Врачи

Самарқанд мединститут битирувчилари билан меҳнат шартномалари имзоланди

222
210 нафар 7-курс битирувчи талабалари ҳамда 98 нафар 2-курс клиник ординаторлари туман тиббиёт муассасаларига мутахассислигига мос равишда ишлаш учун барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари иштирокида меҳнат шартномалари имзоланди

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Самарқанд медицина институтининг 2017-2018 ўқув йили битирувчиларининг ишга тақсимот йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот-хизмати.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Самарқанд медицина институти ҳамкорлигида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда вилоят даволаш профилактика муассалари раҳбарлари ва 300 нафардан зиёд битирувчилар иштирок этди.

Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Азиз Жўраев сўзга чиқиб, бугунги кунда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва туман марказий шифохоналарда яратилган қулайликлар хусусида битирувчи ёшларга батафсил маълумот берди.

Йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвнинг мамалакат тиббиёт сохасидаги долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда жойлардаги кадрлар етишмовчилиги муаммосининг ечими бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бўлажак шифокорларни доимий рўйхатдан ўтган ҳудудига қатъий риоя қилган ҳолда бакалавриатнинг 210 нафар 7-курс битирувчи талабалари ҳамда 98 нафар 2-курс клиник ординаторлари туман тиббиёт муассасаларига мутахассислигига мос равишда ишлаш учун барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари иштирокида меҳнат шартномалари имзоланди.

222