Хайрулла Нуритдинов МТРК раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

© Sputnik / СтрингерМТРК телемаркази
МТРК телемаркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хайрулла Нуритдинов "Ўзбекистон" телерадиоканалига директор этиб тайинланган

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон 24 нашри МТРК раҳбариятидаги тайинловлар ҳақида хабар қилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: "Ура-ура"чилик замони ўтди
"Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Хайрулла Нуриддинов ўз лавозимидан озод этилиб, "Ўзбекистон" телерадиоканалига директор этиб тайинланди. У Нодир Тўлаганов ўрнини эгаллади.

Шунингдек, Баҳодир Юнусов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди", — дейилган хабарда.

Илгарироқ таниқли журналист Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) раисининг ахборот сиёсати бўйича ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида маълумот берган эдик.

 

Янгиликлар лентаси
0