Тошкент шаҳри

"Иегова шоҳидлари" делегецияси Тошкентда бўлди

497
Ўзаро танишувдан сўнг делегация аъзолари Ўзбекистондаги диний вазият ва қўмита фаолияти билан таништирилган

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. 28 июнь куни қўмитада "Иегова гувоҳлари" диний ташкилоти делегацияси — АҚШ даги бошқарув Кенгаши вакили К.Флодин ва Европа бирлашмаси вакили Л.Трапанезелар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот-хизмати.

Учрашувни Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев олиб борган. Учрашувда, шунингдек, қўмита консультанти Б.Қодиров ва Чирчиқ шаҳридаги "Иегова гувоҳлари" диний ташкилоти вакили Н.Королевлар иштирок этганлар.

"Ўзаро танишувдан сўнг делегация аъзолари Ўзбекистондаги диний вазият ва қўмита фаолияти билан таништирилди. Жумладан, юртимизда диний эркинликларнинг миллий қонунчилигимиз, хусусан, Конституциямизнинг тегишли моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуни билан мустаҳкамлангани алоҳида тилга олинди.

Учрашув давомида К.Флодин ташкил этилган учрашув ва берилган маълумотлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, ўз ташрифининг асосий сабаби — ташкилот фаолиятига оид масалалар муҳокамаси эканини айтиб ўтди", — дейилган хабарда.

Ўтказилган суҳбат ниҳоясида делегация аъзолари қабулдан мамнун эканликларини изҳор этиб, томонлар келгусида ҳам бу каби мулоқотни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини билдирганлар.

Учрашув ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтди, деб таъкидланган хабарда.

497

Андижондаги қийноқ воқеаси: тергов якунланди

358
Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104, 227, 234 ҳамда 235 моддалари билан айб эълон қилинган

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳар Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари фуқаро А.Абдукаримовни ноқонуний ушлаб турган ҳолда иқрорлик кўрсатуви беришга мажбурлаш мақсадида зўрлик ишлатиб босим ўтказишган. Оқибатда А.Абдукаримов вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олиниб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104 (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 227 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 234 (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ҳамда 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан айб эълон қилиниб, 5 нафарига “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиет чоралари қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилди.

358
Зироат Мирзиёева

Зироат Мирзиёева фонди ҳаво сифат мониторингини ўтказишда қатнашмоқда

271
(Янгиланган 12:25 22.10.2020)
Транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли ис-газлар, саноат чиқиндилари ва экотизимнинг бузилиши йилдан-йилга ҳавонинг ифлосланишига олиб келяпти. Оқибатда, онкологик, нафас респиратор ва юрак-қон томир касалликларининг кўлами ортиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. БМТнинг Атроф-муҳит дастури (ЮНEП), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, БМТнинг Тараққиёт дастури, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси ва бошқалар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ҳаво сифати, унинг мониторинги ҳамда ҳолатига оид маълумотлар очиқ-ошкоралиги масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева иштирок этиб, ушбу масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, дейилади фонд матбуот-хизмати тарқатган хабарда.

Таъкидланишича, транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли ис-газлар, саноат чиқиндилари ва экотизимнинг бузилиши йилдан-йилга ҳавонинг ифлосланишига олиб келяпти. Оқибатда, онкологик, нафас респиратор ва юрак-қон томир касалликларининг кўлами ортиб бормоқда.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун, аввало ҳавонинг сифат мониторингини ўтказиш, яъни турли моддалардан ифлосланиш даражасини ўлчаш зарур. Ушбу таҳлил натижалари бўлганидагина ҳавонинг ифлосланиши ва бунинг инсон саломатлигига салбий таʼсирини камайтириш чораларини кўриш мумкин.

"Ҳавонинг ифлосланиши чегара билмайди. Бу барчамизга таъсир қилади ва биз ушбу муаммони ҳал қилиш учун кучларни – ҳукуматлар, нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, бизнес ва саноат соҳасини бирлаштиришимиз керак. Ҳар бир инсон тоза ҳаводан нафас олишга ҳақлидир. Ҳозир, глобал соғлиқни сақлаш инқирозига дуч келган пайтимизда, бу айниқса муҳим", — дея таъкидлаб ўтган БМТ Атроф-муҳит дастурининг Европа минтақавий бюроси директори Бруно Поззи.

"Замин" фонди ҳамда ЮНEП кўмагида Гидрометеорология хизмати маркази томонидан «Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторингини автоматлаштириш» лойиҳаси уч босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда лойиҳанинг биринчи босқичи якунланиб, 63 та кузатув пункти ягона таҳлилий марказга бирлаштирилди. Мониторинг натижалари monitoring.meteo.uz  очиқ онлайн платформаси ва AirUz мобил иловасида эълон қилиб борилади.

Иккинчи босқичда бутун республика бўйлаб автоматик ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиш ва ҳаво мониторинги учун халқаро стандартларни жорий этиш кўзда тутилган.

Учинчи босқичда мониторинг натижалари республикадаги Ягона геоинформацион маълумотлар базасига киритилиб, халқаро ахборот тизимларига интеграцияланади.

Грант маблағлари асосида ўрнатиладиган ушбу станциялар тўлиқ ишга тушиши натижасида, ҳаво сифати мониторинги халқаро стандартларга мувофиқ ҳар соатда олиб борилади. Фуқаролар ўзи истиқомат қиладиган жойининг ҳавосини ифлосланганлик даражасини ва унинг сабабларини аниқ билиш имконига эга бўлади.

271

Спутник V вакцинаси 85 % одамларда енгил қабул қилинмоқда - Гинцбург

21
(Янгиланган 18:16 26.10.2020)
Спутник V - вакцинасини тахминан 15% одамларда тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи ва мушакллар оғриши қайд этилган. Қолганларда - ҳеч қандай салбий таъсир сезилгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. "Спутник V" вакцинаси 85 % одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз қабул қилинмоқда, деди Гамалея номидаги НИЦЭМ директори Александр Гинцбург "Россия 24" телеканали эфирида. 

"Вакцинация қилинаётган кишиларнинг тахминан 15%ида вакцинанинг қўшимча салбий таъсири сезилмоқда. Қолган 85% - одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз ва қўшимча ноқулайликларсиз қабул қилинмоқда", - деди Гинцбург.

"Спутник V" вакцинасининг салбий таъсири сифатида тана ҳарорати 38 градусга ошиши, бош оғриғи, мушаклар оғриши, укол қилинган жойининг қизариши кузатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" - коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган вакцина бўлиб, у 11 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтган эди. Вакцина одам аденовируси асосида яратилган бўлиб, икки босқичда инсон танасига киритилади. Вакцина яратувчилари уни коронавирусга қарши 100% самарали деб таърифлашмоқда. Вакцина болалар ва 65 ёшдан катталар, шунингдек аллергияси бор, сурункали касаллиги бор кишиларга тавсия этилмайди. 

21