Мусаллим Нуриддинов - Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейи директори; Алишер Инаков - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори "Байналминал жангчи" жамоатчилик эътирофи ордени, "Ветеран" бирлашмасининг 2019 йилда матбуот-хизмати раҳбари, журналист Моҳигул Сувонова - Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги байналминал жангчилар қўмитасининг олий мукофоти - эсдалик медали билан тақдирландилар. 

365
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

252
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

252
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида