Мактабларда ремонт учун пул йиғилмайди: таъмирлаш-эксплутация хизматлари ташкил этиляпти

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМактабни янги ўқув йилига тайёрлаш
Мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда мактаблар, болалар боғчалари ва тиббиёт муассасалари учун махсус таъмирлаш-эксплуатация хизматлари яратилади

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Энди мактабларда таъмирлаш ишлари учун пул йиғилмайди, давлат таъмирлаш-эксплуатация хизматларини ташкил қилмоқда, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сентябр ойи охирига қадар бу хизматларни ташкил қилиш бўйича қарор қабул қилиш топшириғини берган.

Янги хизматлар бинолар ва иншоотларнинг ўрнатилган тартибда эксплуатация қилиниши, электр энергияси, сув, газни тежаб ишлатилишини таъминлаш ва мосламалар ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш учун ташкил қилинмоқда.

Ўқув йилининг бошланиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ягона мактаб формаси жорий этилади
Бу хизмат турининг ташкил қилиниши таълим ва тиббиёт муассасаларида сантехник ва электрик сингари штатларнинг тугатилишини назарда тутади.

Барча юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун хизматлар мобил бўлинмалар ташкил этилади.

Ўзбекистон раҳбари топшириғи билан ташкил этилаётган хизматларнинг материал-техник базаси давлат томонидан молиялаштирилади. Мирзиёев, шунингдек, махсус автотранспорт, қурилмалар, компьютер техникаси ва жиҳозларни харид қилиш учун пул ажратилишини белгилаган.

Янгиликлар лентаси
0