Даладаги иш

Вазир Мажидов мактаблардаги мажбурий меҳнат ҳақидаги саволни эшитмасликка олди

1201
(Янгиланган 15:45 04.08.2017)
Ўзбекистон Олий таълим вазири вилоятларда ўқув даргоҳлари ходимларининг қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинишига маҳкама қандай қарайди деган саволни жавобсиз қолдирди

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазири Ином Мажидов халқаро-пресс клуб йиғилиши давомида журналист томонидан вилоятларда ўқув даргоҳлари ходимларининг қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиниши тўғрисидаги саволига жавоб беришдан қочди, деб хабар бермоқда Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар.

ОАВ ходими ўз саволини оғзаки айтиб эшиттиргач, клуб модератори ундан микрофонни олиб қўйишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда ўқувчилар пахта далалари ишларига жалб қилинмаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган эди.

Халқаро Меҳнат ташкилоти эксперти Жанна Кастаки Самарқандда бўлиб ўтган болалар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги юзасидан ўтказилган семинар-тренингда Ўзбекистон тез ривожланаётган давлатлар сирасига кирган ҳолда бу ерда муносиб меҳнат шароитлари бўйича яхши натижаларга эришилаётгани, шунингдек, мамлакатда давлат бюджети маблағларининг 40 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган бир пайтда болалар меҳнатининг олдини олиш янада самарали натижа бераётгани ҳақида гапирган.

1201
ЛЭП

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта бўлган вилоятлар рейтинги

184
(Янгиланган 16:26 24.11.2020)
Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Самарқанд вилояти - электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи, деб маълум қилинди бугун "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот-анжуманида.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг электр энергиясидан қарздорлиги 646 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шундан 553 миллард сўми бу аҳоли қарздорлиги.

Шунингдек, 2 ва учинчи ўриндарда Навоий вилояти (қарз суммаси 410 миллиард) ва Андижон вилояти (қарз 273 миллиард сўмни ташкил этмоқда, шундан 247 милларди аҳолининг қарздорлиги) келмоқда.

Шунингдек, матбуот-анжуманида Ўзбекистонда электр энергияси учун ҳатто 3 йилдан буён тўловни амалга оширмаган истеъмолчилар борлиги ҳам айтилди. 283 минг 489 нафар истеъмолчи 3 йилдан буён умуман электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Шулардан Самарқанд вилоятида 46 158 нафарни, Тошкент вилоятида 45 685 нафарни, Фарғона вилоятида 28 770 нафарни, Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил қилган.

Истеъмолчиларнинг қарздорлиги бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кунда:

1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача бўлган қарздорлар сони Республикада - 157 839 нафарни ташкил қилади;

3 млн дан -5 млн.гача бўлган қарздолар - 14 890 нафарни;

10 миллион сўмдан юқори бўлган қарздорлар 5499 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда Республикада аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2,4 триллиондан ошган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ томонидан рақамлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири - "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "KT Corporation" компанияси ўртасида электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказини ташқил этиш бўйича 2019 йилда битим имзоланган.

Марказ Корея, Хитой, Сингапур ва АҚШ каби давлатларнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган сервер ускуналар билан жиҳозланган.

Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ишга туширилишидан асосий мақсад - республика миқёсида электр энергияси истеъмолчиларининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансларини шакллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш, яъни қарздорларни автоматик равишда таъминотдан ўчириш ва фойдаланилган электр энергияси учун тўлов амалга оширилганидан сўнг қайта улаш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

Айни кунгача Жамиятнинг ўз маблағлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар инвестициялари ҳисобидан 4,6 миллиондан ортиқ замонавий ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.

184

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошлаб юборилди - фото

115
(Янгиланган 15:25 24.11.2020)
Арачанинг баландлиги 40 метрга яқин бўлади. Шу кунларда Хитойдан янги инсталляцияларни олиб келиниши кутилмоқда. Янги йил арчаси 20 декабрга қадар безатиб бўлинади, деб хабар қилди мутасаддилар

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Респбуликанинг бош арчаси ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдонида ўрнатилмоқда. Арчанинг баландлиги ҳам бу йил ўзгармайди - ўтган йилги сингари 36 метрни ташкил қилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига мутасаддилар.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
В Ташкенте начали установку Новогодней ёлки

Уларнинг айтишича, арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. Шунингдек, тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
В Ташкенте начали установку Новогодней ёлки

"Арчанинг бўйи ўтган йилги сингари 36 метр бўлади. Ўйинчоқлар ҳам ўтган йилги миқдорда бўлади. Пандемия туфайли бу йил безак ишларида катта ўзгаришлар қилинмади", - деб хабар қилди арчанинг безатиш ишларига масъул ходимлардан бири.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
В Ташкенте начали установку Новогодней ёлки

Катта арчадан ташқари, ҳар доимгидек, бош арчанинг чор атрофига суратга тушишга ишқибозлар учун майдароқ арчалар ҳам ўрнатилмоқда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
В Ташкенте начали установку главной ёлки страны

 

115