Первый президент Узбекистана Ислам Каримов с дочерью

Ислом Каримовнинг уч нафар фарзанди бўлган

2186
ОАВларда келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Биринчи президентининг ўғли бор бўлиб, у ҳозир Москва вилоятида истиқомат қилади

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси сайтида Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Ислом Каримов таржимаи ҳоли эълон қилинган бўлиб, унда президентнинг уч нафар фарзанди бўлганлиги ёзилган.

"Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бўлиб, улар билан мулоқот унга катта қувонч келтирарди", — дейилган матнда.

Шу вақтга қадар расмий манбаларда Ислом Каримовнинг фақат икки фарзанди — қизлари Лола ва гулнора ҳақида ёдга олинарди, холос.

Республика ОАВларида чоп этилган хабарларга кўра, Ислом Каримов биринчи марта 1960-йилларда Наталья Петровна Кучма исмли аёлга уйланган бўлган. 1969 йил улар оиласида ўғил дунёга келган. Наталья Кучма 2008 йилда Тошкентда вафот этган, Петр Каримов эса айни вақтда Москва вилоятида истиқомат қилиб келади.

2186
Теглар:
Ташкент, Москва, Петр Каримов, Ислом Каримов

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

171
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

171
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

472
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

472

Тихановская Европа иттифоқидан ёрдам пакети хусусида келишувга эришди

11
Тихановская душанба куни Брюсселда бўлиб, ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари, шу жумладан Европарламент аъзолари билан учрашувлар ўтказган эди.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Беларус президенти лавозимига собиқ номзод Светлана Тихановская Брюсселда республикада юз берадиган "демократик ўзгаришлардан сўнг" Евроиттифоқ томонидан ёрдам пакети хусусида келишувга эришди, деб хабар қилди сешанба куни Тихановская матбуот-хизмати.

Тихановская душанба куни Брюсселда бўлиб, ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари, шу жумладан Европарламент аъзолари билан учрашувлар ўтказган эди.

"Светлана Тихановская Брюсселга ташрифини якунлади, у ерда Евроиттифоқ ТИВ раҳбарлари, шунингдек, ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел, Европарламент президенти Давид Сассоли билан учрашди, евродепутатлар олдида чиқиш қилди... Шунингдек, Светлана Тихановская Беларусга демократик ўзгаришлардан кейин ёрдам пакети кўрсатилиши хусусида келишувга эришди", - дейилади Тихановская матбуот-хизмати Telegram-каналида.

Ўтган ҳафтада Беларус мувофиқлаштириш кенгаши президиуми аъзоси Павел Латушко муҳолифат Евроиттифоқдан республикада ҳукумат ўзгариши ва у демократизация йўлига турганида 4 миллиард доллар олишга умид қилаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Сал аввал республикада бўлиб ўтган президент сайловлари якунларидан норози бўлган Беларус муҳолифат вакиллари ҳукумат транзити бўйича мувофиқлаштириш кенгашини тузган эдилар. Улар Тихановскаяни сайланган етакчи сифатида тан олишмоқда ва мамлакатда янги сайловлар ўтказилишини талаб қилишмоқда. Беларус Бош прокуратураси МК ташкил этилиши муносабати билан ҳукуматни босиб олишга даъват моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Айни вақтга келиб МК президиумининг етти аъзосидан беш нафари ҳибсга олинган ёки чет элда бўлиб турибди. Муфовиқлаштириш кенгаши ташаббускори бўлган Тихановская, сайловлардан сўнг хавфсизлик мақсадида Литвага чиқиб кетган.

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

11