Тошкент бозорларида нақд пул берувчи банкоматлар ишга туширилди

© uz24.uzТошкент бозорларида нақд пул берувчи банкоматлар ишга туширилди
Тошкент бозорларида нақд пул берувчи банкоматлар ишга туширилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанба, 14 августдан бошлаб Тошкентнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида нақд пул ечиб олиш мумкин бўлган банкоматлар ишга туширилди. Ҳар бир бозорда биттадан банкомат ўрнатилган

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Тошкент вақти билан 9:00да Халқ банки ходими Олой бозорида банкомат фаолиятини "ишга туширди". Банкоматларни тўлдириш учун нақд пуллар махсус контейнерларда олиб келинди. Банк вакили аппаратнинг дастурлаш таъминотини ишга туширгач, илк фойдаланувчи пластик картадан пул ечиб олди, деб хабар қилмоқда "Уз24уз".

Хабарда айтилишича, нақд пулни ечиб олиш жараёни 1,5-2 дақиқа вақтни талаб этади. Битта картадан ҳеч қандай комиссиясиз 100 минг сўмгача пул ечиб олиш мумкин. Пуллар 10 минг, 5 минг ва 1 минг сўмлик купюраларда берилмоқда.

Снятие денежных средств в банкомате - Sputnik Ўзбекистон
14 августдан Тошкент бозорларида банкоматлар ишлай бошлайди - "Халқ банки"
Банкомат Uzcard тизимига уланган ҳар қандай банк пластик карталарини қабул қилади. Корпоратив карталардан нақд пул ечиб олиш имкони эса мавжуд эмас.

"Ушбу банкомат эрталаб 9:00дан кеч 18:00га қадар ишлайди. Кун давомида бу ерда тахминан 200-300 киши нақд пул ечиб олиши мумкин", — деб айтган Халқ банки Юнусобод филиали пластик карталар бўлими ходими Ғайратжон Худоёров.

Худоёровнинг сўзларига кўра, бир фойдаланувчи 100 минг сўмлик лимитга қатъий амал қилган тақдирда бир неча карталардан нақд пул ечиб олиши мумкин.

© uz24.uzНа рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных
На рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных - Sputnik Ўзбекистон
На рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных

Халқ банки одамлар кўп йиғиладиган жойларда ҳам банкоматларни ўрнатишни режалаштирмоқда — улар суткада 24 соат ишлаши хабар қилинмоқда.

© uz24.uzНа рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных
На рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных - Sputnik Ўзбекистон
На рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных

Янгиликлар лентаси
0